
|
🔶 Кофирларга фитр закотини бериш жоиз эмас, чунки закот бериш фарз кўрсатмаларида улар учун ҳеч нарса йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни Исломга даъват қилиш учун Яманга Муозни юбориб, унга дедилар: «Агар улар (яний кофир ва мушриклар сени даьватинга лаббай деб жавоб бресалар тавҳид ва намоз ўқишда) сенга итоат қилсалар, унда уларга Аллоҳ Таоло уларнинг бойларини молидан камбағаллари учун садақа қилишни фарз қилганини ҳабар қил” дедилар. Бухорий 3/225 ва Муслим 19 ривояти.
|
📘 Имом Нававий айтадилар: “Биз кофирга фитр бериш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганмиз, лекин Абу Ҳанифа рухсат берган”. Қаранг: “ал-Мажмуъ” 6/142.
|
📙 Ҳасан Басрий айтадилар: “Мусулмонлар юртида яшовчи кофирларга фарз садақалари (закот ва фитр закоти)дан ҳеч нарса йўқ, лекин агар киши хоҳласа, уларга нафл садақа бериши мумкин”. Абу Убайд 1/236.
|
🔶 Шунингдек, фитр закоти инсон боқиши вожиб бўлган кишиларга берилмайди, булар ота-она, фарзандлар ва хотинлардир.
|
📗 Имом Молик айтдилар: “Ўз қарамоғи вожиб бўлган бирорта яқин қариндошинга закот берма!” Қаранг: “ал-Мудавина” 1/344.
|
📘 Имом Шофеъий айтадилар: "Закот отага, онага, бобога ва бувига берилмайди!" Қаранг: “Ал-Умм” 2/87.
|
📕 Имом Ибн Мунзир айтадиларки, уламолар ўртасида инсоннинг қарамоғи вожиб бўлган кишиларга закот берилмаслиги ҳақида ихтилоф йўқ. Қаранг: “Ал-Ижмо” 32.
|
Аммо хотин эрига закот бериши мумкин, чунки у эрини боқишга мажбур эмас.
||
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Садақа бой кишига ҳам, бақувват кишига ҳам жоиз эмас!.
|
📗 Абу Довуд 2/234, Ибн Жаруд 363 ривояти. Имом Абу ʼИсо Термизий, ал-Ҳаким, ҳофиз Ибн Ҳажар ва шайх Албонийлар ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаганлар.
|
📘 Имом Ибн Қудома айтадилар: “Камбағаллар учун қилинган садақалар бойларга берилмайди ва бу борада уламолар ўртасида ихтилоф йўқ”. Қаранг: ал-Муғний 2/522.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 ФИТР ЗАКОТИНИНГ МИҚДОРИ.
|
📖 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини бир соь таом сифатида беринглар”, дедилар.
|
📗 Абу Нуайм 3/262, ва Байҳақий 4/167 ривояти. Ҳадис саҳиҳдир. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ” 282.
|
🔶 Фитр закоти бир соь таом сифатида берилиши керак. Бир соь тўрт муддга тенг, бир мудд эса икки қўшилган кафтга сиғадиган нарсадир. Қаранг: “Маусуъатул-фиқҳия” 3/163.
|
📗 Шайх Ибн Боз айтганидек, бир соьнинг ҳажми тахминан 3 кг буғдой ҳажмига тўғри келади. Маҳсулот турига қараб, унинг вазни фарқ қилиши мумкин. Масалан, бир соь арпа 3 кг дан кам, гуруч ёки творог эса 3 кг дан бир оз кўпроқ оғирлик қилиши мумкин. Ким бир соь аниқ фитр тўламоқчи бўлса, Шайх Ибн Усайминнинг "Шарҳул-Мумти"да айтганидек, буғдойнинг оғирлиги 2,040 кг бўлган маҳсулот миқдорини аниқласин. Яний шубҳадан ҳоли бўлиш учун киши бошига 3 кг дан тўлаши яҳшироқ.
|
🌴 ФИТР ЗАКОТИНИ НИМА БИЛАН БЕРИШ КЕРАК.
|
📖 Абу Саид Худрий айтадилар:
|
“Фитр закотини бир соь овқат ёки бир соь арпа, ё хурмо, ё творог ёки майиз билан бердик”.
|
📗 Бухорий 1506 ривояти.
|
🔶 Ҳадисда зикр қилинган “таом” (овқат) сўзининг талқини борасида уламолар турлик ҳил фикрларни билдирганлар. Баъзилар "озиқ-овқат" сўзи буғдойни англатади дейишса, бошқалар эса фақат ҳадисда зикр қилинган таом билан тўлаш керак деганлар.
|
Аммо тўғри сўз шуки, ҳадисдаги “таъом” сўзи умумлаштирилган бўлиб, ўлчаб бўладиган барча таомларга тааллуқли деб ҳисоблаган уламоларнинг фикри кучлироқ ва асослироқдир. Бундан ташқари, фитр закоти ҳар қандай минтақада асосий маҳсулотлар бўлган маҳсулотлар билан тўланиши керак, Абу Саид ҳадиси шарифда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида. Фитрни бир соь овқат билан бердик ва ўша пайтда арпа, майиз, қуритилган творог ва хурмо ердик» дейлган. Бухорий 1510.
|
📖 Ашхоб айтадилар: “Имом Молик шундай деганларини эшитдим: “Арпа емайдиганга арпадан фитр закот берилмайди! Одамлар фойдаланадиган нарса билан тўлашингиз керак." Қаранг: “Ал-Истизкор” 9/263.
|
📗 Ҳофиз Ибн ʼАбдулбарр айтадилар: “Ҳар бир соҳада асосий бўлган тирикчиликни ҳисобга олиш ҳар доим вожибдир”, дедилар. Қаранг: Ат-Тамҳид 7/127.
|
📖 Шайхулислом Ибн Таймия айтадилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр закотини фақат соь хурмо ёки арпа билан беришга буюрдилар, чунки бу Мадина аҳлининг рўзғорлари эди. Ва агар Мадина аҳли буларни эмас, балки бошқа маҳсулотларни истеъмол қилсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўзлари ишлатмаган маҳсулотлар учун ҳақ тўлашга мажбур қилмас эдилар. Қаранг: “Мажмуъул-фатово” 25/68.
|
📘 Имом Ибн Қоййим ёзганлар: “Ҳадисда зикр қилинган ўша овқатлар Мадина аҳлининг асосий таомлари эди. Агар бирон бир маҳалий аҳолининг маҳсулоти бу маҳсулотлар бўлмаса, у ҳолда улар Фитрни ўзлари учун машҳур бўлган маккажўхори, гуруч, анжир ва бошқа маҳсулотлар билан тўлашлари керак. Агар уларнинг озиқ-овқатлари қуйма маҳсулотлар эмас, балки, масалан, гўшт ёки балиқ бўлса, улар нима бўлишидан қатъи назар, Фитрни ўзлари ейдиган нарсалар билан тўлашлари керак. Бу кўпчилик олимларнинг фикри ва бу тўғридир”. Қаранг: “Иъломул-муваққиъин” 3/12.
|
📕 Шайх Ибн Усаймин айтадилар: “Агар қуйма маҳсулотлар бирон бир маҳалий аҳолисининг таоми бўлмаса, аксинча, уларнинг таомлари, масалан, гўшт бўлса ва бу уларнинг асосий таоми бўлса, фитрни гўшт билан тўласинлар. Шу тўғри." Қаранг: “Шарҳул-мумтиъ” 6/182.
📗 Имом Ибн Қудома айтдилар: “Фитрни ун билан бериш жоиз ва Имом Аҳмад бу ҳақда айтган”. Қаранг: “ал-Муғний” 2/357.
|
Бу фикрни Имом Абу Ҳанифа, Шайхул-Ислом Ибн Таймия, Шайх Ибн Қоййим ва замонавий олимлардан шайх Ибн Усаймин ҳам афзал кўрганлар.
|
📖 Шайх Ибн Усаймин айтадилар: “Макарон маълум бир ҳудудда асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бўлса, унда фитрни макарон билан тўлаш жоиздир”. Қаранг: “Шарҳул-мумтиъ” 6/191.
|
Ҳулоса қилиб айтганда фитрни ҳар қандай узоқ турса бузилмайдиган ва ўзи таом бўладиган егулик маҳсулот билан тўлашлик жоиз масалан; гречка, ловия, макарон, гуруч, тариқ, гўшт, ун, новқат ваҳоказолар, агар ушбу маҳсулотлар бирор бир аҳолининг рўзғоридаги асосий маҳсулотлар бўлса албатта.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 ФИТР ЗАКОТИНИ ҚАЧОН БЕРИШ КЕРАК?
|
📖 Умар ибн Абдулазиз ва Абул-Олия Аллоҳ Таолонинг: “Покланган нажот топибди, Роббисини Исмини зикр қилган ва намоз ўқиган зот” (Аъло сураси, 14-оят) деган сўзлари ҳақида дедилар: “Бу дегани: у фитр закотини бериб, кейин байрам намозига чиқди" Қаранг: “Аҳкамул Қуръон” 3/176.
|
📖 Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байрам намозига чиқишдан олдин Фитрни тўлашга буюрдилар”. Бухорий 1503.
|
📗 Имом Ибн Тин айтдилар: "Фитрни бериш вақти бомдод намозидан кейин ва ҳайит намозидан олдин". Қаранг: “ал-Мутаварий” 135, “Фотҳул-борий” 3/478.
|
📘 Баъзи уламолар Фитрни бериш вақти Рамазоннинг охирги куни қуёш ботгандан кейин бошланади ва ҳайит намозигача давом этади, деб ҳисоблашган. Бироқ, уни байрам намозига киришдан олдин тўлаш кераклиги ҳақидаги биринчи фикр кучлироқдир, чунки у тўғридан-тўғри ҳадисга таянади.
Фитрни ҳатто Рамазон ойининг бошида ҳам бериш мумкин, деб ҳисоблаган уламоларнинг фикрига келсак, бу нотўғри ва ҳеч нарсага таянмайди, бундан ташқари, бу Ибн Аббоснинг фитр маъноси деган хабарига зиддир.
|
📖 Имом Ибн Қудома айтадилар: “Фитр закотининг фарзлигининг маъноси таом байрамидир”. Қаранг: ал-Муғний 2/676.
|
📗 Имом Шавконий ва Шамсул-Ҳаққ ʼАзим Ободийлар айтадилар: “Кўпчилик уламолар фитр закотини ҳайит намозидан олдин бериш мақбул амал деб ҳисоблашган ва уни таом куни тугагунига қадар бериш мумкинлигига иттифоқ қилганлар Ҳолбуки, Ибн Аббоснинг ҳадиси уларни рад этади!” Қаранг: “Авнул-маъбуд”, “Нейлул-Автор” 4/255.
|
📖 Шайх Албонийдан: “Фитр закотини ҳайит намозидан бир неча кун ёки ҳафта олдин бериш жоизми?” деб сўрашди.
Жавоб бердилар: “Бу жоиз эмас, чунки фитр закотининг маъноси байрам куни муҳтожларни тиламчиликдан қутқаришдир. Фитрни ундан анча олдин тўласангиз, бу таомни муҳтожлар байрамгача сақламаслигига шубҳа йўқ. Қаранг: “ал-Хави мин фатовои шайх Албоний” 283.
|
Аммо агар киши ҳайит намозига қадар фитр тўлашга улгурмай қолишидан қўрқса, ҳайит намозига бир-икки кун қолганда тўлаш мумкин.
|
📖 Нофиъ айтдилар: "Ибн Умар розияллоҳу анҳу байрамдан бир-икки кун олдин фитрни тўлар эдилар". Бухорий 1511, Муслим 986 ривояти.
|
📖 Айрим уламолар, Ибн Умар Фитрни камбағалларнинг ўзларига эмас, балки бошқа хабарларда кўрсатилганидек, Фитр йиғиш учун тайинланган кишига икки кун аввал тўлаган, деганлар. Нофиъ айтдилар: "Ибн Умар байрамдан икки-уч кун олдин Фитрни еғадиган кишига юбордилар". Молик 1/285.
|
📖 Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ибн Умар фитрни қачон бердилар?” деган саволга. Нофиъ: «Йиғувчи Фитр йиғишга киришганида», деб жавоб берди. Ундан сўрашди: “Тўпловчи фитрни қачон йиғишни бошлади?” “Байрамга бир-икки кун қолганда”, деб жавоб берди. Ибн Хузайма 4/83.
|
📖 Аммо шуни айтиш керакки, фитр закоти байрам намозидан кейин берилса, ҳисобланмайди, Ибн Аббос айтганларидек: “Кимки уни намоздан кейин берса, бу ҳолда у фақат оддий садақа ҳисобланади”.
|
📖 Фатволар бўйича доимий қўмита уламолари: “Ким фитрни ўз вақтида бермаса, гуноҳ қилибди! Фитрни кечиктиргани учун тавба қилиши ва барибир уни камбағалларга бериши вожибдир”. Қаранг: “Фатава ал-Лажна” 9/369. Бу ҳақда билмаганлар бундан мустасно.
|
🔶 Фитр закоти фақат камбағалларга берилгандагина ҳисобланади. Ўз вақтида унга ёки фитрни олувчи ваколатли шахсга етиб бориши керак. Камбағал ўзига тўланган закотни йиғишни бошқа бировга топшира олади.
|
Бироқ олимлар, агар бирор киши байрам намозидан олдин вақт топа олмаса ёки фитр закотини тўлашни унутиб қўйса, у қарзга айланади ва уни тўлаш ҳали ҳам мажбурий бўлиб қолади, деган фикрга ижмо қилишди. Қаранг: “ал-Муғний” 2/458, “Маусуъатул-фиқҳия” 41/43.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев