
--------
🌴 МЎМИНИНГ ФАЗИЛАТИ ТУНГИ ИБОАДИТАДИР, — УНИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ЭСА ОДАМЛАРДАН БЕХОЖАТ БЎЛИШИДА!
|
Набийл соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
|
«Жаброил (Фаришта) олдимга келиб деди: Эй Муҳаммад! Хоҳлаганингча яшагин албатта (бир кун келиб барибир) ўласан. Хоҳлаганингни севгин (барибир кун келиб) сен улардан албатта ажраласан. Хоҳлаганингни қилгин,(барибир бир кун келиб амалларинг устида) албатта бунинг учун (жазо ёки савоб билан) мукофотланасан. Ва билгинки, мўминнинг шарафи унинг кечаси ибодатда туришида, унинг улуғворлиги эса одамлардан бехожатлигидадир».
|
Ҳадисни Широзий, Алқоб, Ҳоким (4/324-325), Байҳақий «Шуайб иймон» (10541), Абу Нуъайм «Ҳилолатул авлиё» (3/253), Таёлиси (1755) ривоят қилган. Ҳоким ҳадисни саҳиҳ деб баҳолаган ва Заҳабий унга қўшилган. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деб баҳолаган. Қаранг: «Саҳиҳ Жомиъ ас-Сағир» (73) (Силсила ас-Саҳиҳа» (831).
|
Ушбу ҳадисда мўмин киши учун бешта буюк насиҳат бор:
|
Биринчи: Ўлим ҳақида эслатма. Инсон хар қанча умр кўрмасин, у барибир ўлгувчидир. У бу дунёни тарк этгувчдир. Инсон ушбу инкор қилиб бўлмас ҳақиқатга муофиқ яшашмоғи керак.
|
Иккинчи: Айрилиқ. Инсон бу хаётий дунёда нимани ва кимни севмасин у албатта бир кун келиб ундан ажрайди уни тарк этади ва қабрда то Қиёмат қадар ёлғизлиқ гирдобида ётади.
|
Учинчи: Хисоб китобга тутилиши. Инсон бу дунёда нима амал қилмасин, у албатта бир кун келиб Қиёмат Кунида Ўз Роббиси хузурида ўша амаллари устида сўроққа тутилади, уни хеч бир амали жавобсиз қолмайди. Хар бил қилган яҳшими ёмонми амали учун Қиёматда жавоб беради ва бунинг учун жазо ёки мукофот олади.
|
Тўртинчи: Фазилат. Яъний мўмин киши учун дунё ва охиратда Аллоҳ олдида ва бандалари олдида фазилатга эга бўлишнинг ягона йўли бу ҳамма ухлаганда намоз ўқишидир. Яний мўмин киши ўз фазилатини на моли-дунёдан, на оша оғайнидан, на оила азосию ва на бошқа нармалардан топмайди. Мўмин Аллоҳ олдидаги фазилатга фақат Унгагина ибодат қилишлик билан, Унинг Ўзидан ёрдам ва мадад сўраб Ёлғиз Аллоҳнинг мадади билангина топади.
|
Бешинчи: Азизлик. Яъний мўмин мусулмон кишини Аллоҳ ва одамлар олдида обрўга эга бўлиши, азиз бўлишининг энг катта сабабларидан бири ҳам айнан унга Аллоҳ Таоло томонидан ато этилган имконятларини ишга солиб, одамларни мурувваатидан воз кечишидадир. Яъний одамларга мухтож бўлиб қолишдек иллатга олиб борувчи барча йўлларни беркитишга харакат қилиб Аллоҳ йўлида барча халол сабабларга киришиши керак. Мўмин киши хар қанча ўзини Аллоҳга қайтар экан ва ўзини одамлардан хар қанча ўзини беҳожат тутар экан, уни бу дунёдаги ва охиратдаги обрўси ва шаъни Аллоҳ хузурида ва бандалар олдида ошиб бораверади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев