
«...Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсан биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди»
Имом Насаий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «(Ғийбатни) эшитувчи ҳам ғийбатчининг биридир»
Имом Табароний ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Таъмадан эҳтиёт бўл, чунки у фақирлик келтиради...»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Саъд ибн Абу Ваққос (р.а).дан.
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу дейди: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ушбуни ўқиб дуо қилар эдилар: Роббим, менга ёрдам бергин, зиддимга ёрдам бермагин. Менга нусрат, ғалаба бер, зиддимга нусрат бермагин. Мен учун хийла; чора-тадбир кўр, зиддимга макр қилмагин. Мени ҳидоят эт, ҳидоятни мен учун осон айла. Менга жабр қилган тажовузкор кимса устидан нусрат бер. Роббим, мени сершукр, серзикр (бандалардан) қилгин. Ўзингдан чунон қўрқадиган, бағоят итоаткор, тавозули, бўйсунувчан, хавфингда ва кўйингда оҳ-нолалар тортиб, (ҳар ишда) Ўзингга қайтувчи қил. Роббим, тавбамни қабул эт, хато-гуноҳларимни маҳв айла, дуойимни мустажоб эт, ҳужжатимни собит, барқарор қил. Тилимни ўнгла, дилимни ҳидоятга йўлла, қалбимдан кеку адоватни чиқариб ташла.
Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Паст овозда, танҳо ва қалбан дуо қилинг!
Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Ҳойнаҳой оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган кўйи унинг чексиз-чегарасиз эканлигини тафаккур қилган ҳолда ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур асосан ёлғиз қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон албатта ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир. Қуръон каримда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси шундай баён қилинган: «У Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла. У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман» (Марям, 3–4-оятлар)..
#Ҳадис_1333
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Аёл эрининг уйидан (эзгу ниятда) садақа берса, унга бундан ажр- савоб теккай ва эрига ҳам шунча, хазинабонга ҳам шунча савоб берилгай. Улардан ҳеч биттасининг ажри ўртоғининг ажр-савобидан бир зарра камайтирилмас. Киши ишлаб топгани учун, аёл инфоқ вулкан учун (савоб олур).
Имом Термизий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
#Ҳадис_1334
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:««Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди».
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1335
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Ким ўзи учун Аллоҳ ҳузурида нима борлигини билмоқчи бўлса, бас, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин"
Имом Дорақутний ривояти
#Ҳадис_1336
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай кўринади”.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уйларингизни намоз билан, Қуръон ўқиш билан мунаввар қилинглар”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев