
Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - деди. Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ Саллоллоху Алайҳи Вассаллам ﷺ унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” – дедилар.
Эй Меҳрибон Зот, Бизларни ҳам ушбу даражаларга юксалувчилардан қил...! Омин Я Роббал-Аъламийн


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев