
Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
"Риёзус солиҳийн" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Қайсдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди». Қайс: «Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ: «Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».
Шарҳ: Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир. Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.
«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Кибр, манманлик, ғурур
"Одамларга (кибирланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибирли, мақтанчоқ кимсаларни суймас".
(Луқмон сураси, 18-оят).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди".
Имом Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти.
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар одам суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тирилади. Уларни ҳар томондан хорлик ўраб олади. Улар жаҳаннамдаги "Булис" деб номланадиган зиндонга ҳайдалади".
Имом Насоий ва Термизий ривоят.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Намозга бепарво бўлган одам...
Руфай ибн Миҳрон раҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бирор биладиган киши борлигини билса, масофа қанча узоқ ёки бориш қийин бўлмасин, албатта туясини миниб йўлга тушарди. Ҳадис ўрганишдан аввал ровийнинг намоз ўқишини кузатарди. Агар намозини тўла-тўкис адо этса, у кишини устоз тутиб, ривоятларини ёзиб оларди, аммо намоз арконларини жойига келтириб адо этмаса: “Намозга бепарво бўлган одам бошқа ибодатларга бунданда бепарво бўлади”, деб қайтиб кетарди.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ТЎРТ ҲАДИС
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун бефойда бўлган нарсани тарк қилишидир", - дедилар".
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи: "Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур:
1. "Албатта, амаллар ниятга боғликдир" ҳадиси.
2. "Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди" ҳадиси.
3. "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир" ҳадиси.
4. "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" ҳадислари", деган эканлар.
Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ҳар доим ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_410
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганларини эшитдим. Аллоҳ азза ва жалла Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман деди дедилар.
(Имом Бухорий ривоятлари).
#Ҳадис_411
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Тилланинг қули ҳам, кумушнинг қули ҳам, латта-путтанинг қули ҳам бахтиқаро бўлсин. Чунки унга мол-дунёдан бирон нарса берилса рози бўлади, агар берилмаса ғазаб қилади! У бахтсиз бўлсин ва иши орқага кетсин, тикон кирса чиқаролмасин!", дедилар.
(Имом Бухорий ривояти)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев