
------------- / / / НАМОЗ \ \ \ ---------------
.
1. Одамларнинг Холиқ билан алоқаси энг яхши бўлгани халқ билан алоқаси энг яхши бўлганидир.
.
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ
.
"Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур". (Анкабут: 45)
2. Намоз тоат-ибодатларнинг онаси, маст қилувчи ичимлик эса гуноҳ-маъсиятларнинг онасидир. Аллоҳ таоло намоз ҳақида:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ
"Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур", (Анкабут: 45), деди. Маст қилувчи ичимлик ҳақида эса:
إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ
"Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!" (Моида: 91), деди.
3. Намози кўпроқ бўлган одам шаҳватини қаттиқроқ жиловлайдиган одамдир. Зеро, шаҳват намозлар зое қилингандагина ғолиб келади.
۞ فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ
"Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар". (Марям: 59)
4. Намоз ва Аллоҳнинг зикри одамларнинг гапларидан юрак сиқилиб, ғамга ботган пайтда дилга кенглик ва роҳат бағишлайди.
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدْرُكَ بِمَا يَقُولُونَ فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ السَّاجِدِين
"Шак-шубҳасиз, Биз улар (сизни масхара қилиб) айтаётган сўзлардан дилингиз сиқилишини билурмиз. Бас, сиз Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан
(У зотни «шерик»лардан) покланг ва сажда қилувчилардан бўлинг (шунда Аллоҳ дилингиздаги ғам-аламни кетказур!)".
(Ҳижр: 97-98)
5. Намозни ўз вақтида адо қилиш инсонни динда собит-мустаҳкам бўлиши ҳамда одамларнинг гап-сўзлари ва озор-азиятларига нисбатан сабр-тоқатли бўлишида ёрдам берадиган энг улуғ омиллардандир.
فَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا
"Бас (эй Муҳаммад), улар айтаётган сўзларга сабр-тоқат қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг – намоз ўқинг!". (Тоҳа: 130)
6. Намоз кишини сабрга ўргатади. Ушбу иккиси (намоз ва сабр) билан нусрат-ғалаба амалга ошади.
اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ
"Сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар!" (Бақара: 153)
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا
"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг!" (Тоҳа: 132)
7. Намозни ўз вақтида адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ ва мадад келиши сабабларидандир.
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир". (Тоҳа: 132)
Абу Довуд таржимаси
----------///////----------//////////------------////////------------
Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.
(Имом Аҳмад ривояти)
----------//////////-----------///////////------------////////////------
ЖУМЪА НАМОЗИНИ ТАРК ЭТИШГА ОДАТЛАНИШ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жума намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига – жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жума сураси, 9-оят).
Ҳафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жумага бориш ҳар бир балоғатга етган кишига вожибдир» (Насоий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумага бормайдиган кимсага қарата: «Бир кишига одамларга намоз ўқиб беришни буюриб, кейин жумага келмайдиган кишиларнинг уйларини ёқиб юборишни хоҳлардим», дедилар» (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра ва Ибн Умар розияллоҳу анҳулардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ё одамлар жумани тарк этишдан тўхтайдилар ёки Аллоҳ уларнинг қалбини муҳрлаб қўяди. Сўнг улар ғофиллардан бўлиб қолурлар» (Муслим ривояти).
Абу Жаъд Замрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки бепарволик билан учта жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди» (Термизий, Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Кимда-ким учта жумани тарк этса, Исломни орқасига улоқтирган бўлади» (Абу Яъло ривояти).
Аллоҳдан Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини сўраймиз. Албатта, У сахий, марҳаматли зотдир.
«Гуноҳи кабиралар» китобидан..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев