
Мўминларга эгилиш ва кофирларга кеккайиш вожибдир. Аллоҳ Таоло айтади:
}يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلاَ يَخَافُونَ لَوْمَةَ لاَئِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ {
– „Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Ёлғиз Аллоҳ Йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, Билгувчидир“. [5:54]
Эгилиш дегани хор бўлиш дегани эмас, меҳрибонлик, раҳмдиллик, мулойимлик деганидир. Кеккайиш эса қаттиқлик, қўполлик, душманлик, ўзни юқори тутиш деганидир. Аллоҳ Таоло айтади:
}مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ {
– „Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар“. [48:29]
Яна Аллоҳ Субҳонаҳу Пайғамбари rни камтар, сипо бўлишга буюрган:
}وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِلْمُؤْمِنِينَ {
– „Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, мудом камтар-тавозуъли бўлинг!)“, [15:88]
}وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنْ اتَّبَعَكَ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ {
– „Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хуш хулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!“, [26:215]
Яъни уларга мулойим бўлинг, меҳрибон бўлинг. Айни пайтда у кишини қўполликдан қайтарган. Аллоҳ айтади:
}فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنْ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الآمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ {
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг - суянинг!. Албатта Аллоҳ Ўзига таваккал қилгувчиларни севади“. [3:159]
Мўминларга меҳрибон, мулойим бўлишга буюриб, қўполлик қилишдан қайтариш баробарида кофир ва мунофиқларга нисбатан қўпол бўлишга буюради. Аллоҳ Таоло айтади:
}يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدْ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ {
– „Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!“ [9:73]
Пайғамбар с.а.в.га қилинган хитоб умматга қилинган хитобдир. Демак, мўминларга нисбатан меҳрибон, раҳмдил, мулойим бўлиш, кофирларга нисбатан эса қўпол, қаттиқ, душман, азиз, баланд бўлиш мўминга вожибдир. Аллоҳ Таоло айтади:
}يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُمْ مِنْ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ {
– „Эй мўминлар, ён-атрофларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир“. [9:123]
Суннат ҳам шуни тасдиқлайди. Нўъмон ибн Баширнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ, إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминлар ўзаро дўст, раҳмдил, меҳрибон бўлишда битта танага ўхшайдилар. Унинг бир аҳзосига иситмаланса, қолган аҳзолари ҳам бедорлик ва иситма билан унга ёрдамга келадилар». Муслим Иёз ибн Ҳаммор р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«أَهْلُ الْجَنَّةِ ثَلاَثَةٌ: ذُو سُلْطَانٍ مُقْسِطٌ مُتَصَدِّقٌ مُوَفَّقٌ, وَرَجُلٌ رَحِيمٌ رَقِيقُ الْقَلْبِ لِكُلِّ ذِي قُرْبَى وَمُسْلِمٍ, وَعَفِيفٌ مُتَعَفِّفٌ ذُو عِيَالٍ»
«Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, саховатли, тинчлик ўрнатадиган подшоҳ; ҳар бир қариндош ва ҳар бир мусулмонга қалби юмшоқ, раҳмдил киши; иффатли, ҳимматли аёлманд одам». Жарир ибн Абдуллоҳнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ لاَ يَرْحَمُ لاَ يُرْحَمُ»
«Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди», деганлар. Раҳм қилинмаслиги Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумлигидир. Бу нарса мўминларга раҳмдил бўлишнинг вожиблигига далилдир. Ибн Ҳиббоннинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра р.а. ростгўйлиги тан олинган Абул-Қосим rнинг:
«إِنَّ الرَّحْمَةَ لاَ تُنْزَعُ إِلاَّ مِنْ شَقِيٍّ»
«Раҳмдиллик фақат бадбахтдангина ечиб олинади», деганларини эшитганман, дейди. Бу ҳам бир далилдир. Муслим ривоятида Оиша y, Пайғамбар с.а.в.нинг мана шу уйимда:
«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»
«Эй Аллоҳим, кимки бирон ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга машаққат келтирса, Сен ҳам уни машаққатга солгин, бир ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга меҳрибон бўлса, Сен ҳам унга меҳрибон бўл», деганларини эшитганман, дейди. Бу ҳам яна бир далилдир.
Агар Муслим ривоят қилган Жарир ибн Абдуллоҳнинг ҳадисидаги Пайғамбар с.а.в.нинг:
«لاَ يَرْحَمُ اللَّهُ مَنْ لاَ يَرْحَمُ النَّاسَ»
«Одамларга раҳм қилмаган кимсага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди», деган гаплари умумий бўлиб, ҳамма одамларни, мусулмонни ҳам, кофирни ҳам, мунофиқни ҳам, итоатлини ҳам, итоатсизни ҳам ўз ичига олади, дейиладиган бўлса, биз
Аллоҳ Таолонинг:
}الَّذِينَ قَالَ لَهُمْ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ {
– „Ундай зотларга айрим кимсалар: «(Қурайш) одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган»“,[3:173]
оятидаги «одамлар» сўзи каби бу ерда ҳам одамлар сўзи умумий бўлиб келгани билан, аслида ундан хос ирода қилингандир, деймиз.
Пайғамбар с.а.в.нинг мўминларга меҳрибонликлари хусусида Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қиладилар: Саъд ибн Убода оғриб қолди. Пайғамбар с.а.в. Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга уни кўргани бордилар. Олдига кирганларида у ҳушида эмасди.
«أَقَدْ قُضِىَ؟»
«Қазо қилдими?», деб сўраган эдилар: «Йўқ, эй Расулуллоҳ», дейишди. Пайғамбар с.а.в. йиғлаб юбордилар. У кишининг йиғлаганларини кўриб, саҳобалар ҳам йиғладилар. Шунда Набий r:
«أَلاَ تَسْمَعُونَ؟ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُعَذِّبُ بِدَمْعِ الْعَيْنِ, وَلاَ بِحُزْنِ الْقَلْبِ, وَلَكِنْ يُعَذِّبُ بِهَذَا - وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ - أَوْ يَرْحَمُ»
«Эшитмаяпсизларми? Аллоҳ кўзнинг ёши, қалбнинг хафалиги туфайли азобламайди. Лекин мана бу туфайли азоблайди ёки раҳм қилади», деб тилларига ишора қилдилар. Термизий Оиша yдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. ўлик холдаги Усмон ибн Мазъунни йиғлаб, (кўзлари ёшга тўлиб) ўпдилар». Термизий бу ҳадисни саҳиҳ ҳасан, дейди. Муслим Анас р.а.дан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. биронта аёлнинг олдига эри бўлмаса кирмасдилар. Фақат Умму Салимнинг олдига кираверардилар. Бу ҳақда сўрашганида:
«إِنِّي أَرْحَمُهَا قُتِلَ أَخُوهَا مَعِي»
«Унга раҳмим келади, акаси менинг олдимда ўлдирилган эди», деб жавоб бердилар». Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. аҳли Тоифни муҳосара қилиб олдилар. Ҳали фатҳ этмай туриб: «Иншоаллоҳ эртага қайтамиз», дедилар. Мусулмонлар: «Ҳали фатҳ қилганимиз йўқ-ку, қайтамизми?», дейишди. У киши: «Эрталабдан жангга киринглар», дедилар. Жангга кириб, жароҳатлар олдилар. Пайғамбар с.а.в. яна: «Иншоаллоҳ, эртага қайтамиз», дедилар. Бу гапдан таажжублангандек бўлишган эди, Расулуллоҳ табассум қилиб қўйдилар». Муслим Муовия ибн Ҳаким Силмийдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. билан намоз ўқиётган эдим, бир киши аксириб юборди. Мен: «Ярҳамукаллоҳ», дедим. Ҳамма менга норози қиёфада қаради. Мен: «Мен ўлиб, онам йиғлаб қолсин-ей, нега менга бундай қарайсизлар?», дедим. Улар қўллари билан ёнбошларига ура бошладилар. Қарасам, мени жим турдиряптилар. Лекин мен ўзим жим бўлдим. Пайғамбар с.а.в. намоз ўқиб бўлгач, ота-онам у кишига фидо бўлсин, аввал ҳам, кейин ҳам бу қадар гўзал таълим берадиган муаллимни кўрмадим, Аллоҳга қасамки, менга қовоқ солмадилар, урмадилар, сўкмадилар, фақат:
«إِنَّ هَذِهِ الصَّلاَةَ لاَ يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلاَمِ النَّاسِ, إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ»
«Намоз тасбеҳ, такбир ва қироати Қуръондир. Унга одамнинг гапи аралашиши тўғри эмас», дедилар, холос». Бухорий Анас р.а.дан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. билан юриб бораётгандим. Эгниларида ҳошияси дағал нажроний чопон бор эди. Бир аъробий у кишига етиб олди-да, чопонларидан бўйинларининг юз томонига из қолдирар даражада қаттиқ тортиб: «Эй Муҳаммад, ўзингдаги Аллоҳнинг молидан менга ҳам бер», деди. У киши ўгирилиб қараб, кулиб қўйдилар-да, унга бир ҳадя беришни буюрдилар».
Саҳобалар ҳам бир-бирларига меҳрибон эдилар. Умар жароҳат олгач, Суҳайб кириб: «О, акам, о, дўстим», деб йиғларди, деб ривоят қилади Муслим ибн Аббосдан. Термизий ўзи саҳиҳ ҳасан, деган мана бу ҳадисни Воқид ибн Амр ибн Саъд ибн Муоздан ривоят қилади: «Анас ибн Молик келганида ёнига бордим. У: «Сен кимсан?», деб сўраган эди, мен: «Саъд ибн Муознинг ўғли Воқидман», дедим. Шунда: «Саъдга ўхшар экансан», деб йиғлаб юборди». Муслим Анас р.а.дан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. вафотларидан кейин Абу Бакр р.а. Умар р.а.га: «Юр, Пайғамбар с.а.в.га ўхшаб Умму Айманни зиёрат қилиб келамиз», деди. Олдига боришгач, Умму Айман йиғлаб юборди. Улар: «Нега йиғлайсан, Расулуллоҳ r учун Аллоҳнинг олдидаги нарса яхши-ку», дейишди. У: «Пайғамбар с.а.в. учун Аллоҳнинг олдидаги нарса яхшироқ эканини билмай қолганимдан эмас, осмондан ваҳий узилиб қолганидан йиғлаяпман», деди. Бу гап уларни ҳам ҳаяжонлантириб, улар ҳам қўшилиб йиғладилар». Бадр асирларининг фидяси хусусидаги Муслим ривоят қилган узун ҳадисда Умар ибн Хаттоб айтади: «Эртаси куни келсам, Пайғамбар с.а.в. билан Абу Бакр йиғлаб ўтиришган экан. Мен: «Эй Расулуллоҳ r, сиз ва дўстингиз нима сабабдан йиғлаётганингларни менга ҳам айтинг, агар йиғи тополсам, йиғлайин, тополмасам сизлар билан йиғлайман», дедим». Ибн Абдул-Бирр «Истиоб»да Жанода ибн Абу Умайядан ривоят қилади: «Убода ибн Сомит Искандария жангига бошчилик қиларди. Одамларини урушдан қайтарган пайтида урушиб юборишди. Менга: «Эй Жанода, одамларни билиб кел», деди. Мен бориб келдим. «Ҳеч ким ўлмабдими?», деб сўраган эди: «Йўқ», деб жавоб бердим. Шунда у: «Худога шукр, ҳеч ким гуноҳкор ҳолида ўлмабди», деди».
Мусулмонларга нисбатан мулойим, меҳрибон, раҳмдил бўлиш билан бирга уларнинг тарбиясига қаттиқ туриш, шаръий ҳукмни татбиқ қилиш ва мусулмонларга зарар бўладиган ишларда бу нарсаларга ўрин йўқлиги орасини аниқ ажратиб олмоқ лозим.
Бунинг баёни қуйидагича:
Шаръий ҳукмни татбиқ қилишга алоқадор ишларда:
Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«اضْرِبُوهُ» ثُمَّ يَقُولُ «قُولُوا رَحِمَكَ اللَّهُ»
«Уни уринглар ва Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтинглар», деганлар.
Ҳудайбияда эса уларнинг фикрларига қарши чиқдилар. Чунки у шаръий ҳукм эди. Уларни оғир аҳволга солиб қўймаслик учун, яъни уларга меҳрибонлик, мулойимлик қилиб, фикрларига қўшилмадилар.
Оиша р.а. ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келади: Қурайш ўғирлик қилган махзумлик аёл борасида ташвишга тушиб қолди. «Бу ҳақда Пайғамбар с.а.в. билан ким гаплашади?», дейишиб, охири бу ишга фақат Пайғамбар с.а.в.нинг эркатойи Усомагина журъат қила олади, деган қарорга келишди. Усома гаплашган эди, Пайғамбар с.а.в.:
«أَتَشْفَعُ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ ثُمَّ قَامَ فَاخْتَطَبَ فَقَالَ: أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا هَلَكَ الَّذِينَ قَبْلَكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيْهِ الْحَدَّ وَايْمُ اللَّهِ لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقَطَعْتُ يَدَهَا»
«Аллоҳнинг бир ҳадди борасида ўртага тушасанми?», дедилар-да, ўринларидан туриб, хитоб қилдилар: «Эй одамлар, сизлардан аввалгилар шунинг учун ҳалок бўлганларки, ораларидаги обрўли одам ўғирлик қилса, тек қўйганлар, ночорроқ одам ўғирлик қилса, унга ҳад белгилаганлар, Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, албатта, унинг ҳам қўлини кесган бўлар эдим».
Агар Пайғамбар с.а.в. шаръий ҳукмни татбиқ қилишда бирортасига раҳм қилганларида, садақадан бир хурмони олган Ҳасанга раҳм қилган бўлардилар. Абу Ҳурайра ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келади: «Алининг ўғли Ҳасан садақадан бир хурмони олиб, оғзига солган эди, Пайғамбар с.а.в.:
«كِخْ كِخْ, ارْمِ بِهَا, أَمَا عَلِمْتَ أَنَّا لَا نَأْكُلُ الصَّدَقَةََ؟!»
«Қих, қих, ташла уни, бизнинг садақа емаслигимизни билмайсанми?», дедилар».
Энди Пайғамбар с.а.в.нинг зарарни даф қилиш борасидаги ишларига келсак, Муслимнинг Табук ғазоти ҳақидаги Муоздан қилган ривоятида келади: «Кейин Пайғамбар с.а.в.:
«إِنَّكُمْ سَتَأْتُونَ غَدًا إِنْ شَاءَ اللَّهُ عَيْنَ تَبُوكَ, وَإِنَّكُمْ لَنْ تَأْتُوهَا حَتَّى يُضْحِيَ النَّهَارُ, فَمَنْ جَاءَهَا مِنْكُمْ فَلاَ يَمَسَّ مِنْ مَائِهَا شَيْئًا حَتَّى آتِيَ, فَجِئْنَاهَا وَقَدْ سَبَقَنَا إِلَيْهَا رَجُلاَنِ, فَتَكُونُ مِثْلَ الشِّرَاكِ تَبِضُّ بِشَيْءٍ مِنْ مَاءٍ, قَالَ: فَسَأَلَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ r : هَلْ مَسَسْتُمَا مِنْ مَائِهَا شَيْئًا؟ قَالاَ نَعَمْ, فَسَبَّهُمَا النَّبِيُّ r , وَقَالَ لَهُمَا مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَقُولَ»
«Сизлар эртага иншоаллоҳ Табукнинг булоғига етиб борасизлар. Кун чошгоҳ бўлгунига қадар, у ерга бора кўрманглар. Ким бориб қолса, то мен келмагунимча, сувга мутлақо тегинмасин», дедилар. Биз келганимизда, биздан аввал икки киши келишган экан. Булоқдан ипга ўхшаб сув секин томарди. Пайғамбар с.а.в. улардан: «Сувга тегиндингларми?», деб сўраган эдилар, улар: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ r уларни койиб, Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, ўшани айтдилар». Ибн Исҳоқда Бану Мусталақ қиссаси ва мунофиқларнинг қилган ишлари борасидаги Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббоннинг ҳадисида келади: Пайғамбар с.а.в. одамларни кеч киргунга қадар, кечқурундан тонг отгунга қадар ва ўша куннинг эрталабидан чошгоҳ киргунига қадар юргиздилар, кейин манзил қурдирдилар. Бундан мақсад гап-сўз кўпайишидан чалғитиш эди». Саъид ибн Жубайрнинг ҳадисида: «Пайғамбар с.а.в. кун охирламай туриб, йўлга чиқдилар...», дейилади. Ибн Касир саҳиҳ, деган бу ҳадис ибн Абу Хотамда келтирилган.
Энди саҳобаларнинг эҳтиёткорлигига келадиган бўлсак, бунинг энг ёрқин мисоли Абу Бакрнинг муртадларга қарши жанг қилиши ва ҳамма мусулмонларга қарши бўла туриб ҳам Усомани юбориши, ҳамманинг унга бўйсуниб, кейин уни мақташларидир.
Ҳукмларни татбиқ қилиш, зарарни даф қилиш каби ишларни истисно қиладиган бўлсак, раҳм қилинадиган кишилар касаллик, ўлим ёки ўзлари учун азиз бўлган нарса ё кишиларини йўқотиш каби мусибатларга йўлиққан кишилар бўлиб қоладилар. Нодонга ҳам меҳр-шафқат
кўрсатилиб, мулойимлик қилинади ва сабр билан таълим берилади. Мубоҳни татбиқ қилишда Бухорийдаги ибн Умарнинг ҳадисида ўтганидек, Пайғамбар с.а.в.нинг Тоифни муҳосара қилишда лашкарга нисбатан қилган ишларига ўхшаб, икки ишнинг осонроғи олинади.
Энди мусулмонларнинг кофирларга нисбатан қаттиқ, қўпол, мағрур туришлари хусусида сўзласак.
Биринчиси - урушда:
Бухорийда Ваҳшийнинг ҳадиси келади: «Ийнийн йилида одамлар урушга чиқдилар. Ийнийн Уҳуднинг рўпарасидаги бир тоғ бўлиб, у билан Уҳуднинг ўртасида бир водий бор. Ҳамма жанг учун саф тортиб турганида, Сибоъ чиқиб, яккама-якка олишувга чақириб: «Менга талабгор борми?», деди. Унга Ҳамза ибн Абдул-Муттолиб чиқиб: «Эй Сибоъ, эй Анмор онасининг ўғли, эй аёллар номусига тажовуз қиладиган бузуқ, сен Аллоҳ ва Расули билан урушмоқчи бўлдингми?» деб, бир ҳамла қилган эди, у ўтиб кетган одамнинг кечаги кунига айланди-қолди…».
Ҳамза, Али, Барро, Холид, Амр ибн Маъдийкараба, Зоҳир ибн Рофеъ ва бошқаларнинг яккама-якка олишувлари тарих ва ғазавотлар китобларида жуда кенг ёритилган. Хоҳлаган одам уларга мурожаат қилиши мумкин. Бизнинг китобимиз қисса ва тарих китоби бўлмагани учун, мақсадга яраша бир ишора билан кифояландик.
Иккинчиси - музокараларда:
Бухорийдаги Мисвар ва Марвоннинг ҳадисида келади: «… Муғийра ибн Шуъба ғилофли қиличи билан Пайғамбар с.а.в.нинг бошларида туриб олиб, қачон Урва Пайғамбар с.а.в.нинг соқолларига қўлини узатса, қиличнинг қўндоғи билан унинг қўлига уриб: «Торт қўлингни Пайғамбар с.а.в.нинг соқолларидан», дерди».
Шу ҳадисда Урва: «Аллоҳга қасамки, атрофингда сени ташлаб, қочиб кетадиган қаланғи-қасанғиларни кўряпман», деган эди, Абу Бакр уни рад қилиб: «Лотнинг фалонини ебсан, биз уни ташлаб, қочиб кетарканмизми?», деди. Муғийранинг ишини, гапини ва Абу Бакрнинг айтганларини Пайғамбар с.а.в. эшитиб-кўриб туриб, индамадилар. У кишининг индамаганлари шундай қилса бўлаверади, деганларидир.
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний «Сиярул-Кабир»да айтади: «Уяйнанинг Пайғамбар с.а.в. олдиларида оёқларини чўзиб ўтиргани устига Усайд ибн Хузайр келиб қолиб: «Эй Ҳажрас Уяйна, йиғиштир оёқларингни, Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларида узатасанми? Аллоҳга қасамки, Пайғамбар с.а.в. бўлмаганларида, тухумларингни найза билан тешиб қўйган бўлардим. Агар жуда хоҳлаётган бўлсанг, марҳамат», деб дўқ урди».
Китобларда Собит ибн Ақрам, Амр ибн Ос, Муғийра ибн Шуъба, Қутайба, Муҳаммад ибн Муслим ва Маъмунларнинг иззату мағрурликдан сўзлайдиган, фаолиятдаги кишиларга намуна бўладиган музокаралари битилгандир.
Учинчиси - аҳдни бузганлар билан муомала қилишда:
Аллоҳ Субҳонаҳу айтади:
}إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِنْدَ اللَّهِ الَّذِينَ كَفَرُوا فَهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ + الَّذِينَ عَاهَدْتَ مِنْهُمْ ثُمَّ يَنقُضُونَ عَهْدَهُمْ فِي كُلِّ مَرَّةٍ وَهُمْ لاَ يَتَّقُونَ + فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِمْ مَنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ {
– „Кофир бўлган кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир. Бас, улар иймон келтирмаслар. Уларнинг орасида сиз билан аҳдлашиб, сўнгра (Аллоҳдан) қўрқмасдан ҳар сафар ўз аҳд-паймонларини бузаверадиган кимсалар бордир. Бас, агар сиз ўшаларни жангда топсангиз, улар(ни ҳалок қилиш) билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар“. [8:55-57]
Муслим Қурайш аҳдни бузганидан кейин Маккани фатҳ қилиш ҳақидаги Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«يَا مَعْشَرَ الأَنْصَارِ, هَلْ تَرَوْنَ أَوْبَاشَ قُرَيْشٍ؟ قَالُوا نَعَمْ, قَالَ انْظُرُوا إِذَا لَقِيتُمُوهُمْ غَدًا أَنْ تَحْصُدُوهُمْ حَصْدًا, وَأَخْفَى بِيَدِهِ وَوَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ, وَقَالَ مَوْعِدُكُمْ الصَّفَا, قَالَ فَمَا أَشْرَفَ يَوْمَئِذٍ لَهُمْ أَحَدٌ إِلاَّ أَنَامُوهُ …»
«Эй ансорлар жамоаси, Қурайшнинг авбошларини кўрдингларми?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. «Эртага уларга йўлиқиб қолсанглар, ҳаммасини ўриб олиш пайида бўлинглар», деб қўлларини яшириб, ўнг қўлларини чап қўлларининг устига қўйдилар ва «Сизларга ваҳда қилинган жой Сафодир», дедилар. Ўша куни улардан қайси бири кўриниб қолса, уни ухлатдилар...».
Ибн Умарнинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади: «Кейин Назир ва Қурайза билан уруш бўлди. Натижада Бану Назир ҳайдалиб, Қурайза қолди. Қурайзанинг ўзи билан уруш қилинди. Натижада эркаклари ўлдирилиб, аёллари, болалари ва мол-дунёлари мусулмонларга тақсимлаб берилди. Фақат баъзилари Пайғамбар с.а.в.нинг ёнларига боришган эди, уларга омонлик бердилар ва улар мусулмон бўлишди. Мадинадаги яҳудийларнинг ҳаммаси Бану Қайнуқога ҳайдалди. Улар Абдуллоҳ ибн Салом қариндошлари, Бану Ҳориса яҳудийлари ва Мадинанинг барча яҳудийлари эдилар».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев