
«Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир»
Имом Табароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга Аллоҳ бир неъмат берса, Аллоҳга ҳамд айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг бошига кулфат тушса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, десин!»
Имом Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом шариат-қонунлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин».
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Буср (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир»
Имом Насоий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади"
Имом Термизий ривояти
(Жобир(р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади»
Имом Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Камбағаллик билан куфр (ношукрлик)нинг ораси бир қадамдир»
Абу Нуъайм ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир бандасига неъмат берса, банда “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, неъмат шукрини адо этган бўлади. Агар у буни иккинчи марта айтса, Аллоҳ таоло унинг савобини унга янгилайди. Агар банда учинчи бор “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради»
Имом Байҳақий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳни зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлганини ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳни зикр қилиш» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни зиммасида динор ёки дирҳамдан қарзи бўлиб вафот топса, унинг савобларидан олиб берилади. У ерда (Қиёмат куни) ) динор ҳам дирҳам ҳам йўқ»
Ибн Можжа ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақир қарздорга қарзини тўлаши учун енгиллик кўрсатган кишига ҳар кун шу қарз миқдори қадар садақа савоби берилади»
Имом Ахмад ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир кимса қарзини тўлай оладиган вақтга қадар фақирга муҳлат берса, гуноҳларига тавба этиши учун Аллоҳу таоло ҳам унга муҳлат беради»
Табароний ривояти
Бир куни Расулуллоҳ ﷺ менинг олдимга кирдилар. Шунда кўзлари тўкилган урвоқларга тушиб қолиб, дарҳол уларни териб олдилар. Сўнгра дедилар: «Эй Ойша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўл, зеро, камдан-кам ҳолларда (неъматларга ношукр бўлган) хонадонларга неъматлар қайта берилади» дедилар
Ибн Можа ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев