
___________
Маълумки, Ислом Аллоҳ Таоло томонидан барча инсониятга юборилган охирги дин эканини, олдинги динлар эса, фақат маълум бир қавмга туширилганини билмаслик мусулмон учун узрга ўтмаслиги шариатда очиқ кўрсатилган. Модомики, ҳар бир умматга динни етказадиган пайғамбар жўнатилиб, Ислом бутун инсониятга юборилган экан, бу нарса мусулмонлардан динни ёйишни ва уни чинакамига одамлар устидан гувоҳга айлантиришни тақозо қилади. Биз таврот ва инжил нозил бўлганини ва уларнинг издошларидан шу китоблар асосида ҳукм юритиш буюрилганини, у билан ҳукм юритмаганлар «кофирлар», «золимлар» ва «фосиқлар», дея сифатланганини, бу сифатлар уларга Қуръони каримда Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи ила омматан нозил бўлганини кўряпмиз:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритмас экан, бас, улар кофирлардир» [Моида 44]
Яна бундай деди:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритмас экан, бас, улар золимлардир» [Моида 45]
Яна бундай деди:
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритмас экан, бас, улар фосиқлардир» [Моида 47]
Бу шариат билан ҳукм юритмаслик бўйича мусулмонларни ҳам ўз ичига олади.
Таажжубки, Ислом билан ҳукм юритилмаётгани бугунги кунда мусулмон уламоларининг мияларидан ғойиб бўлди. Улар бундан кўз юмишмоқда, гўё бунинг ортида Аллоҳ буюрган вазифа йўқдек. Биз шунга гувоҳ бўляпмизки, бу уламолар Исломнинг қиёматга қадар кенг қамровли комил дин эканига имон келтиришган, хутбаларида бунга гувоҳлик келтиришяпти, Росулуллоҳнинг ҳукмдор ва қўшин қўмондони сифатидаги ҳаётлари ҳақида ҳадислар айтишяпти, ўша замонлардаги жиҳод, рошид халифалар ва Ислом давлати ҳақида сўзлаб беришяпти...
Бироқ Ислом билан ҳукм юритишни йўқлигига жавобгармизми, деб ўзларидан сўрашмаяпти. Исломий шариат бошқарувдан четлатилган-ку, Аллоҳ нозил қилган нарсаларнинг динда аҳамияти чексиз-ку, ҳаётий ишларда дин билан ҳукм чиқармаслик нимани англатади, бунинг оқибати ғоят хатарли бўлгани учун мусулмон юртлари шунча бузилиш, зулм ва заифликка тушди-ку, дея ўзларидан сўраб кўришмаяпти. Ислом билан ҳукм юритиш мажбурияти шаръий вожиботлар орасида энг муҳими ҳисобланар экан, уларнинг бу нарсани эътиборсиз қолдириш учун ўйлаб топган энг хавфли баҳоналардан бири «иш эгалари нима билан ҳукм юритса, уларга итоат қилиш вожиб», деган баҳоналаридир. Улар иш эгаларига бўлган итоатни шариат билан чекламай, мутлақо вожиб деб айтишади. Яна баъзилари «Шариат одамларнинг манфаати учун нозил бўлган. Қайси ишда манфаат кўринса, ўша иш Аллоҳнинг шариати бўлади», дейишади. Улар шариатдаги 90 фоиз аҳкомларни мана шу манфаат асосида белгилашади. Шунга биноан, манфаат шариат учун ягона асос қилиб олинадиган бўлди. Баъзилар демократик сайловларда қатнашишга рухсат берувчи фатволар чиқарган. Бу билан улар ўзларининг маиший ва сиёсий ҳаётларини ғайриисломий тарафга топшириб қўйган бўлади... Биз сўфиларни кўряпмиз. Ғарб тадқиқот марказлари Ғарб ҳукуматларидан, бинобарин, исломий юртлардаги ҳукмрон режимлардан сўфиларни мусулмонларнинг асосий етакчиларига айлантиришни талаб қилишаётганини гувоҳи бўляпмиз.
Шу сабабдан, юқорида айтилган уламоларни кўзларини очишга ва динимизни худди аввалги аждодларимиз тушунган тариқат бўйича тушунишга чақирмоқ лозим. Энг тўғри тариқат шу. Шунингдек, динимизни барпо этишни рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан шаръан боғламоқ даркор.
Аллоҳ Таоло бундай деди:
«Сизга эса (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган ушбу Китобни ҳақ-рост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Сизлардан ҳар бир миллат учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат йўл қилиб қўйди). Бас, яхши амалларга шошилингиз! Барчангиз Аллоҳга қайтишингиз бор. Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарсаларингизнинг хабарини берур» [Моида 48]
Ушбу оят ҳақида Ибн Касир тафсирида бундай келган:
«Олдинги оятларда Аллоҳ Таоло Мусо \га нозил қилинган Тавротни зикр қилиб, уни мақтади ва унга амал қилишни буюрди. Чунки у эргашишга лойиқ эди. Ундан кейин эса, Инжилни зикр қилиб, уни ҳам мақтади. Одамларни ўз ҳаётларида уни қоим қилишга ва ундаги аҳкомларга эргашишга буюрди. Худди шунингдек, Аллоҳ Таоло Ўзининг севикли пайғамбарига нозил қилган Қуръони Каримни ҳам зикр қилиб, бундай деди:
ِ (Сизга ушбу Китобни ҳақ-рост нозил қилдик). Яъни, шундай бир ҳақ-рост нозил қилдикки, Аллоҳнинг ҳузуридан эканига ҳеч қандай гумон йўқ, демакдир.
(Ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлаб), дегани Қуръон зикр этилиб, мадҳ қилинган ҳамда Аллоҳ томонидан Ўзининг бандаси ва Росули Муҳаммад Aга нозил қилиниши айтилган аввалги китобларни тасдиқлаб, деганидир. Қуръони Каримнинг нозил бўлиши аввалги китобларда ҳам хабар қилинган экан, бу нарса унинг маъносини англаб, ундаги Аллоҳнинг амрига итоат қилиб, шариатига эргашиб, пайғамбарларини тасдиқлаган инсонларда Қуръоннинг тасдиқини янада орттиради. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
«(Қуръон нозил бўлишидан) илгари илм (Таврот) берилган кишилар (Қуръон) тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар. Ва улар: «Эй Пок Парвардигор! Албатта Парвардигоримизнинг («Мен сўнгги пайғамбаримни юборурман ва унга Қуръон нозил қилурман», деган) ваъдаси адо қилингувчи ваъдадир», дейдилар»
[Исро 107-108]
Яъни, Аллоҳ Таоло бизга Муҳаммад \ни юборишни илгарги пайғамбарлари тилидан ваъда қилиб, бу дея шубҳасиз адо қилингувчи ваъдадир, деди.
Кейин (китоблар устида гувоҳ бўлган), деди.
«исмининг бир нечта тафсирлари зикр қилинган ва буларнинг барчаси бирбирига яқин маъно.
Масалан, «المھیمن «шу маъноларнинг ҳаммасини ўз ичига олади, яъни, Қуръон ўзидан аввалги барча китобларнинг амини, гувоҳи ва ҳокимидир, демакдир.
Аллоҳ барча нозил қилинган китобларнинг охирги хотами бўлмиш ушбу буюк Китобни уларнинг ҳаммасини ўзи ичига олган, ҳаммасидан энг буюк ва энг ҳикматли Китоб қилди.
Унда ўзидан олдинги китоблардаги барча гўзалликларни жамлади ва бошқаларида топилмас калималарни зиёдаси билан баён қилди. Қуръоннинг гувоҳ, амин ва ҳокимлигининг мазмуни мана шу. Аллоҳ Таоло Қуръонни сақлаб, ҳимоя қилишни Ўз зиммасига олди ва бундай деди:
«Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз» [Ҳижр 9]
(Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг).
Яъни Эй Муҳаммад сиз арабу ажам, омий ва китобий инсонлар ўртасида Аллоҳ сизга ушбу буюк Китобда нозил қилган нарсалар билан ҳамда сиздан олдинги анбиёлар сизга рози бўлиб қолдирган ва насх қилинмаган нарсалар билан ҳукм юритинг, демакдир.
Ибн Журайр шундай маъно берган. Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббосдан ривоят қилади: Набий Aга ихтиёр берилган эди. Истаса улар ўртасида ҳукм қиларди, истамаса улардан юз ўгириб, уларни ўзларининг аҳкомлари билан ҳукм юритишларига қўйиб берар эдилар. Ана шунда ушбу ﴾ُ َل ا َّɍ َ ا أَنز َ ِ بم ْ م ُ َه نـ ْ يـ َ بـ ْ ُكم ْ اح َ ﴿ف (Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг), ояти нозил бўлди ва Росулуллоҳ A улар ўртасида Ўзимизнинг Китоб бўйича ҳукм қиламиз, дея буюрдилар.
و (Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг) дегани, уларнинг Аллоҳ Таоло Ўз пайғамбарига нозил қилган аҳкомларни ташлашларига сабабчи бўлган тушунчаларига эргашиб кетманг, деганидир.
Шу боис, ِ
(Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг), деди.
Яъни Аллоҳ сизга буюрган ҳақдан бурилиб, анави динсиз бадбахтларнинг нафс-ҳавосига эргашманг, деганидир.
Аллоҳ Таолонинг
(Сизлардан ҳар бир миллат учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик), дегани эса,
ِсўзини «шариат», деб тафсир қилинади,
сўзини «очиқ енгил йўл», деб тафсир қилинади. Бу ерда турли диндаги умматлар ҳақида хабар қилинмоқда, шу эътибордаки, Аллоҳ тавҳидда битта иттифоқда бўлган ўзининг муҳтарам пайғамбарларига турли шариатларни юборди.
Буни Бухорий саҳиҳида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзлари исботлайди
ِ «Биз пайғамбарлар (шариати) турли хил, аммо дини бир бўлган биродарлармиз».
Ҳадисдаги «дини бир», деган сўзнинг маъноси, Аллоҳ томонидан барча пайғамбарларга ваҳий қилинган ва китобларда нозил қилинган тавҳид бир хил эканини билдиради.
Бу ҳақда Аллоҳ Таоло бундай деган:
«(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина борман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» [Анбиё 25]
Яна бундай деган:
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» [Наҳл 36]
Шариатларга келсак, буйруқ ва қайтариқларда ҳар хил бўлади.
Бир шариатда бир нарса ҳаром бўлса, бошқа шариатда ҳалол бўлади. Аксинча, бирида қаттиқ бўлса, бошқасида енгил бўлади.
Бунинг сабаби Аллоҳ Таолонинг етук ҳикмати ва кучли ҳужжатига бориб тақалади.
Қатода Аллоҳ Таолонинг
(Сизлардан ҳар бир миллат учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик), деган каломи ҳақида бундай дегани ривоят қилинади:
Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Қуръонда ҳам ўзига хос алоҳида шариат бор. Аллоҳ Таоло бу китобларда Ўзига кимлар итоат қилишини ва кимлар итоатсизлик қилишини аниқлаш учун хоҳлаган нарсасини ҳалол, хоҳлаган нарсасини ҳаром қилди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло қабул қиладиган дин – пайғамбарлар олиб келган тавҳид ва холисликдир. Булар барча умматларга қаратилган хитоб ва Аллоҳнинг буюк қудрати ҳақида хабаридирки, агар истаса барчасини битта дин ва битта шариат қилган бўларди ҳамда улардан ҳеч бирини насх қилмас эди. Лекин Аллоҳ Таоло ҳар бир пайғамбарнинг алоҳида шариати бўлишини истади, сўнг яна бир рисолани олиб келиш билан уларнинг барчасини ёки баъзиларини насх қилди.
Ва ниҳоят, Ўзинг бандаси ва Росули Муҳаммад Aни бутун ер юзи аҳолисига Пайғамбар қилиб юборди.
Ул зотни барча анбиёларнинг хотами қилди.
Шунинг учун Аллоҳ Таоло
(Агар Аллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат йўл қилиб қўйди)), демоқда.
Яъни, Аллоҳ Таоло бандаларини синаб кўриш учун ҳар хил шариатларни нозил қилди. Шу орқали бандаларининг итоат қилганларига савоб, итоатсизлик қилганларга жазо беради.
Ибн Касир яна бундай тафсир қилади:
Аллоҳ Таолонинг
(ўзи ато этган нарсаларда), деган каломи Китоб-Қуръондан, демакдир.
Шундан сўнг Аллоҳ Таоло
(Бас, яхши амалларга шошилингиз!), дея одамларни хайрли ишларга шошилишга ва ташаббус кўрсатишга чақирмоқда.
Ушбу хайрли ишлар Аллоҳга итоат қилиш ва шариатига амал қилиш, нозил қилган энг сўнгги китоби бўлмиш Қуръонни тасдиқлашдир.
Кейин Аллоҳ Таоло
(Барчангиз Аллоҳга қайтишингиз бор), деди.
Бу – эй инсонлар, барчангизнинг борар ерингиз, қиёматдаги тақдирингиз Аллоҳнинг ҳузуридир, демакдир.
Аллоҳ Таолонинг
(Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарсаларингизнинг хабарини берур), деган каломи – ана шунда сизларга ҳақ устида талашиб тортишганингизни хабар қилиб, ростгўйларни ростгўйлиги учун мукофотлайди, ҳеч қандай далил ва ҳужжатсиз ҳақдан юз ўгириб, ботилни олган кофирларни жазолайди, демакдир. Чунки улар қатъий ҳужжатга, кучли бурҳон ва далилларга нисбатан саркашлик қилишган.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев