
بســــــــــم الله الرحمن الرحيـــــــــــم
"Корним тўқ, устим бут, таним соғ, тинч яшаяпман менга бошка нима керак?" деб ўйлайдиган тоифанинг миясидаги бу хаёлни ҳайвонларнинг миясидан ҳам топиш мумкин. Бу хаёл ҳайвонларнинг миясида инстинкт тилида ифодаланади, холос.
Аллоҳ Таъоло айтади:
وَلَقَدۡ ذَرَأۡنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ لَهُمۡ قُلُوبٞ لَّا يَفۡقَهُونَ بِهَا وَلَهُمۡ أَعۡيُنٞ لَّا يُبۡصِرُونَ بِهَا وَلَهُمۡ ءَاذَانٞ لَّا يَسۡمَعُونَ بِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡغَٰفِلُونَ.
Биз инсу жиндан жуда кўпини охиратда Аллоҳ ўз азобига лойиқ кимсаларни азоблайдиган жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг қалблари бор-у, лекин улар билан ақл юритмайдилар. Шунинг учун на савобни умид қиладилар, на азобдан қўрқадилар. Уларнинг кўзлари бор-у, лекин Аллоҳнинг оятлари ва далилларига боқмайдилар. Уларнинг қулоқлари бор-у, лекин Аллоҳнинг китобидаги оятларни эшитмайдилар ва улар ҳақида фикр юритмайдилар. Улар ўзларига айтилаётган нарсани тушунмайдиган, кўзлари кўраётган нарсани англамайдиган, қалблари билан нима яхши, нима ёмонлигини ажрата олмайдиган чорва ҳайвонларига ўхшаш, балки улардан ҳам адашганроқдир. Чунки ҳайвонлар ўзларига фойдали ва зарарли нарсаларни кўришади, чўпонлари ортидан эргашишади. Улар эса бундан ҳам баттарроқдир. Улар Аллоҳга иймон келтириш ва тоат қилишдан ғофил бўлган кимсалардир.
(Аъроф сураси 179-оят)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев