
•
ИЙМОН
•
Аллоҳ таоло деди:
•
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ ٱلْقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوْاْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَٰتٍۢ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ
•
"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик", (Аъроф: 96).
ТАҚВО
Аллоҳ таоло деди:
وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا * وَيَرۡزُقۡهُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَحۡتَسِبُۚ
"Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса), У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур", (Талоқ: 2, 3).
ИСТИҒФОР
Аллоҳ таоло деди:
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا * يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا * وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا
"Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур", (Нуҳ: 10-12).
ШУКР
Аллоҳ таоло деди:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир», (Иброҳим: 7).
ИНФОҚ-ЭҲСОН
Аллоҳ таоло деди:
وَمَا أَنفَقْتُم مِّن شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ ۖ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
"Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ бергувчидир", (Сабаъ: 39).
НИКОҲ
Аллоҳ таоло деди:
وَأَنكِحُواْ ٱلْأَيَٰمَىٰ مِنكُمْ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَآئِكُمْ ۚ إِن يَكُونُواْ فُقَرَآءَ يُغْنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ
"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир", (Нур: 32).
ТАВАККУЛ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, сизларни эрталаб қорни оч ҳолда чиқиб, кечқурун тўқ ҳолда қайтадиган қушни ризқлантирганидек ризқлантирган бўларди", дедилар. (Термизий ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
СИЛАИ РАҲМ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимники ризқи кенг бўлиб, умри узоқ бўлиши қувонтирса, силаи раҳм қилсин", дедилар. (Бухорий ривояти).
ҲАЖ ВА УМРА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаж ва умрани пайдар-пай адо қилинглар. Зеро, иккиси худди босқон темир, олтин ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади", дедилар. (Термизий ривояти, Албоний ҳасан-саҳиҳ деган).
ЗАИФЛАРГА ЭҲСОН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади", дедилар.
(Бухорий ривояти).
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
АЛЛОҲНИНГ СИФАТЛАРИНИ ЁДГА ОЛИБ ДУО ҚИЛИШЛИК..
---------------------------------------------------
Аллоҳнинг исмлари бизга У Зотнинг сифатларини ўргатади. Мисол учун Аллоҳ - Раҳмон – кофиру, мўминга меҳрибон, неъмат берувчидир. Ҳакам – ҳукм қилувчи, Раззоқ – ризқ берувчидир…. Бу исмлар бизга Роббимизни танитгани учун одам уларни ёдга олганда У Зотнинг буюклигини, яқинлигини, меҳрибонлигини ва бошқа яна қанчадан-қанча сифатларини эслайди. Аллоҳдан ризқ истаган Унинг «Раззоқ» исмини, мағфират истаган «Ғофурур Роҳийм», «Таввабур Роҳийм» каби исмларини ёдга олиб дуо қилади. Бундай дуо қилиш албатта, дуо қилиш шартига мос келади. Қуръонда Аллоҳга Унинг исмлари билан дуо қилиш айтилган:
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг» («Аъроф»,180). «Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт» («Исро»,110).
Аллоҳнинг барча сифатларини билган одам хато ва гуноҳларини Аллоҳдан яширишга уринмайди. Чунки яширса ҳам ошкор қилса ҳам Аллоҳ ҳамма нарсани кўрувчи ва билувчи эканини фикрлайди. Хатоларини яширишга уриниши беҳуда эканини билган одам кучини беҳуда бўш нарсага эмас, балки Аллоҳдан мағфират сўраб, истиғфор айтишга сарфлайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз дуоларини қуйидагича бошлаганлиги Қуръонда шундай билдирилган:
«Эй Роббимиз, албатта, Сен ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам билурсан. Аллоҳ учун еру осмондаги бирон нарса махфий эмас» («Иброҳим», 38).
Мўмин кишига эҳтиёжи, нияти ўзига нақадар имконсиз туюлсада ҳамма нарса Аллоҳнинг назоратида эканини, имконсиз кўринган ҳар нарса Аллоҳнинг биргина «Бўл» деган амри билан амалга ошишини билади. Шу сабабли Аллоҳнинг неъматларига етишиш учун ҳар қандай оғир ҳолатни тўсиқ деб ҳисобламайди. Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч ва ихлос билан қилган дуоси ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишига астойдил ишонади. Истак ва эҳтиёжларимизни Аллоҳга билдиришда бизларга Қуръонда Пайғамбарлар, мўминлар ва фаришталар тилидан қилинган дуо одоби баён қилинган. Улар ўз эҳтиёжларини Роббиларига баён қилганда У Зотнинг сифатларини тилга олишган. Уларнинг бир нечтасини кўрсатиб ўтиш кифоя .
Закариё алайҳиссаломнинг дуоси:
«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан» («Оли Имрон», 38).
Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси қуйидагича эди:
«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан»
(«Сод», 35).
Исо алайҳиссаломнинг дуоси:
«Роббимиз, Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан» («Моида», 114).
Мўминларнинг дуоси:
«Эй Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, мағфират қил, албатта, Сен барча нарсага қодирсан» («Таҳрим», 8).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев