
Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм"
|
Аллоҳга ҳамд айтамиз, нафсимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан Ундан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса уни адаштиргувчи йўқ, кимни Аллоҳ адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат қилишга ҳақлик илоҳ йўқур. Ва яна гувоҳлик бераманки Мухаммад саллоллоҳу алайҳу васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчисидур. Муҳаммадга Аллоҳнинг саломи ва салавотлари бўлсин. Ва яна ул зотнинг аҳли оилалари ва жамийки саҳобаларига Аллоҳнинг саломи бўлсин.
|
Албатта сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг Каломидур. Йўлларнинг энг тўғриси Муҳаммаднинг йўлидур. Албатта ишларнинг энг ёмони Динда янги пайдо қилинган бидат ҳурофотлардир. Хар бир бидат залолат, ва ҳар бир залолат адашувдир.
|
Сўнг...
|
Сўзсиз ойларнинг энг улуғи ва энг буюги бу Рамазон ойдир. Бу ой Аллоҳ Таоло Томонидан мўмин мусулмонлар учун ином этилган дунё ва охират бахту саодатга элтувчи энг катта ибодат ойидир. Бу ойни фазилати ва бу ойда қилиниши керак бўлган кўплаб солих амаллар бордир. Бу ойни фазилатидан махрум бўлиш ва бу ойни бе эътибор ўказиб юбориш инсон хаётидаги энг катта мусибат зиёнлардан биридир. Шу сабабдан келган бир хадисда Фаришта Жаброил алайхсалом Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламга: «Рамазон ой келганда ундан фойдаланиб қолмаган умматингни хор бўлсин» деганда Росулуллоҳсаллолоҳуалайҳивасаллам бунга жавобан: «Амийн» (Яъний Аллоҳим ижобат эт) деб дуо қилганлар. Табароний "Муъжам ал-кабир" 2022 да, Ибн Хузайма, 1888; ва Ибн Ҳиббон, 2378 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: “Саҳиҳ ал-жомиъ ас-сағир”, 75; “Саҳиҳ ат-тарғиб ва-т-тарҳиб”, 1678-1679; “Саҳиҳ ал-маворид”, 2024.
|
Ушбу Фаришта ва Пайғамбар алайхисаломнинг ушбу ойга берган энг буюк тарифларидан биридир
|
Рамазон сўзининг маъносига келсак, у аксарият олимлар назлида «рамз» сўзидан олинган бўлиб араб луғатида «қиздирмоқ» ёки «куйдирмоқ» деган маънода келади. Бу таърифни сабаби хақида олимлар кўплаб ўхшаш фикрларни билдиршган бўлсада ҳаммаси деярлик шарий жихатидан бир фикрга яъний «гунохларни рўза сабаб ўтда куйдириб йўқ қилмоқ» деган маънога олиб боради. Чунки Рамазон ойни 29 ёкм 30 кунлик фарз рўзаси инсонни нафсини, рухини, жасадини гунох ва масиятидан очлик ва ибодат орқалик қиздириб тозалаб ташлайди ин шаа Аллаҳ агар мўмин банда бу ойга алохида эътибор, тарадду, таёргарлик билан астойдил Аллоҳдан умид қилган холда киришса. Бу ойда ўзига яраша жуда кўп амаллар бордирки ин шаа Аллаҳ дарслик давомида тўхталиб ўтамиз.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🌴 РАМАЗОН ОЙНИНГ ФАЗИЛАТИ.
|
Аллоҳ Таоло деди:
"Эй имон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилингани каби, саноқлик кунларда рўза тутиш сизларгаҳам фарз қилиндики шояд тақво аҳлидан бўлсангиз".
[Бақара: 183].
|
Аллоҳ Таоло деди:
"Албатта Биз ушбу (Қуръонни Рамазон ойининг) қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси нима эканини сен қаердан ҳам билурсан. У шундай кечаки, у минг ойдан авзалдир. У кечада фаришталар ва Руҳ (Жаброил фаришта) Роббиларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишларнинг тадбири билан нозил бўлурлар. У кеча то тонгача саломатликдур"
[Қадр: 1-5].
|
Аллоҳ Таоло деди:
"Рамазон ойи - одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунлар) саноғи бошқа кунлардандир. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди. Бу - ҳисобни тўлдиришингиз ҳамда ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳга такбир (ҳамду сано) айтишларингиз ва шукр қилишларингиз учундир".
[Бақара: 185].
|
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Рамазон келганда Жаннат эшиклари очилади, Дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжир банд қилинади".
|
Бухорий 1899, Муслим 1079 ривояти.
|
Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазон келиши билан саҳобаларини қувонтирдилар. Уламолар: "Ушбу ҳадис одамларнинг бир-бирларини Рамазон ойи келиши билан табриклашлари жоизлигида далил қилишган" дедилар.
|
"Латоиф" 279.
|
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
«Рамазон ойининг биринчи кечаси келганида, жинлар ичидан маъориж шайтонлари [1] кишанланади; ва Дўзахнинг барча эшиклари истисносиз ёпилади; ва барча Жаннат эшиклари истисносиз очилади, шунда бир нидо қилгувчи шундай дейди: «Эй яхшиликка интилган, (яҳшиликни) бошла! Эй ёмонликка интилаётган - тўхта!. Ва бу ойда Аллоҳнинг Дўзахдаги жазодан озод қилинадиган ҳос бандалари бор ва бу озодлик Рамазоннинг ҳар оқшомида содир бўлади".
|
Термизий 682, Ибн Можа 1642, Ҳоким 1/421 ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган
|
Ушбу ҳадис, Рамазонда шайтонларнинг ҳаммаси ҳам занжирбанд қилинмаслиги, улардан фақат маъориж шайтонлари кишанланишига далилдир. Қаранг: Ибн Ҳузайма "Саҳиҳ" 3/188.
|
[1] Маъорижлар - бу жиннлар орасида катта кучга эга бўлган шайтонлардир.
|
Абу Саид ал-Худрий (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Албатта Аллоҳ Таолонинг, Рамазоннинг ҳар куни ва кечасида Дўзахдан озод қиладиган бандалари бор. Ва албатта, ҳар бир мусулмон Рамазоннинг кечасида ҳам, кунида ҳам ўз дуосига жавоб олади!".
|
Имом Баззор ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ ат-тарғиб" 1002.
|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки Рамазон ойида Аллоҳдан имон ва савоб умидида рўза тутса, аввалги гуноҳлари кечирилади".
|
Бухорий 38, Муслим 760 ривояти.
|
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Беш маҳал намозни адо этиш, жума намозида қатнашиш ва Рамазондан Рамазонга қадар рўза тутиш, улар орасида қилинган гуноҳларга каффорат бўлади, агар у гуноҳлар орасида жиддий гуноҳлар бўлмаса".
|
Муслим 233 ривояти.
|
🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🌴 РАМАЗОН РЎЗАСИ ФАРЗ ЭКАНИ.
|
Аллоҳ Таоло деди:
«Эй иймон келтирганлар. Сизлардан аввалгиларга фарз қилингани каби, саноқлик кунларда рўза тутиш сизларга ҳам фарз қилинди шояд тақво аҳлидан бўлсангиз» (Бақара: 183).
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
|
“Сизларга Рамазон келди, муборак ой! Аллоҳ Таоло бу ойда рўза тутишни фарз қилди! Унда Жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади! Ва Аллоҳнинг бу ойда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ва ким бу кечанинг неъматидан маҳрум бўлса, маҳрум бўлганлардандир!” Насоий 2106. Ҳадис саҳиҳдир. Қаранг: “ат-Таълиқ ал-ғариб” 2/69.
|
Абдуллоҳ Ибн Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Ислом бешта устунга асосланган: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Байтуллоҳга ҳаж қилиш ва Рамазон ойида рўза тутиш" (Бухорий 8; Муслим 16).
|


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев