
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُونِ
.
“Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!” (Бақара сураси 152 - оят).
الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
“Улар иймон келтирган қалблари Аллоҳни зикр қилиш – эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”
(Раъд сураси 28 - оят).
وَالذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيراً وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللَّهُ لَهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً
“Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир”
(Аҳзоб сураси 35 - оят).
🌱🌱🌱
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
- “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга офат етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Тонг отганда “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва аҳлий ва маалий” – яъни, “Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан” - дегин, шунда сенга ҳеч нарса зарар етказмайди”- дея насиҳат қилдилар. Ҳалиги киши шу дуони ўқиган эди, ундан офатлар кўтарилди”.
(Ибн Сунний ривояти)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ» (Ҳай ва Қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ, Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан) деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечири юборади».
Ибн Сунний ривояти.
🌱🌱🌱
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида салом бериб
(бўлгач):
«Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.)
Ибн Можа ривояти.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев