
#Ҳар ойда уч кун рўза тутишлик
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробардир», дедилар».
(Учовлари ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Бир яхшиликка ўн баробар савоб Исломдаги умумий қоидадир. Агар уни ҳар ойда уч кун рўза тутишга татбиқ қилинса, уч кун ўттиз кунга баробар бўлади. Демак, ҳар ойда уч кун рўза тутган одам йил давомида рўза тутганнинг савобини олади.
Ҳадис ва Ҳаёт 9
Аллох Таоло деди
الَّذِينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ ۗ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ.
“Улар (тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”.
(Оли Имрон сураси, 134-оят).
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз дедик: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизларга жаннат ҳақида сўзлаб беринг. Унинг бинолари қандай? " У зот: "Жаннат уйларининг ғиштлари тилла-кумушдан. Уларга хушбўй мушклар суртилган. Унинг тошлари маржон ва ёқутлардан иборат. Жаннат тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, роҳат-фароғатда бўлиб, асло ноумид бўлмайди. Унда абадий қолиб, асло ўлим топмайди. Кийимлари эскирмайди, ёшлиги ўтмайди", - дедилар.
Имом Термизий ривоят қилган.
#Ҳикмат
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда.
У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?
(Тур сураси, 48-оят).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев