
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», дедилар».
(Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.)
Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аҳлнинг муҳаббати.
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Молу мулкнинг кўплиги.
Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Эрнинг хурмати.
Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
“Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” деди.
Шайх хазратлари:
“Эрингга эътиборинг кандай?” деб сўрадилар.
“Ҳурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасаму, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” дея таажжубланди аёл.
“Ҳа, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
Имом Муслим ривояти.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у зот:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини,
Соч улайдиганни ва улатадиганни,
ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар»
(Имом Бухорий ривоят қилган).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда келтирилишича,
соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёл,
игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчи,
оғриқсиз баданига сурат чизувчи лаънатланган.
(Абу Довуд ривояти)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев