
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч тарашдан қайтарганлар. Магар гоҳ-гоҳида (тарашга рухсат берганлар)”.
Шарҳ
. Бу борада ҳам ўртача йўл тутган маъқул. Сочига бепарво бўлиб, уни тўзғитиб, кишилар кўзига хунук кўриниш ҳам, соч парваришига ҳаддан зиёд кўп вақт ва пул кетказиш ҳам дуруст эмас. Эҳтиёж бўлса-бўлмаса, соатлаб ойна олдида ўтирадиган, соч турмаклашга, тараш ёки пардозлашга ортиқча вақт, кўп маблағ сарфлайдиганлар бу ривоятдан тегишли хулоса чиқаришларидан умидвормиз.
(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис
Ўзгаларни айблашдан эҳтиёт бўлинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, - дедилар. Имом Термизий ривояти.
Шарҳ:
Агар бирор киши гуноҳ қилиб, кейин ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, энди ҳеч ким унга “Сен шундай гуноҳ қилган эдинг” дейишга ҳақли эмас. Ким шундай қилса Аллоҳ таоло унинг ўзини ўша гуноҳга мубтало этади. Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки унинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло сизни ўзгаларнинг айбларини тарқатиш учун яратмади. Балки, Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Шундай экан, ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз ўзгаларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни ўз айбларини кўрадиган, ўзгаларнинг айбларини кўрмайдиган қилиб қўяди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев