
«.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.ўз бахиллигига бўйсуниш
2.ҳавойи нафсга эргашиш
3. кишининг ўзидан ғурурланиши»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ нинг Азбо номли туялари билан бирорта туя мусобақалаша олмас эди. Балки мусобақалашишга яқинлаша олмасди ҳам., бир аъробий туясига ўтириб олиб, Расулуллоҳнинг ﷺ ўша туяларидан ўзиб кетди. Бу воқеъа мусулмонларга оғир ботди. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг хафа бўлганларини билиб: «Дунёда бирор нарса баланд бўлса, Аллоҳ уни пасайтирур», дедилар»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўп кулманглар! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради»
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Восила ибн Асқаъ (р.а).дан)
⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуонинг энг ишончлиси: «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Мен бандангман. Мен ўз-ўзимга зулм қилдим ва гуноҳимни тан олдим. Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилмас. Роббим, мени мағфират қилгин», дейишингдир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда энг ишончли ва мустаҳкам дуо зикр қилинган. Унда дуо қилувчи ўзининг ожиз бир бандалигини эътироф этиши ва гуноҳларини бўйнига тўлиқ олиб туриб, илтижо ила дуо қилиши борлигини мулоҳаза қиламиз. Бас, дуоларимизда мана шу омилга алоҳида эътибор беришимиз керак бўлади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
БЕМОР КЎРГАНИ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ
Абу Асмодан ривоят қилинади: "Ким биродарини кўргани борса, жаннатнинг хурфасида бўлади" (Осим ровийлардан бири) Абу Қилобага: "Жаннатнинг хурфаси нима?" дедим. "Жаннатнинг мевалари", деди. Абу Қилобага: "Абу Асмо кимдан ривоят қилган?" дедим. "Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан", деди".
Шарҳ:
Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафида бемор ётган кишилар туришади. Ушбу ҳадисда беморни бориб кўриб, унга шифо сўраб дуо қилиш улкан фазилатли иш экани айтилмоқда.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», - дедилар.
Имом Муслим ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Суфён Саврий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бизлардан олимроғимиз ким?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолодан қўрқувчироғингиз. Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар”, деб жавоб бердилар. Яна: “Дўстларнинг афзали ким?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳни ёд этганингда (ёд этишингга) ёрдам бериб, Уни эсдан чиқарганингда эслатадиганлари”, дедилар. “Дўстларнинг ёмони ким?” деб сўрадилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳни ёд этганингда, ёрдам бермайдигани, Уни эсдан чиқарганингда, эслатмайдиганлари”, дедилар. “Инсонларнинг ёмони ким?” деб сўрашганида: “Ё Аллоҳ! Уламоларнинг гуноҳларини афв эт. Олим бузилса, инсонлар бузилади”, - дедилар».
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳикмат
Абулҳасан Шозилий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар гуноҳ бўлмаган ўринда бўлсангда, ўзингга истиғфорни лозим тут. Бунда Пайғамбар алайҳиссаломнинг истиғфорларидан ибрат ол. У зот аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилгани ҳақидаги башорат келганидан сўнг ҳам истиғфор айтишни тўхтатмадилар. Демак, ҳеч гуноҳ содир қилмайдиган маъсум зотки истиғфорга машғул бўлганларида, ҳар вақт айбу гуноҳлардан холи бўлмаган кишига нима ҳам дер эдик?
استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Ким ўзига жаннат эшиклардан икки эшикни очмоқни хоҳлайди?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшик очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди.
(Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди.
«Одоблар хазинаси» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев