
«Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир»
Имом Табароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга Аллоҳ бир неъмат берса, Аллоҳга ҳамд айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг бошига кулфат тушса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, десин!»
Имом Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом шариат-қонунлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин».
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Буср (р.а).дан)
#Ҳадис_400
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Қиёмат қоим бўлишидан олдин ҳос(эътиборли) одамларгагина салом берилади ва тижорат шу даражада ёйилади~ки, ҳотин эрига тижоратда шерик бўлади, қариндошлик алоқалари узилади, қалам кенг ёйилади, ёлғон гувоҳлик бериш ва ҳақ гувоҳликни беркитиш зоҳир бўлади дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_401
Нуайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Эй одам боласи, куннинг аввалги қисмида тўрт ракат намоз ўқишга ожизлик қилма.
Шунда куннинг қолган қисмида Мен сенга кифоя қиламан", дейди".
(Имом Аҳмад ривояти)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев