
|
📖 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
|
🔶 Биз ҳамду сано айтадиган ва Ундан мадад ва мағфират сўраб илтижо қиладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Нафсимизнинг ёмонлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, ҳеч ким уни тўғри йўлдан оздира олмайди. Кимни Аллоҳ ҳидоятдан буриб қўйса, уни ҳеч ким тўғри йўлга ҳидоят қилма олмас. Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ илоҳ йўқлигига гувоҳлик берамиз ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик берамиз.
|
Сўнг..
|
🔶 Ислом шариати Рамазон ойдан чиқишда мўмин мусулмонларга яна бир молявий ибодатни жорий қилган. Уни фитр садақаси яний таомланиш садақаси дейлади. Ушбу ибодатни ўзига ҳос ҳикматлари ва уни ортида берувчи ва олувчиларга кўплаб яҳшликлар бриктириб қўйилганки бунда Меҳрибон ва Раҳмлик Аллоҳ Таолонинг мўмин мусулмон бандалари учун яна бир катта раҳмати ва яҳшликларидан биридир. Ин шаа Аллоҳ ушбу кичинагина эслатмамизда фитр садақасининг мазмун моҳиятлари ва уни яҳшиликлари ҳақида биродарларга эслтама насиҳатлар қилиб ўтамизки шояд ўқигувчилар учун ажоиб илм қўлланмаси ва ушбу мавзуда яҳши дастури амал бўлса ажаб эмас.
|
Аллоҳ Таоло ушбу эслатмани муаллиф ва ўқигувчиларга ҳар икки дунёлари учун фойдалик қилсин. Аминь ажмаин
|
🌴 Фитр садақасини бериш фарз экани ҳақида.
|
Аҳли Сунна вал Жамоа имомлари фитр садақасини Рамазон тугаб то ҳайт намозигача муҳтож ва камбағалларга таом шаклида беришлари ҳар бир қул ёки озод мўмин мусулмонлардан бўлган эркагу аёл ва ёшу қари учун фарз эканига иттифоқ қилганлар.
|
📖 Абдуллоҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар:
|
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини бир соь таом шаклида тарқатишни фарз қилдилар. Буни мусулмонлардан бир қул ва озод, эркак ва аёл, ёшу қарига, байрам намозига боришдан олдин шундай қилишни буюрдилар.
|
📗 Бухорий 1503 ривояти.
|
📖 Имом Хаттобий айтадилар: “Бу ҳадис фитр закотининг фарз эканлигига далолат қилади ва бунинг фарз эканлиги барча уламоларнинг фикридир”. Қаранг: “Маъалиму-Ссунан” 3/214.
|
📖 Имом Нававий айтадилар: “Барча уламолар фитр закоти ҳар бир мусулмон учун фарз эканлигига иттифоқ қилганлар”. Қаранг: “ал-Мажмуъ” 6/106.
|
Шунингдек, фитр закотининг фарз эканлиги ҳақидаги ижмо фикрга Имом Ибн Мунзир ҳам ишора қилган. Қаранг: “Ал-Ижмо” 34.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 Фитр закотининг ҳикматлари.
|
🔶 Аллоҳ Таоло Фитр закотини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига байрам кунида муҳтожларни тиламчиликдан қутқариш ва ибодат ойида қилинган камчиликларга каффорат бўлиши учун жорий қилди.
|
📖 Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадорни беҳуда гапдан поклаш ва мискинларга таом шаклида беришни фарз қилдилар. Кимки уни ҳайит намозидан олдин берса, фитр закот ҳисобланади, кимки уни намоздан кейин берса, бу ҳолда фақат садақа унга оддий садақа ҳисобланади".
|
📗 Абу Довуд 1609, Ибн Можа 1827 ва Даракутний 2/138 ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Имом Ҳоким, Заҳабий, Имом Ибн Қудома, Имом Нававий, Ҳофиз Ибн Мулояқин ва Шайх Албоний тасдиқлаган.
|
📖 Воқий ибн Жарроҳ айтадилар: “Рамазон ойида фитр закоти ҳудди намоздаги саҳв саждаси кабидир. Саждаи саҳв намоздаги камчиликларни каффорат қилганидек фитр закотиҳам ҳам рўзадаги камчиликларни каффорат қилади. Қаранг: “ал-Мажмуъ” 6/321.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 Фитр закотини бериш кимларга фарз?
|
📖 Фитр закотини бериш имконияти бўлган ҳар бир мусулмонга фарздир. Аммо уламолар фитр закотини ўз қарамоғидагилар учун ҳам беришлик вожибми йўқми, ёки ҳар ким фақат ўзи учун бериши керакми деган масалада ихтилоф қилган.
|
📖 Имом Нававий айтадилар: “Киши бу закотни ўзи учун ҳам, пулини нафақа қилиши вожиб бўлган кишилар учун ҳам, яъни хотини, болалари ва ота-онаси учун бериши вожибдир”. Қаранг: “ал-Мажмуъ” 6/128.
|
Инсон Фитр закотини ўзи учун ҳам, ўз қарамоғидагилар учун ҳам бериши шарт, деган бу фикр тарафдорлари Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисга таянадилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Таьминотини қилишларинг керак бўлганлар учун фитрни беринглар". Дароқутний 2/141 ва Байҳақий 4/161 ривояти.
|
Аммо уламолар бу ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида ихтилоф қилганлар. Имомлар Ибн Арабий, Заҳабий, Нававий ва Ибн Ҳожар каби олимлар ҳадисни заиф дейишган.
Дароқутний айтадилар: “Тўғри сўз шуки, ҳадисдаги сўзлар Ибн Умарнинг ўзига тегишли, лекин пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га тегишлик эмас".
Аммо баъзи имомлар, жумладан, Шайх Албоний бу ҳадисга таяниб, унинг саҳиҳлигини шу каби бошқа хабарлар билан мустаҳкамлаганлар. Қаранг: Ирвоул ғолил 835.
|
Имом Ибн Ҳазмга келсак, у фитрни она қорнидаги ҳомила учун ҳам бериш вожиб деб ҳисоблаган. Бироқ, бу фикр нотўғри бўлиб, имомлардан ҳеч бири бу ҳақда гапирмаган.
|
📖 Имом Ибн Мунзир айтадилар: “Олимлар она қорнидаги ҳомила учун фитр бериш шарт эмаслиги ҳақида бир фикрдалар”. Қаранг: “Ал-Ижмо” 31.
|
📖 Ибн Абу Шайба келтирган машҳур ва кенг тарқалган хабарга келсак, Усмон ибн Аффон розиёллоҳу анҳу ўз оиласи ва ҳатто бачадондаги ҳомила учун ҳам Фитрни берди деган асар заифдир. Қаранг: Ирвоул-ғолил 3/330.
|
Аммо бу хабарни саҳиҳ деган тақдиримиздаҳам она қорнидаги бола учун фитрни тўлаш вожиб дегани эмас, балки бу яҳши амал дегани.
|
📖 Абу Қилоба айтадилар: “Салафлар она қорнидаги болалар учун ҳам фитр беришни яхши кўрар эдилар”. Ибн Абу Шайба 3/173 ва Абдур-Роззақ 5788. Саҳиҳ иснод.
|
Ва яна бундан ташқари уламолар, ҳар бир мусулмон Фитрни тўлаши шартми ёки фақат рўза тутганларми деган масалада ихтилоф қилганлар. Аксарият уламолар, жумладан, тўртта мазҳаб имомлари Фитрни рўза тутишга қодир бўлиб аммо баьзи шарий сабаблар билан рўза тута олмаган мусулмонга, масалан касал ёки кексаиб қолган киши ҳам бериш керак, деб ҳисоблайдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзани поклаш учун фарз қилганлар, чунки баъзи уламолар фақат рўза тутган кишигина фитр тўлаши лозим, деб ҳисоблашган». Абу Довуд 1609, Ибн Можа 1827, Дароқутний 2/138. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Имом ал-Ҳаким, Ҳофиз аз-Заҳабий, Имом Ибн Қудома, Имом Нававий, Ҳофиз Ибн Мулояқийн, Шайх Албоний ва Шайх Абдул-Қодир ал-Арнаут тасдиқлаган
Бироқ бу далилга жавоб оддий. Рамазон рўзасида беҳуда сўзламаган киши бундан келиб чиқиб, Фитрни тўлаши шарт эмасми? Йўқ Албатта тўлаши керак. Қаранг: Фотҳул борий 3/364.
|
Шак-шубҳасиз, фитр закоти рўза вақтида қилинган гуноҳларга каффорат бўлади, бироқ уни тўлаш учун гуноҳ бўлиши шарт қилинмаган. Яний рўзад беҳуда гапирган, ғийбат қилган ёки шунга ўҳшаш гуноҳларни қилган рўзадорларгина тўлайди деган тушунча йўқ. Бундан ташқари, Ибн Умарнинг ҳадисларида: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фитрни қул ва озод, эркак ва аёл, ёшу қари мусулмонга нисбатладилар”, дейилади. Бухорий 1503 ривояти.
|
Яний Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу буйруқлари умумий бўлиб фитр закотини тўлатиш учун уларни солиҳ ёки гуноҳкорлигидан қатий назар ҳар қандай мўмин мусулмонни ўз ичига олади.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев