
«Кимни дуоси қабул бўлишини ва дард ғамларнинг кетишини ҳоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қийинчилик ва ғам-ғусса пайтидаги дуосини Аллоҳ таоло қабул қилиши хурсанд қилса, фароғат пайти дуони кўпайтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди»
Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда уларни қуруқ-бўш қайтаришдан ҳаё қилади»
Имом Термизий ривояти
(Салмон Форисий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Беморларни зиёрат қилинглар ва улардан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранглар. Чунки касалнинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир..»
Имом Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро У булутларга кўтарилади. Аллоҳ "Иззатимга ва Улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга албатта ёрдам бераман" дейди»
Табароний ривоят.
☘️☘️☘️☘️☘️☘️
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуо – ибодатдир»
Имом Термизий ривояти
(Нуъмон ибн Башир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади демасин»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси мусулмон дуо қилса. Унинг дуосида гуноҳ ёки қариндош уруғчилик орасини узиш бўлмаса. Аллоҳ унинг бу дуоси туфайли унга уч неъматдан бирини беради;
1.дуосини ўша заҳоти ижобат қилади,
2.қиёматга заҳира қилиб олиб қўяди,
3.унга келаётган бир балони дуо қилган миқдоричасини кеткизади»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Саид Худрий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,
(қарғишингизни) ижобат этиб қўяди»
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев