
Мени афв эт!
Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар Лайлатул қадр, яъни қадр кечаси эканини билсам, нима деб айтаман», деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, каримун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», - дедилар.
Маъноси: Эй Раббим Албатта Сен, афв қилгувчисан каримсан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Мўминлар онаси ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар (Рамазон ойининг охирги) ўн куни кирса, бутун кечани ибодат билан ўтказиб, бунга аҳли-аёлларини ҳам уйғотардилар. Ўзлари кўп ғайрат қилиб, ибодат учун белни маҳкам боғлардилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, ЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ
Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур".
(Аъроф сураси, 43-оят)".
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.
Имом Қуртубий «Жаннат васфи» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».
Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ: أَحَبُّ الصِّيَامِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ كَانَ يَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا وَأَحَبُّ الصَّلاَةِ إِلَى اللهِ صَلاَةُ دَاوُدَ كَانَ يَنَامُ نِصْفَ اللَّيْلِ وَيَقُومُ ثُلُثَهُ وَيَنَامُ سُدُسَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар», - дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Албатта, бу ҳадиси шарифда доимо нафл рўза тутиб, нафл намоз ўқишни ният қилган кишиларга тавсия бўлмоқда. Баъзи кишиларда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳам истак, ҳам имкон бўлади. Ана шундай кишилар Довуд алайҳиссаломга ўхшаб бир кун тутиб, бир кун очсалар, жуда яхши бўлар экан. Бундан кўпи кўплик қилар экан.
Шунингдек, баъзи кишиларда кўпроқ ва унумлироқ нафл намоз ўқишга истак ва имкон бўлади. Ана шундай кишилар кечанинг яримини ухлаб ўтказиб, кейин учдан бирида бедор бўлиб нафл намоз ўқисалар, бомдод намозигача қолган олтидан бирида яна ухлаб олсалар яхши бўлади. Довуд алайҳиссалом шундай қилган эканлар. Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб нафл рўза ва нафл намоз ана шундоқ бўлар экан. Бундан кўпига урунган одам яхши иш қилган бўлмайди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
РАМАЗОННИНГ НЕЪМАТЛАРИ
Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар».
Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракаатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк!
Бунинг қийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: «Қани энди йил давоми рамазон рўзаси бўлса эди», — деб орзу қилдилар.
Демакки, бу ойни қанча эҳтиром қилсак, қанча севсак ва унда қанча ғайрат қилсак, шунча оз. Шундай гўзал бир ойга етишиб турибмизки, Аллоҳга ҳамду санолар айтмасликнинг иложи йўқ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини адо эта олмас», - дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев