
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас родияллоху анхудан)
#Хадис_1004
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон родияллоху анхудан)
#Хадис_1005
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Савбон родияллоху анхудан)
#Хадис_1006
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра родияллоху анхудан)
#Хадис_1007
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эзгулик гўзал хулқдир, гуноҳ эса қалбингда мустаҳкам ўрнашган ва инсонлар ундан хабардор бўлишлигини ёмон кўрган нарсангдир» .
Имом Муслим ривояти
(Нафас ибн Самъан родияллоху анхудан)
Одамлар билан мулоқотни камайтир!
Валлоҳи! Замон шундайки, ҳозирги кунда одамлар билан камроқ аралашишнинг ўзида ҳикмат ва ҳайр бор. Сабаби кўпчилик инсонлардан фойда йўқ. Абу Зарр (Р.А) айтганларидек: “ёлғизлик - ёмон суҳбатдошдан афзалдир.” Афсуски бугун одамларнинг аксарияти инсонни бузуқликка бошловчи, ёмон суҳбатдошга айланган. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев