
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».
Шарҳ:
Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ:
Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев