
-------
Саййида Фотимаرَضِيَ اللهُ عَنْهَا жуда гўзал эдилар, аслида у зот Пайғамбаримизﷺ га жуда ўхшардилар. У вояга етганида, кўпчилик совчи бўлиб келди, жумладан Абу Бакр ва Умар رَضِيَ اللهُ عَنْهُлар ҳам. Лекин Расулуллоҳﷺ рад жавобини берардилар.
Ансорлардан бўлган бир аёл Ҳазрат Алининг ҳузурига бориб:
"Фотимага совчи келаётганидан хабаринг борми?" деди.
Ҳазрат Али: "Хабарим бор", деб жавоб бердилар.
Аёл: "Сенга нима тўсқинлик қиляпти? Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб, у зотга уйланиш истагингни айтсанг-чи?" деди.
Алиرَضِيَ اللهُ عَنْهُ : "Уйланиш учун бирор нарсам борми?!" дедилар.
Аёл эса: "Боравер, иншааллоҳ, яхши бўлади", деб уни кўндиришда давом этди.
Ниҳоят, Ҳазрат Али Расулуллоҳﷺ нинг ҳузурларига Фотима онамизнинг қўлларини сўраб бордилар. Лекин Расулуллоҳнинг қаршиларида ўтирганларида, ҳайбатларидан гапира олмай қолдилар.
Пайғамбаримизﷺ : "Эй Али, сени нима бошлаб келди? Бирор ҳожатинг борми?" деб сўрадилар.
Расулуллоҳ савол берардилар, Али эса сукут сақлаб, гапира олмасдилар.
Шунда Расулуллоҳﷺ : "Балки Фотимани сўраб келгандирсан?" дедилар.
Ҳазрат Али бошлари билан "Ҳа" ишорасини қилдилар.
Пайғамбаримизﷺ : "Маҳр сифатида беришга бирор нарсанг борми?" деб сўрадилар.
Ҳазрат Али: "Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч нарсам йўқ", дедилар.
Расулуллоҳﷺ : "Йўқ, бор. Сенга совға қилган совутим нима бўлди?" дедилар.
Ҳазрат Али: "У ҳалиям менда, шу ярайдими?" дедилар.
Пайғамбаримизﷺ : "Ҳа, ярайди", дедилар.
Расулуллоҳﷺ уларга уй сотиб олдилар ва никоҳларини ўқидилар.
Турмуш қурганларидан сўнг Ҳазрат Али шундай дейдилар:
"Мен уни чексиз муҳаббат билан севдим. Аллоҳга қасамки, бирор марта ҳам уни "Эй Фотима" деб чақирмадим, балки "Эй Расулуллоҳнинг қизи" дер эдим. Қачон унга қарасам, қалбимдаги бор ғам-андуҳлар арирди.
Валлоҳи, мен уни ҳеч қачон ғазаблантирмадим, уни йиғлатмадим. У ҳам мени ҳеч қачон хафа қилмади ва озор бермади.
Валлоҳи, унга ҳеч қачон орқамни ўгириб ўтирмадим. Қачон уни кўрсам, албатта қўлларидан ўпардим."
Вафот этганларида Ҳазрат Али уни ювиб, кафанладилар, сўнг ёлғиз ўтириб, қулоғига паст овозда шивирладилар:
"Эй Фотима, мен Алиман."
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммадﷺ га саловот ва саломлар бўлсин.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев