
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кимсага ҳеч бир зарар йўғу, бироқ, бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», - дедилар».
Муттафақун алайҳ.
"Олтин силсила" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини адо эта олмас», - дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
РАМАЗОННИНГ НЕЪМАТЛАРИ
Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар».
Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракаатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк!
Бунинг қийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: «Қани энди йил давоми рамазон рўзаси бўлса эди», — деб орзу қилдилар.
Демакки, бу ойни қанча эҳтиром қилсак, қанча севсак ва унда қанча ғайрат қилсак, шунча оз. Шундай гўзал бир ойга етишиб турибмизки, Аллоҳга ҳамду санолар айтмасликнинг иложи йўқ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
Араб тилидаги «таровеҳ» сўзи луғатда «дам олиш; роҳатланиш» маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини ўқигач, бир оз дам олингани учун шундай ном берилган. Унинг вақти Рамазон ойида хуфтон намозидан кейин кириб, бомдод вақти киргунича давом этади.
Таровеҳ намози таъкидланган суннатлардандир. Жамоат бўлиб ўқиш эса маҳалла кишилари учун кифоя суннат ҳисобланади. Яъни айримлар жамоат бўлиб таровеҳни ўқишса, қолганлардан жамоат бўлиб ўқиш суннати соқит бўлади. Аммо бир маҳаллада ҳеч ким жамоат бўлмаса, шу маҳалладаги ҳамма одам суннатни тарк қилган ҳисобланади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ فِيهِ بِعَزِيمَةٍ، فَيَقُولُ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». فَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ ﷺ وَالْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ، ثُمَّ كَانَ الْأَمْرُ عَلَى كَذَلِكَ فِي خِلَافَةِ أَبِي بَكْرٍ وَصَدْرًا مِنْ خِلَافَةِ عُمَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. У зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар. Иш шундайлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг халифалиги бошида ҳам иш шундай эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Рамазон ойи кечалари ибодат қилиш жуда ҳам фазилатли иш. Гуноҳларнинг мағфират бўлиши ҳам шу иш туфайли бўлади. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга тарғиб қилиш билан бирга, маълум бир ибодатга қатъиян амр қилмаганлар, балки умумий тарғиб қилиш билан кифояланганлар.
Худди шу ҳолат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида ҳам давом этган. Кишиларга Рамазон кечаларида маълум ибодатни тайин қилмаслик Умар розияллоҳу анҳунинг дастлабки халифалик йилларида ҳам давом этган.
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев