
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, эрта тонгдан қилинган дуоларимизда ихлосни,
тоатларимизда қабулни,
яхшиликларга шукурни,
намозларда хушуъни,
Ўзингга мақбул бўлмаган амалларимизда авфингни сўраймиз.
Бизга Аллохнинг розилига сабаб бўладиган ишларни осон ва маҳбуб қилсин.
Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоҳи алайҳи васалламга беҳисоб саловатлар бўлсин!
Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн!
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!
Жума тонгида айтиладиган зикрлар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев