
Тарих бу аёлнинг исмини сақлаб қолмаган бўлса-да, лекин унинг қилган иши ва матонатини муҳрлаб қолдирди.
У Фиръавн қизининг сочларини тарар эди, тўсатдан қўлидан тароқ тушиб кетди. Тароқни олиш учун эгилганида, беихтиёр: "Бисмиллаҳ" (Аллоҳнинг номи билан), — деди.
Шунда Фиръавннинг қизи:
— "Отамни назарда тутяпсанми?" — деб сўради.
Соч таровчи аёл эса:
— "Йўқ, балки менинг ҳам, сенинг ҳам, отангнинг ҳам, ер-у осмонларнинг ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни назарда тутяпман", — деб жавоб берди.
Қиз бориб, бу гапни отасига етказди. Фиръавн соч таровчини ҳузурига чорлаб:
— "Сенинг Роббинг ким?" — деб сўради.
Аёл:
— "Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг — Аллоҳдир", — деди.
Фиръавн катта қозонда ёғ доғлашни ва аёлнинг фарзандларини ҳамда эмизикли чақалоғини олиб келишни буюрди. Соқчилар аёлнинг катта ўғлини кўтариб, қайнаб турган ёғ тепасига олиб келишди. Фиръавн яна сўради:
— "Сенинг Роббинг ким?"
Аёл:
— "Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг — Аллоҳдир", — деди.
Биринчи фарзандини ёғга улоқтиришди, ҳатто унинг суяклари ёғ юзига қалқиб чиқди. Сўнг иккинчи ўғлини олиб келишди ва яна сўрашди. Аёл яна: "Роббим Аллоҳ", — деб жавоб берди. Иккинчи фарзандини ҳам улоқтиришди.
Ниҳоят, аёл жуда яхши кўрадиган эмизикли чақалоғини олиб келишди. Фиръавн яна:
— "Роббинг ким?" — деб сўради.
Шунда аёл бироз сукут сақлади, қалби титраб, гўдагига раҳми келди. Шу лаҳзада Аллоҳ гўдакни тилга киргизди ва у:
"Эй онажон, собит туринг! Сиз ҳақ йўлдасиз. 'Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир' деб айтинг, албатта ваъдалашилган жойимиз жаннатдир", — деди.
Соч таровчи аёл бор азми ва иродаси билан: "Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!" — деди.
Чақалоқни ҳам ёғга улоқтиришди. Сўнг соқчилар аёлнинг ўзини ҳам ёғга ташлашди. Уларнинг ҳаммаси шаҳид бўлдилар. Кейин уларнинг суякларини йиғиб, бир водийга ташлашди.
Расулуллоҳ ﷺ Меърож кечасида Жаброил алайҳиссалом билан ўша водий устидан ўтаётиб, анбардек таралган жуда хушбўй ҳидни туйдилар.
Расулуллоҳﷺ :
— "Эй Жаброил, бу қандай ширин ҳид?" — деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом:
— "Бу Фиръавн қизининг соч таровчиси ва фарзандларининг ҳидидир", — деб жавоб берди.
Агар ўқиган бўлсангиз пайғамбаримиз Муҳаммадﷺ га салавот айтинг.
Аллоҳумма солли ва саллим ала саййидина Муҳаммад.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев