
Лекин Ғарб фильмларида кўрганларимиз тарих китобларидаги ҳақиқатга зид.
Улар Викингларни кучли ва қўрқинчли қилиб кўрсатадилар, мусулмонларни эса заиф ва раҳм-шафқатга муҳтож қилиб тасвирлайдилар. Аммо улар ўз фильмларида Викингларнинг мусулмонлардан катта мағлубиятга учраганини кўрсатмайдилар.
Абдурраҳмон ал-Авсат раҳматуллоҳи алайҳ даврида бу қабила (Викинглар) 54 та кема билан денгиз орқали Ишбилия (Севилья) шаҳрига ҳужум қилдилар.
Улар шаҳарга кириб, катта фасод қилдилар ва Ишбилияни бутунлай вайрон қилдилар. Кейин Шазуна, Алмерия, Мурсия ва бошқа шаҳарларга ўтдилар.
Амир Абдурраҳмон ал-Авсат бу хабарни эшитиб, дарҳол ўз қўшинини тайёрлади ва 100 кундан ортиқ давом этган қаттиқ жангларда Викингларни мағлуб этди.
Бу жангларда Викингларнинг 35 та кемаси чўктирилди.
Бу ғалабадан кейин Абдурраҳмон ал-Авсат бундай хатолар такрорланмаслиги учун чора кўрди.
Ишбилия атрофига улкан девор қурдирди ва уни мустаҳкам ҳимоя қилди.
Шунингдек, у икки флот ташкил қилди:
бири Атлантика океанида,
иккинчиси Ўрта ер денгизида.
Бу флотлар Андалусиянинг шимолидаги Леон подшоҳлигигача ва Ўрта ер денгизи орқали Италиягача ҳимоя қиларди.
Викинглар мағлубиятидан кейин Дания ва Норвегиядан элчилар келди. Улар совға-саломлар билан келиб, мусулмонлар билан дўстлик ва шартнома туздилар.
Муҳаммад Абдуллоҳ Инан –
"Давлат ал-Ислом фи-л-Андалуси"


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев