
Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: «...Ўзинга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлиб қолма. Агар сенга бирор (зарар)етса, “Агар шундай қилганимда бундай бўлмас эди”, деб айтма. Балки:
“Бу — Аллоҳнинг тақдири. У Зот хоҳлагани амалга ошди”, деб айт. Чунки “агар”, ”агар” дейиш шайтоннинг ишларига эшик очади».
(Имом Муслим ривояти [2664]).
ҚИСҚА ИЛМИЙ ИЗОҲ
Бу ҳадис:
ҳаракат ва сабабга ёпишишни, таваккулни, тақдирга рози бўлишни, афсус ва пушаймонликка берилиб кетмасликни бир вақтнинг ўзида жамлаган улкан ҳаётий қоидадир.
ЁШЛАР УЧУН ҲАЁТИЙ ФОЙДАЛАР
Эй мўмин биродарим, мўмина синглим!
Фойда бермайдиган ишларга умр сарфлама
вақтинг, кучинг, ёшлигинг — амонат.
Фойда бермайдиган:
🔺 бекор ўтириш,
🔺 чексиз телефон,
🔺 маъносиз баҳслар билан эмас, балки дин ва дунёга фойда берувчи ишлар билан шуғуллан.
Ҳаракат қил, кейин Аллоҳга суян.
Фақат дуо билан ўтириб қолиш ҳам, фақат ўз кучига ишониш ҳам нотўғри.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев