
«Ён қўшнисининг очлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
Баззор ва Табароний ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
Табароний ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти
(Али (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда уч хислат бўлса, Аллоҳ қиёматда унинг савол жавобини осонлаштиради ва уни Ўз раҳмати билан жаннатга киритади....
1. Сени маҳрум қилганга сен илтифот кўрсатасан.
2. Сен билан қариндошлик риштасини ўзганларга силаи раҳм қиласан.
3. Сенга зулм қилганларни кечирасан»
Баззор ва Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло жазосини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи – қариндошлик алоқасини узиш ва боғийликдир»
Бухорий (Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Бакр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қариндошлик алоқаларини узган бўлса ёки гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, бу ишларинин балосини шу дунёда кўрмасдан ўлмайди»
Байҳақий ривояти


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев