
|
Агар бирор киши кимгадир фитр закотини бермоқчи бўлса, бу ҳақда унга хабар бериши ва фақат унинг рухсати билан қилиши вожибдир, чунки закот ният қилиш лозим бўлган ибодатдир. Агар бирор кишининг фитр закотини тўлашга қодир бўлмаса, унда гуноҳ йўқ ва бунинг учун қарз олмаслик керак. Чунки Аллоҳ Таоло: “Аллоҳ нафсга у кўтара олмайдиган нарсани юкламайди” (Бақара, 286), деди.
|
📖 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Мен сенга буюрганимдан қўлингдан келганини қил!”.
|
📗 Бухорий 1/234 ривояти.
|
📗 Имом Ибн Мунзир айтадилар: “Уламолар, имкони бўлмаган киши фитрни тўлаши вожиб эмас, деган фикрдадир”. Қаранг: “ал-Мажмуъ” 6/113.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
♻️ ФИТР ЗАКОТИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
|
📖 Аксарият уламолар Фитр закотини фарз закотига таққослаб, Қуръони Каримда кўрсатилган саккиз тоифа одамларга тақсимланади деб ҳисоблайдилар:
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, унда (садақа ишида) ишловчиларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўқсил йўлчига Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Ва Аллоҳ ўта Билувчидир, ўта Ҳикматлидир" (Тавба: 60).
|
Аммо фитр закотини оятдаги зикр қилинган тоифа одамлар учун берилади деган фикр нотўғри, чунки бу ўхшатиш Ибн Аббоснинг юқоридаги ҳадисларига зид бўлиб, у киши айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадорни беҳуда гаплардан поклаш учун камбағалларга таом шаклида беришни фарз қилдилар"
|
🔶 Шайхул Исслом Ибн Таймия айтадилар: “Фитр закоти муҳтожлардан бошқа ҳеч кимга берилмайди. Қаранг: “Мажма аоь фатово”, “Ихтиёротул-фиқҳия” 102.
|
📗 Шайх Ибн Қоййим, Имом Шавуконий ва бошқа уламолар ҳам фитр закоти фақат қамбағал муҳтожлардан бошқа ҳеч кимга берилмайди деганлар. Қаранг: “Зоьдул-мальод” ва “Саилул-жарор” 2/86.
|
🔶 Бир камбағалга бир неча фитр бериш ёки бир неча камбағалларга бир фитр тарқатиш жоиздир. Молик ҳам, Аҳмад ҳам, Шайхулислом ҳам шундай дедилар. Аммо фитр закоти берилган камбағални агар у бир соьдан кам олган бўлса уни огоҳлантириш керак, чунки у фитр закоти сифатида олган нарсасини ўзидан бошқага фитр закоти қилиб бериб қўйиши мумкин. Қаранг: “Шарҳул-мумтиъ” 6/179.
|
Бир киши Фитрни бир соьдан кўп бериши жоиз, бироқ бир соьдан кам бериш мумкин эмас, бунда ихтилоф йўқ. Қаранг: “Мажмуъул-фатава” 25/70.
|
📗 Суадия Арабистони Фатволар бўича доимий қўмита уламоларига: “Бозорларда тиланчилик қилаётганларнинг асл ҳолларини билмай туриб, уларга фитр закотини бериш мумкинми?” деган савол берилди.
|
Улар жавоб бердилар: “Фақир мусулмонларга фитр бериш керак, ҳатто гуноҳкор бўлса ҳам, лекин муртадларга эмас. Камбағалнинг ташқи ҳолатига қараш керак, ҳатто у бой бўлиб чиқса ҳам. Бироқ, иложи бўлса, муносиб камбағалларни излаш керак. Бирор киши закотини тўлагандан кейин бадавлат кишининг қўлига тушиб қолганини билса, бу унинг закотига зарар етказмайди. Қаранг: “Фатава ал-Лажна” № 3055.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 ФИТР ЗАКОТИНИ БОШҚА ШАҲАРГА ЮБОРИШ МУМКИНМИ?
|
🔶 Фитр закотини жиддий заруратсиз бошқа шаҳарга жўнатмаслик керак магар ўз шаҳрида муҳтож одамни топа олмаса унда майли. Мусулмон киши Рамазон ойи рўзасини қайси жойда тўлиқ тутган бўлса фитрни ўша жойдаги муҳтожларга тўлаши керак. Кўпчлик уламолар манашу фикрдалар. Улар Имом Моликдан Африка давлатларидан бирида яшовчи, лекин фитр закоти куни Мисрда бўлган бир киши ҳақида: “У фитр закотини қаерда бериши керак?” деб сўрадилар. Молик жавоб берди: “У қаерда бўлса ўша жойда тўлалиши керак. Аммо оиласи (яний ўз ватанида яшовчилар) унинг учун ҳам фитр тўлаб қўйган бўлса, унга ҳисоб бўлаверади. Қаранг: “ал-Мудавана” 1/337.
|
📗 Имом Ибн Қудома айтдилар: “Фитр закотига келсак, у қайси шаҳарда яшашидан қатъи назар ўша истиқомат қиладиган шаҳарда берилиши керак”. Қаранг: ал-Муғний 2/590.
|
🔶 Шайх Ибн Боз айтдилар: “Ўз ҳудудингиздаги камбағалларга Фитрни бериш ва бошқа шаҳарга Фитрни жўнатмаслик суннатдир”. Қаранг: “Мажмуъу фатово ва мақолат”.
|
📘 Шайх Ибн Усайминдан: “Фитр закотини бошқа шаҳарга юбориш жоизми?” деб сўрашди. Жавоб бердилар: “Фитрни жўнатмоқчи бўлган кишининг шаҳрида камбағал (мусулмонлар) бўлмаса, муаммо йўқ. Аммо бунга эҳтиёж бўлмаса ва унинг шаҳрида Фитрни бериш мумкин бўлганлар бўлса, баъзи уламолар таъкидлаганидек, Фитрни бошқа шаҳарга жўнатиб бўлмайди. Қаранг: “Фатово Ибн Усаймин” 18/318.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев