
Ким халифаликни вайрон қилиб, умматни қулатди?!
Сафавийлар давлатининг мавжудлиги, Ислом умматининг Кучли давлатга — Усмонийлар халифалигига эга бўлишига тўсқинлик қила олмади.
Шунга ўхшаш, Мисрдаги Фотимийлар давлати ҳам, ўзининг хавфлилигига қарамай, умматни йўқ қилишга ва унинг борлиғини қулатишга қодир бўлмади. Аксинча, уммат уни парчалаб ташлашга ва мусулмон ўлка бўлган Мисрни ўзининг асл кимлигига қайтаришга муваффақ бўлди.
Бироқ Ғарб, асрлар давом этган курашлардан сўнг, Ислом умматини мағлуб этишга, унинг давлатини вайрон қилишга, ерларини босиб олиб, вужудини парчалаб ташлашга эришди. У мусулмонлар устига куфр тизимларини мажбурлаб ўрнатди ва умматнинг султонини (ҳокимиятини) тортиб олиб, уни ўзига қарам қилиб қўйди.
Шу сабабли, Эрон режими келтираётган хавфни Ғарб гегемонияси (ҳукмронлиги) даражасидаги хавф деб айтиш жоиз эмас. Сафавийлар хавфи Ислом олами устидан тўлиқ ҳукмронлик ўрнатиш даражасига етмаган. Ғарб хавфи эса, аксинча, бизнинг устимиздан тарихий ғалабага эришиб, ўз маданий, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий назоратини ўрнатди.
Ҳозирги Эрон режими минтақада ўз таъсирини кенгайтириши ва нуфузга эга бўлиши фақат #Исломий лойиҳа ва Рошид давлатнинг йўқлиги натижасида ҳамда Ғарб лойиҳаси билан уйғунлашиб, Сурия, Ироқ ва Афғонистонда унга "найза учи" бўлиб хизмат қилганидан кейингина содир бўлди. Эрон таъсири Сурия инқилоби қаршисида фақатгина Америка ва Россиянинг ҳаво ҳужумлари дастаги билангина оёқда тура олди.
Биз Эрон режими билан мусулмон ўлка бўлган Эрон ўртасини фарқлашимиз зарур. Эрон режими мусулмонларнинг душманидир, минтақадаги бошқа малай режимлар каби унга қарши курашиш ва уни ағдариш вожибдир. Масалан, Сурия ҳам яқин йилларгача умматга душман бўлган тоифачи режим томонидан бошқарилар эди, у қулади ва Сурия ўз аҳлига қайтди.
БАА каби давлатда ҳам Ислом ва мусулмонларга қаттиқ адоват қилувчи режимни кўрамиз, аммо бу БААни мусулмон ўлка сифатида душман деб билиш ёки унинг вайрон бўлишига интилиш кераклигини англатмайди.
Миср Фотимийлар залолатидан қутқарилиб, қандай қилиб Ҳиттин ва Айн Жолут жангларида мусулмон қўшинларининг марказига айланган бўлса, Эрон ҳам уммат ўз султони ва халифалигини қайтариб олгач, уммат бағрига ва унинг буюк лойиҳасига қайтажак.
Бугун умматнинг озод бўлишига тўсқинлик қилаётган, унинг бирлиги ва уйғонишига, ўз кимлиги ва ҳокимиятини тиклашига йўл бермаётган, уни қул қилиб, ҳукмронлик қилаётган нарса Эрон режими эмас, балки Ғарб гегемониясидир. Ушбу гегемония Эрон режимини шунчаки ўз орбитасида айланувчи кучдан, минтақадаги бошқалар каби тўлиқ итоаткор ва қарам вужудга айлантиришга уринмоқда.
Агар уммат Мисрда, Ҳарамайн ерларида (Саудия), Туркия, Покистон ёки Жазоирда қарамлик занжирларини парчалаб, малай ҳокимларни ағдарса ва #Исломий бошқарувни тиклаб, #Рошид халифаликни барпо этса, бу қисқа вақт ичида умматнинг бирлашишига ва буюк кучга айланишига олиб келади. Бу эса Ислом давлатини жаҳон миқёсида Ғарб гегемонияси билан рақобатлашадиган буюк қудратга айлантиради.
Бундай ҳолатда Эрон янги воқелик учун хавф туғдира олмайди, аксинча, у ўзини йирик давлатлар билан беллашадиган ва етакчиликни улардан тортиб олишга интиладиган жаҳоншумул Исломий лойиҳа билан қуршалган ҳолда кўради.
Мунзир Абдуллоҳ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев