
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ё Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жаннат бинолари қандай?”деб сўрадик. У зот: “Ғиштлари кумуш ва тиллодан, сувоқлари хушбўй мушкдан, майда тошлари марварид ҳамда ёқутдан, тупроғи эса заъфарондан. Ким жаннатга кирса, доим неъмат ичида бўлиб, унда абадий қолади. Кийимлари эскирмайди ва ёшлиги кетмайди”, дедилар”.
(Имом Термизий ва Имом Доримий ривояти).
🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис_447
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Кунлар-дан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурида ўтирар эканмиз, кутилмаганда олдимизга оппоқ либосли, тимқора сочли, барчага нотаниш, айни пайтда мусофир эканига далолат қиладиган бирон асорати бўлмаган бир киши кириб келди. Келиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундоққина яқинларига бориб ўтирди-да, икки тиззасини у зотнинг тиззаларига, икки қўлини икки сони устига қўйиб шундай деди: “Эй Муҳаммад, менга ислом тўғрисида маълумот беринг”.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ислом — Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ экани ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, рамазон (ойи рўзаси)ни тутишинг ва агар йўл харажатига қодир бўлсанг Каъбани ҳаж қилишингдир”, — дедилар. У: “Рост айтдингиз”, — деди. Биз унинг ўзи сўраб, ўзи у зотни (сўзини) тасдиқлаганидан ажабландик. (Нотаниш ким-са) деди: “Менга иймон тўғрисида маълумот беринг”.
Пайғамбар алайҳиссалом: “(Иймон) — Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирнинг яхши-ёмонига иймон келтири-шингдир”, — дедилар. “Рост айтдингиз”, — деди у, — “Менга эҳсон тўғрисида маълумот беринг”.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “(Эҳсон) — гуёки Аллоҳни кўриб тургандек, борди-ю Уни кўриб тургандек бўлолмасанг, (лоақал) Унинг сени кўриб туришини эслаб Унга ибодат қилишингдир”. “Менга қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида маълумот беринг”, — деди у кимса. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида сўралган киши (бу борада) сўровчидан билувчироқ эмас”. “(Ундай бўлса) менга қиёматнинг аломатлари ҳақида маълумот беринг”, — деди у.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “(Қиёматнинг аломатларидан бири) — Чўри аёл ўз хожасини туғиши ва ялангоёқ, яланғоч, йўқсил чўпонларнинг баланд иморатлар қуриш билан фахрла-нишини кўрмоғингдир”. Шундан сўнг (нотаниш кимса) чиқиб кетди. Орадан анча вақт (уч кун) ўтгач, Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: “Эй Умар, савол сўраган кимлигини биласизми?”. Мен: “Аллоҳ ва Расули билувчидир”, — дедим. Пайғамбар алайҳис-салом: “Келган Жаброил эди, сизларга динингизни ўргатиш учун келибди”, — дедилар”.
(Имом Муслим ривояти).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев