
«Қизингиз Зайнабни менга беришингизга изн сўрайман», деди. Пайғамбар ﷺ:
«Унинг розилигини олмасдан туриб бунга рози бўлолмайман», дедилар. Сўнгра Зайнабнинг олдига кириб:
«Аммаваччанг келиб, сени ўзига хотинликка сўрамоқда.
Унга турмушга чиқишга розимисан?», деб сўрадилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва у табассум қилди.
Зайнаб Абул-Ос ибн Рабиъга турмушга чиқди. Шу тариқа мустаҳкам муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Умома исмли фарзандлар туғилди.
Кейин катта синовлар бошланди:
Пайғамбаримизга ﷺ пайғамбарлик берилганда, Абул-Ос тижорат сафарида эди. Қайтиб келганида эса хотини Зайнаб Исломни қабул қилган эди.
Зайнаб эрига:
«Сизга қувончли хабарим бор», деди. У эса гапни эшитмай ўрнидан туриб чиқиб кетди.
Зайнаб ҳайрон бўлиб, орқасидан борди ва: «Отам пайғамбар қилиб юборилди, мен Исломни қабул қилдим», деди. Абу Ос: "Нега аввал менга айтмадинг?», деди. Зайнаб:
«Мен отамни ёлғончи дея олмас эдим.
У — ростгўй ва ишончли. Фақат ёлғиз мен эмас, онам, сингилларим ҳам Исломни қабул қилди. Аммакиваччам Али ибн Абу Толиб, сизнинг аммакиваччангиз Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр ҳам мусулмон бўлишди», деди.
Шунда Абул-Ос: "Мен одамлар "хотинини деб қавмидан юз ўгирди, ота-боболарини динидан воз кечди” дейишларини истамайман.
Отанг ҳақ гапирувчи, лекин мени ҳам тушунгин», деди.
Зайнаб: "Сизни мен тушунмасам, ким тушунади?
Мен сизнинг хотинингизман, ҳақ йўлга ўтгунингизга қадар ёрдам бераман», деди.
Шу зайлда йиллар ўтди.
Абул-Ос куфрда қолди. Кейин ҳижрат бўлди.
Зайнаб Пайғамбаримиз ﷺга бориб: "Ё Расулаллоҳ, эрим билан қолишимга рухсат беринг»,деди.
Пайғамбар ﷺ рухсат бердилар.
Зайнаб Маккада қолди.
Бадр ғазоти бўлганида Абул-Ос
Қурайш қўшини сафида жангга чиқди. Эри отасига қарши жанг қилар эди. Зайнаб йиғлаб дуо қилди: «Аллоҳим, болаларим етим қоладиган ёки отамдан айриладиган кундан қўрқаман».
Жанг тугади, Абул-Ос асирга тушди. Бу хабар Маккага етиб келди. Зайнаб сўради: "Отамга нима бўлди?»
— «Мусулмонлар ғалаба қилди», дейишди.
У шукр қилиб сажда қилди.
Сўнг сўради: «Эрим-чи?»
— «Муҳаммад асир олди», дейишди. Зайнаб:
«Эримни қутқариш учун фидя юбораман», деди.
Унинг қимматли нарсаси йўқ эди. Шунда онаси Хадижа онамиздан қолган
маржон тақинчоғини фидя учун бериб юборди.
Пайғамбар ﷺ асирларнинг фидясини қабул қилиб ўтирар эканлар, бехосдан маржонга кўзлари тушди ва:
«Бу кимнинг фидяси?», деб сўрадилар.
— «Абул-Ос ибн Рабиъники», дейишди.
Пайғамбар ﷺ йиғлаб дедилар:
«Бу Хадижанинг маржонику…».
Сўнг: «Эй одамлар, биз бу кишидан куёв сифатида ҳеч қачон ёмонлик кўрмадик.
Уни озод қилсангиз ва Зайнабга маржонни қайтарсангиз», дедилар.
Улар: "Албатта, ё Расулаллоҳ», дедилар.
Пайғамбар ﷺ маржонни қайтариб, Абул-Осга дедилар:
«Зайнабга айт, Хадижанинг маржонини асрасин».
Сўнг ёнларига олиб:
«Аллоҳ менга мусулмон билан кофирни ўртасини ажратишни амр қилди. Қизимни қайтариб юборгин", дедилар.
У: «Ҳоп», деди.
Зайнаб уни Макка дарвозаси олдида кутиб олди. У: «Сен отанг олдига кетасан», деди.
Зайнаб болаларини олиб Мадинага кетди.
Орадан 6 йил ўтди.
Кўпчилик уни сўраб келди,
у эса эри қайтишидан умид қилиб, рад этди.
6 йилдан кейин Абул-Ос Шомга тижорат билан кетаётганда саҳобалар унинг карвонини ушладилар. Абул Ос эса қочиб қолди. У тунда Зайнабнинг уйига келиб эшикни қоқди.
Зайнаб сўради:
«Мусулмон бўлиб келдингми?»
У: "Йўқ, қочиб келдим», деди.
Зайнаб: "Ундай бўлса, меҳмонсан, марҳабо,
болаларимнинг отаси», деди.
Бомдод намозидан кейин Зайнаб масжидда:
«Мен Абул-Осга паноҳ бердим», деб баланд овоз чиқарди.
Пайғамбар ﷺ: «Сен паноҳ берган кишига биз ҳам паноҳ берамиз», дедилар.
Лекин дедилар:
«У сенга ҳалол эмас».
Зайнаб рози бўлди.
Зайнаб Абул Осга яна: Исломни қабул қила қолинг", деди.
У рад этди ва Маккага қайтиб кетди.
Маккага қайтгач, одамлардан олган молларини эгаларига қайтариб берди ва: «Ҳеч кимнинг ҳақи қолмадими?», деб сўради.
Улар: "Ҳаммамизга яхшилик қилдинг», дейишди. Шунда у:
«Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб исломга кирди.
У Мадинага келиб Исломга кирганини эълон қилди.
Сўнг Пайғамбар ﷺ Зайнабдан сўрадилар: «Эрингга қайтишга розимисан?»
Зайнаб уялиб табассум қилди.
Бир йилдан кейин Зайнаб вафот этди. Абул-Ос қаттиқ йиғлади. Пайғамбар ﷺ унга тасалли бердилар.
У: «Зайнабсиз яшай олмайман», деб йиғлади.
Зайнабдан кейин бир йил ўтиб,
Абул-Ос ҳам вафот этди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев