
анҳуга бир кишининг кўп хамр (май) ичаётгани ҳақида хабар етди. Шунда
у зот у кишини шарманда қилмадилар, номини ошкор қилмадилар ва лаънатламадилар ҳам...
Балки унга қисқа, аммо маъноси улкан
бир мактуб ёздилар:
«Мен сени Ундан ўзга илоҳ бўлмаган
Аллоҳга ҳамд айтишга чақираман.
У гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, азоби қаттиқ ва эҳсони кенг Зотдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ ва қайтиш Унинг ҳузуригадир».
Ҳалиги киши мактубни қайта-қайта ўқир экан, тинмай йиғлади, қалби ларзага келди, гуноҳининг нақадар оғирлигини англади ва Аллоҳга чин дилдан тавба қилди.
Бу хабар Ҳазрати Умарга етганда, атрофидагиларга дедилар:
«Агар бир биродарингизни тойилганини кўрсангиз, мана шундай йўл тутинглар. Уни тўғри йўлга йўлланглар, Аллоҳ таолога тавба қилишини сўраб дуо қилинглар ва унга қарши шайтонга ёрдамчи бўлманглар».
#Хулоса шуки... Дин инсонларни шарманда қилиш ёки йиқилганларнинг сонини кўпайтириш учун келмаган. Балки дин — қалби синиқларни тиклаш, қайтиш эшигини очиш ва гуноҳкорни янада пастга уриш учун эмас, балки уни қутқариш учун қўлидан тутиш учун келгандир.
Қанчадан-қанча қаттиқ сўзлар борки, тавба эшигини ёпиб қўйган ва қанчадан-қанча раҳм-шафқат билан айтилган сўзлар борки, бир қалбнинг ҳидоятига сабаб бўлган...Аллоҳ таоло: «Одамларга яхши гаплар айтинг» деган (Бақара сураси, 83-оят).
Зеро, биргина ширин сўз бир инсонни қутқариб қолиши ва биргина ёмон сўз эса янги бир шайтонни пайдо қилиши мумкин.
Эй Аллоҳим! Бизни яхшилик эшигининг калитлари, ёмонлик эшигининг қулфлари қилгин... Бандаларингга қарши бизни шайтонга ёрдамчи қилиб қўймагин.
Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин
У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.
«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).
Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Раббиси шундай деган эди:
«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).
Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).
Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.
Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев