
------
قال الإمامُ ابن تيميّة رَحمَه اللّه:
جِماعُ الشّرِّ: الغفلةُ والشّهوةُ؛ فالغفلةُ عن اللَّه و الدّار الآخرةِ، تَسدُّ باب الخير الذي هو الذّكرُ واليقظةُ، والشّهوةُ تفتحُ باب الشّرّ والسّهو والخوفِ؛ فيبقى القلبُ مَغمُوراً فيما يهواهُ ويخشاهُ، غافلًا عن اللَّه.
المجموع (١٠/ ٥٩٧).
«Ғафлат ва шаҳват ёмонликларни жамлайди. Аллоҳдан ва охират кунидан ғофил бўлиш; зикр ва танбеҳни жамлаган яхшилик эшигини ёпади. Шаҳват эса: ёмонлик, бепарволик ва қўрқоқлик эшигини очади; натижада қалб Аллоҳни унутган ҳолда ҳавои нафси ва ўзи қўрқадиган нарсалар қуршовида қолиб кетади».
«Мажмуъул фатаво», 10/597.
🌿🌿
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
{ﻭاﻋﺘﺼﻤﻮا ﺑﺤﺒﻞ اﻟﻠﻪ ﺟﻤﻴﻌﺎ ﻭ ﻻ ﺗﻔﺮﻗﻮا}
ﻗﺎﻝ ﺷﻴﺦ اﻹﺳﻼﻡ اﺑﻦ ﺗﻴﻤﻴﺔ ﺭﺣﻤﻪ اﻟﻠﻪ ﻣﻔﺴﺮا ﺣﺒﻞ اﻟﻠﻪ ﺗﻌﺎﻟﻰ:
ﻭﻗﺪ ﻓﺴﺮ ﺣﺒﻠﻪ ﺑﻜﺘﺎﺑﻪ، ﻭﺑﺪﻳﻨﻪ، ﻭﺑﺎﻹﺳﻼﻡ، ﻭﺑﺎﻹﺧﻼﺹ، ﻭﺑﺄﻣﺮﻩ، ﻭﺑﻌﻬﺪﻩ، ﻭﺑﻄﺎﻋﺘﻪ، ﻭﺑﺎﻟﺠﻤﺎﻋﺔ، ﻭﻫﺬﻩ ﻛﻠﻬﺎ ﻣﻨﻘﻮﻟﺔ ﻋﻦ اﻟﺼﺤﺎﺑﺔ ﻭاﻟﺘﺎﺑﻌﻴﻦ ﻟﻬﻢ ﺑﺈﺣﺴﺎﻥ ﺇﻟﻰ ﻳﻮﻡ اﻟﺪﻳﻦ، ﻭﻛﻠﻬﺎ ﺻﺤﻴﺤﺔ، ﻓﺈﻥ اﻟﻘﺮﺁﻥ ﻳﺄﻣﺮ ﺑﺪﻳﻦ اﻹﺳﻼﻡ، ﻭﺫﻟﻚ ﻋﻬﺪﻩ ﻭ ﺃﻣﺮﻩ ﻭ ﻃﺎﻋﺘﻪ، ﻭاﻻﻋﺘﺼﺎﻡ ﺑﻪ ﺟﻤﻴﻌﺎ ﺇﻧﻤﺎ ﻳﻜﻮﻥ ﻓﻲ اﻟﺠﻤﺎﻋﺔ، ﻭﺩﻳﻦ اﻹﺳﻼﻡ ﺣﻘﻴﻘﺘﻪ: اﻹﺧﻼﺹ ﻟﻠﻪ.
ﻣﻨﻬﺎﺝ اﻟﺴﻨﺔ (5/134).
«Аллоҳнинг арқонини барчангиз маҳкам тутинглар ва фирқаланманглар».
(Оли Имрон: 103).
«У Зотнинг арқони, деб: китоби, дини, ислом, ихлос, буйруғи, аҳди паймони, тоати ва жамоат, деб тафсир қилинган. Буларнинг барчаси саҳобалар ва динда уларга чиройли эргашган тобеинлардан нақл қилинган, хуллас барчаси саҳиҳдир. Чунки Қуръон ислом динига буюради, мана шу У Зотнинг аҳди паймонидир, амридир, тоатидир. Булар билан маъсум бўлишлик фақатгина жамоат билан бўлади, ислом динининг ҳақиқати эса ихлосдир».
«Минҳожус сунна», 5/134.
🌿🌿
Қуръон оятлари ва хадислар:
«ТАВҲИД»
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
قال - تعالى -: ﴿ فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لاَ تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ ﴾ [الروم: 30]؛
«Бас юзингизни ширкдан йироқ, Аллоҳ инсонларни шунда яратган фитрат бўлган динида қоим тутинг.
Аллоҳ яратганни ўзгартириш йўқдир. Мана шу энг тўғри диндир, ОДАМЛАРНИНГ КЎПЛАРИ БИЛМАСЛАР»
(Рум: 30)
عن معاذ بن جبل قال قال النبي صلى الله عليه وسلم يا معاذ أتدري ما حق الله على العباد قال الله ورسوله أعلم قال أن يعبدوه ولا يشركوا به شيئاأتدري ما حقهم عليه قال الله ورسوله أعلم قال أن لا يعذبهم
رواه البخاري
Муоз Ибн Жабал разияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалари зиммасидаги ҳаққи нима биласанми?»
У киши: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ» -дедилар,
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилишлари»
Ва яъна айтдилар:
«Одамларнинг Аллоҳ олдидаги ҳаққи нима биласанми?»
Муоз айтдилар:
«Аллоҳ ва Расули билгувчироқ»
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уларни азобламаслик»
(Имом Буҳорий ривояти)
(Яъни тавҳид ҳаққини адо қилсалар)
قال ابن القيم رحمه الله:
" كل آية في القرآن فهي متضمنة للتوحيد شاهدة به داعية إليه، "
(مدارج السالكين:450/3)
Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Қуръондаги барча оят тавҳидни ўз ичига олиб унга гувоҳлик беради ва даъват қилади»
(Мадарижус-саликин китобидан)
قال ابن القيم رحمه الله:
" وقد جعل الله سبحانه لكل مطلوب مفتاحا يفتح به فجعل مفتاح الصلاة الطهور كما قال مفتاح الصلاة الطهارة ومفتاح الحج الإحرام ومفتاح البر الصدق ومفتاح الجنة التوحيد ومفتاح العلم حسن السؤال حسن الإصغاء "
- حادي الأرواح الى بلاد الأفراح 1-139-
Ва яъна айтадилар:
«Аллоҳ таоло ҳар бир талабни очадиган калит қилган, намознинг калити таҳорат, ҳажнинг калити эҳром ўраш, яхшилик калити ростгўйлик ва Жаннатнинг калити Тавҳид, илмнинг калити эса чиройлик савол бериб чиройлик тинглаш»
(Ҳадил-арваҳ китобидан)
Тавҳид ҳарбир мусулмон зиммасидаги енг буюк ва енг аввалги вожибдир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев