
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки уйидан чиқаётганида, Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир»), деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.
(Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти).
☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_405
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи ва саллам: "Олимнинг обиддан афзаллиги тўлин ойнинг бошқа юлдузларга нисбатан афзаллигига ўхшайди. Уламолар пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар тилло ё кумуш мерос қилиб қолдирмадилар, балки илм қолдирдилар. Ким уни олган бўлса катта насибани қўлга киритибди" деганлар.
(Абу Довуд, Термизий, Доримий ривоятлари.)
☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_406
Абдуллоҳ ибн Мағфал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазфдан(яни майда тошни отиб, ўйнашдан) қайтардилар ва бу овни ўлдирмайди, душманга озор бера олмайди. У фақат кўзни чиқаради ва тишни синдиради, холос дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_407
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Идишларнинг устини ёпинг, мешкобларнинг оғзини боғланг. Чунки, йилда бир кеча бор, унда вабо тушадир. Ёпқичи йўқ идиш, боғичи йўқ мешкоб олдидан ўтганида ўша вабодан, албатта, уларга тушадир", деганларини эшитдим".
(Имом Муслим ривояти)
☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_408
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиѐмат кунида жаннат эшиги ѐнига бориб очишларини сўрайман. Жаннат посбони:
Кимсиз – деб сўрайди.
– Мен Муҳаммадман, дейман.
– Сизга (очишга) буюрилганман. Сиздан аввал бирон кишига очмайман,
деб жавоб қилади".
(Имом Муслим ривояти).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Одам фарзандларининг ҳаммалари Қиѐмат куни менинг байроғим остида бўладилар ва жаннат эшиги биринчи бўлиб менга очилур".
(Имом Бухорий ривояти).
☘️☘️☘️☘️
#Ҳадис_409
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳеч бир киши бошқа бир кишини ўрнидан турғазиб, сўнг ўзи унинг ўрнига ўтирмасин, ундан кўра сурилинглар ва (биродарингиз учун) жой очинглар", дедилар.
(Имом Муслим ривояти)
☘️☘️☘️☘️
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Қайсдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди». Қайс: «Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ: «Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».
Шарҳ: Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир. Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.
«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев