
ЗАЛЗАЛА СУРАСИ.
____________
Мадинада нозил булган ушбу сура саккиз оятдан иборат.
Бисмиллахир рохманир рохийм
Залзала сураси[1]
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Яхшилиги чексиз, эзгулик ва неъмат улашувчи – Аллоҳ номи билан.
(Залзала 99/1)
إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا
Вақтики Ер ўзининг қаттиқ силкиниши ила силкинганида,
(Залзала 99/2)
وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا
Вақтики Ва ер юкларини чиқарганида,[2]
(Залзала 99/3)
وَقَالَ الْإِنْسَانُ مَا لَهَا
Ва Инсон: “Ерга нима бўлди экан?”, деб қолади.
(Залзала 99/4)
يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا
Ана ўша куни ер ўзининг барча хабарларини (инсонларга) айтиб беради[3].
(Залзала 99/5)
بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَىٰ لَهَا
Чунки Раббинг унга буюрган[4] бўлади.
(Залзала 99/6)
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ
Ўша куни ўзларининг қилмишлари кўрсатиб қўйилиши учун, инсонлар турли гуруҳларга бўлиниб олдинга чиқадилар.
(Залзала 99/7)
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ
Ўшанда кимки заррача яхшилик қилган бўлса (ҳам) уни кўради.
(Залзала 99/8)
وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
Кимки заррача ёмонлик қилган бўлса (ҳам) уни кўради[5].
[1] Залзала сураси, Мадинада тушган, 8 оятдан иборат, тушиш тартиби 93, ёзилиш тартиби 99.
[2] Яъни, ер остидаги ўликлар қайтадан тирилиб чиққанида. (Шўро 42/29; Анъом 6/38.)
[3] Ер қиёмат куни, маҳшарда жаҳаннамликларни жаҳаннамга киргизилиши арафасида тилга киради ва гапиради.
( Намл 27/82, 85, Сажда 32/12-13, Қоф 50/29.)
[4] Ваҳий калимаси фақатгина элчи-фаришта воситасида пайғамбарга Аллоҳдан илоҳий сўз олиб келишнигина билдирмайди, балки, билдириб қўйиш, қалбига илҳом солиб қўйиш, буюриш ва ишора қилиш деган маъноларда ҳам ишлатилади.
(Наҳл 16/68-69, Марям 19/11, Тоҳа 20/38.)
[5] Қиёмат куни китоб ўртага қўйилади. Ўшанда ҳар ким ўз қилган яхши-ёмон ишларини бирма-бир кўриб чиқади. (Каҳф 18/49)
Иза зулзилатил арзу зилзалаха
Ва ахрожатил арзу асқолаха
Вақолал инсану малаха
Явма изин тухаддису ахбароха
Бианна роббака авхалаха
Явма изийй ясдуруннасу--аштаталлиюров аъмалахум
Фамай яъмал мисқола зарротин хойрой яроъ
Вамай яъмал мисқола зарротин шаррой яроъ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев