
-------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижлар ҳақида шундай деганлар:
«Бутпарастларни қўйиб, Ислом аҳлига қарши жанг
қиладилар. Агар мен у замонда бўлсам, уларни Од қабиласини ўлдиргандек ўлдирар эдим»
(Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:
«Улар (хаворижлар) кофирларга нозил бўлган оятларни мўминларга бурдилар»
(Бухорий ривоятлари).
Кимки ўзида мусулмонларга нисбатан бағритошлик сезса, мусулмон биродарларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилмаса ва уларнинг хатоларини излаб, азият бериш билан овора бўлса, билсинки, унда хаворижларнинг ахлоқидан бир улуш бордир.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар» (Фатҳ: 29-оят).
Аммо, динда ғулув кетувчиларнинг ҳолига назар солсангиз, қўполликнинг ҳар қандай турини биринчи навбатда мусулмонларга қиладилар, уларнинг хатоларини излайдилар, Ислом олимларининг шаънига ва иззатига тегадиган ифтиролар қиладилар, бир соат вақтларини мушрикларга қарши курашишга ажратсалар, ойларча мусулмонларга қарши курашиш билан овора бўладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
«Мусулмонни сўкиш фосиқлик, унга қарши жанг қилиш куфрдир» (Муттафақун алайҳ).
Бошқа ҳадисда шундай дейдилар:
«Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарар келмаган киши ҳақиқий мусулмондир»
(Бухорий ривоятлари).
Яна бошқа ҳадисда шундай дейдилар:
«Мўминни сўкиш ҳалокатга яқинлашиш кабидир»
(Саҳиҳ Ал-жамиъ: №3586).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
«Эй тили билан иймон келтириб, қалбларига иймон
кирмаганлар! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг хатоларини изламанглар! Ким мусулмонларнинг хатоларини излаб (ошкор қилиш учун) юрса, Аллоҳ унинг хатолари орқасидан тушади, Аллоҳ кимнинг хатолари орқасидан тушса, уни уйининг ичида шарманда қилади»
(Саҳиҳ Сунан Абу Довуд: №4083).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:«Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун унга туҳмат қилса, Аллоҳ уни то шу гуноҳидан поклангунича жаҳаннам устидаги кўприкда ҳибс қилади» (Саҳиҳ Сунан Абу Довуд: №4086).
(Davomi bor)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев