
УЛАРНИНГ ҲИДОЯТИГА ЭГРАШИНГ:
--------
(Ас салому алайкум биродарларим.Мен Ал - ваъй журналини 388-соннини оз оздан тарқатиб бораман.Бу жойда 2-та мавзуни тарқатмоқдаман. Биродарлар сизлар мени ва ота оналарим ва яқинларим хаққида двода бўласизлар !!! ?? )
АБУ АЙЮБ АНСОРИЙ
(Константинопол деворлари остига
дафн этилган саҳобий)
Ушбу буюк саҳобийнинг исми шарифи Холид ибн Зайд ибн
Кулайб, куняси Абу Айюб, мансублиги ансорийлардандир.
Азиз мусулмонлар, ким ҳам орамизда Абу Айюб Ансорийни
танимайди, албатта яхши таниймиз!
Аллоҳ Таоло Абу Айюб Ансорий номини Ғарбу Шарққа ва
бутун инсониятга нега машҳур қилди. Чунки Аллоҳ бошқа
мусулмонлар хонадонини қўйиб, унинг хонадонини танлади, яъни,
сарвари олам Набий Мадинага ҳижрат қилганларида Абу Айюб
хонадонига қўндилар... Мана шунинг ўзи Абу Айюб учун юксак
фахр бўлди. Зеро, Росулуллоҳ нинг Абу Айюб хонадонида
бўлишлари тилларда тинмай такрорланган ширин ва тароватли
ҳикояга айланган.
Дарҳақиқат, Набий Мадинага етиб борганларида шаҳар аҳли
ул зотни ҳар қандай меҳмондан ҳам азиз-мукаррам меҳмон
сифатида кутдилар... Худди суюкли инсон суюкли инсонни
кўзлари тўрт бўлиб кутгандек соғинч билан кутдилар... Ул зотга
қалбларини кенг очиб, юраклари тўридан жой бердилар. Уйлари
эшикларини ланг очиб, қадам ранжида қилиш билан
хонадонларини баракотли қилишларига умид қилдилар.
Лекин Росулуллоҳ тўрт кун Мадина чеккасидаги Қубода
қолдилар ва шу орада тақво устига бино бўлган илк масжидни
бино этдилар.
Сўнг Росулуллоҳ Қубодан туяларига миниб йўлга чиқдилар.
Ул зотнинг туясини Ясриб саййидлари қаршилашди. Ўз уйига
Росулуллоҳ нинг қўнишлари шарафига ноил бўлиш илинжида
туяни бири қўйиб-бири ушлаб, «Ё Росулуллоҳ, бизникига қўнинг,
истаганингизча бизнинг таъминотимиз ва ҳимоямизда бўлинг»,
дейишар эди. Шунда Росулуллоҳ уларга «Туямни қўйиб
юборинглар, у буюрилган», дедилар. Росулуллоҳ туялари
барчанинг кўзини ўзига ром қилиб, юракларни орзиқтириб, йўлида
давом этди... Бир хонадонни босиб ўтиш билан унинг аҳлини
маҳзун қилиб, ҳафсалаларини пир қилса, келаси хонадон
дилларида умид чироғини ёқди... Туя шу тарзда давом этди,
одамлар бахт кулиб боқадиган хонадон соҳиби ким бўлажагини
кўришга қизиқиб туя ортидан эргашдилар... Ниҳоят, туя Абу Айюб
Ансорийнинг уйи ҳовлиси олдига етди ва ўша ерга чўкди. Аммо
Росулуллоҳ туядан тушмадилар. Туя эса, қайта силкиниб туриб,
яна юришни давом эттирмоқчи эди, Росулуллоҳ тизгинини қўйиб
юбордилар. Кейин кўп вақт ўтмай, қайтиб аввалги ерга бориб
чўкди. Ана шундан кейингина Абу Айюб Ансорий кўнгли
шодликка тўлди, Росулуллоҳ га чопиб бориб, нарсаларини
қўлига олди, гўё у икки қўлида бутун дунё хазинасини кўтариб
кетаётгандек хурсандлик билан уларни уйига олиб кирди.
Абу Айюбнинг уйи қия шифтли болахонали бир қаватли эди. У
болахонадан оиласининг ҳамма майда-чуйдаларини йиғиштириб,
Росулуллоҳга бўшатиб берди. Аммо Росулуллоҳ пастки қаватни
афзал билган эдилар. Абу Айюб Росулуллоҳга итоат қилди ва ул
зотнинг ўзлари истаган ерга жойлаштирди. Кеч киргач ва Набий
жойга ётганларидан сўнг, Абу Айюб аёли Умму Айюб билан
болахонага кўтарилди. Болахона эшигини ёпар-ёпмас, шошилиб
аёлига боқди ва «Ээ, нима қиляпмиз ўзи, ўзимиз юқорига чиқиб
олиб, Росулуллоҳ ни пастда қолдирамизми, Росулуллоҳ нинг
тепаларида юрамизми, ул зот билан ваҳи ўртасида турамизми,
бундай қилсак, ҳолимизга вой бўлмайдими?! Эр-хотин нима
қилишни билмай қолдилар... Кейин Росулуллоҳ нинг қоқ
тепасида турмай, болахонанинг четига ўтиб, девор бўйлаб
юришга, ўртасига ўтмасликка қарор қилишди, ана шундагина эрхотиннинг кўнгли бир оз таскин топди. Тонг отгач, Абу Айюб
Набий га «Аллоҳ ҳаққи, бу кеча мижжа қоқмадик, менинг ҳам,
аёлим Умму Айюбнинг ҳам уйқумиз келмади», деди. Росулуллоҳ
«Нимага бундай бўлди, Абу Айюб», дея сўрадилар. Абу Айюб
«Мен тепада, сиз эса пастда бўлсам, у ёқ-бу ёққа қимирлаганимда,
устингизга чанг тўкилиб, озор етармикин, қолаверса, мен сиз
билан ваҳи ўртасига туриб оламан, деб ўйладим», деди. Шунда
Росулуллоҳ бундай дедилар: «Тинчланинг, буни жиддий қабул
қилманг. Бизга пастни бериш билан яхшилик қилинг. Чунки
бизнинг олдимизга келувчилар кўп бўлади».
Абу Айюб айтади: «Мен Росулуллоҳ нинг буйруқларига итоат
қилдим. Ўша куни кечқурун болаҳонада сув тўлдирилган катта
хумимиз синиб кетди... Росулуллоҳ нинг устиларига оқиб
тушмаслиги учун дарҳол аёлим билан бирга сувни йиғиштиришга
тушдик, биттаю-битта ёпинчиғимиз бор эди ўшанга сувни
шимдирдик. Тонг отгач, Росулуллоҳ нинг олдиларига тушиб,
«ота-онам тасаддуқ Сизга ё Росулуллоҳ, мен тепангизда бўлишни,
сиз пастимда бўлишингизни ҳеч истамаяпман», дедим ва хумнинг
синиши ишини айтиб бердим. Шунда ул зот илтимосимни қабул
қилиб, юқорига чиқдилар, мен аёлим билан пастга тушдик».
Набий Абу Айюб хонадонида олти ойча турдилар. Бу орада
ул зотнинг туялари чўккан ерга масжид қуриб битказилди ва
масжид атрофига Росулуллоҳга ва аёлларига қатор ҳужралар
қурилди. Ана шунда ул зот Абу Айюб уйидан ҳужраларига кўчиб
ўтдилар ва бу билан унинг қўшнисига айландилар, бу иккиси
билан қолган қўшнилар ҳам мукаррам бўлишди. Абу Айюб
Росулуллоҳ ни шу даражада яхши кўриб қолдики, қалбию
ақлини ул зотга бахшида қилди. Росулуллоҳ ҳам Абу Айюбни
шу даражада яхши кўриб қолдиларки, ўрталаридан расмиятчилик
кўтарилиб кетди, Абу Айюб хонадони Росулуллоҳ учун ўз
уйларидек бўлиб қолди.
Ибн Аббос ривоят қилади: Абу Бакр Сиддиқ кундузи
жазирама иссиқ вақтда масжидга чиққанди, уни Умар кўриб,
«бу соатда нима учун чиқдингиз», деб сўради. «Қорним очиб
кетмаса, чиқмаган бўлардим», деди Абу Бакр. Умар ҳам, «Аллоҳ
ҳаққи, мен ҳам фақат шунинг учун чиқдим», деди. Икковлон
шундай деб туришганда, Росулуллоҳ чиқиб қолдилар ва «Бу
соатда нима учун чиқдиларингиз», деб сўрадилар. Улар «Аллоҳ
ҳаққи, қорнимиздаги очлик ҳисси бизни чиқишга мажбур қилди»,
дейишди. Шунда Росулуллоҳ «Мен ҳам, жоним қўлида бўлган
Аллоҳ ҳаққи, бундан бошқа нарса сабаб чиқмадим, мен билан
бирга юринглар», дедилар.
Улар Абу Айюб Ансорий нинг уйига боришди. Абу Айюб
ҳар куни таом ҳозирлаб Росулуллоҳ га атаб қўярди. Агар
Росулуллоҳ овқатга кеч қолсалар ёки келмасалар, олиб қўйган
овқатни ўз аҳлига едириб юборар эди. Хуллас, улар Абу Айюб
эшиги олдига борганларида, эшикдан Умму Айюб чиқди ва
«Набийюллоҳ ва асҳоблари, марҳабо», деди. Набий Абу Айюб
қани?», дедилар. Яқиндаги ўз хурмо дарахтида ишлаётган Абу
Айюб Росулуллоҳнинг товушларини эшитиб, чопиб келди-да,
«Росулуллоҳ ва асҳоблари, марҳабо», деди. Сўнг «Ё Набийюллоҳ,
бу вақтда ҳеч келмасдингиз», дея қўшимча қилди. Росулуллоҳ
«Тўғри айтингиз», деб қўйдилар. Кейин Абу Айюб хурмо
дарахтига бориб, ундан янги пишган, пишиб қуриган ва ғўра
хурмога лиқ тўла катта бир шохни кесиб келди. Набий «Буни
кесишингизни истамасдим, қуриган хурмодан узиб келсангиз
бўлмасмиди», дедилар. Абу Айюб «Ё Росулуллоҳ, унинг
янгисидан ҳам, қуриганидан ҳам, ғўрасидан ҳам енглар дедим-да,
мен ҳали ҳайвон ҳам сўяман сизларга», деди. Росулуллоҳ «Аммо
сўядиган нарсангиз сут берадигани бўлмасин», дедилар.
Абу Айюб эчки сўйди ва аёлига «хамир қилиб, бизга нон ёпиб
беринг, сиз нонни устасисиз», деди ва эчкини тенг ярмидан овқат
тайёрлади, иккинчи ярмини кабоб қилди. Таомлар тайёрланиб,
Набий ва дўстлари олдига қўйилгач, Росулуллоҳ бир бўлак
гўштни олиб, нон орасига қўйдилар ва «Ё Абу Айюб, тезда буни
Фотима қизимга элтинг, у бир қанча кундан бери бундайини
емади», дедилар. Меҳмонлар овқатланиб, қоринларини
тўйғазишгач, Росулуллоҳ «Мана, нон, гўшт, янги пишган хурмо,
пишиб қуриган хурмо, ғўра хурмо!», дедилар ва кўзларига ёш
олдилар. Сўнг давом этдилар: «Жоним қўлида бўлган Аллоҳга
қасамки, қиёмат кунида сўраладиганимиз неъмат мана шу. Бас,
қачон бу каби неъматларга етишсангиз ва емоқчи бўлсангиз,
бисмиллаҳ, денг. Тўйганингизда алҳамду лиллаҳиллази ҳува
ашбаана ва анъама алайна фа афзола» (бизни тўйдирган, бизга
неъмат ато этиб, афзал кўрган Аллоҳга ҳамд бўлсин), денглар».
Сўнг Росулуллоҳ ўринларидан туриб, Абу Айюбга «Эртага
олдимизга боринг», дедилар. Росулуллоҳ бировдан яхшилик
кўрсалар, албатта унга ҳам яхшилигини қайтармай қўймасдилар.
Аммо Абу Айюб буни эшитмади. Шунда Умар «Набий сизга
эртага олдиларига боришингизни буюряптилар, Абу Айюб», деди.
Абу Айюб «Бош устига, ё Росулуллоҳ», деди. Эртасига Абу Айюб
ул зотнинг олдиларига борди. Шунда Набий ўзига хизмат
қилиб юрган бир чўрини бериб, «Мен бу қиз билан яхши
муносабатда бўлишингизни истардим, бу қиздан фақат яхши
хизматларни кўрдик», дедилар.
Абу Айюб қизни уйига олиб борганда Умму Айюб «Бу кимнинг
қизи?!», деб сўради. «Бизники... Росулуллоҳ уни бизга инъом
этдилар. Умму Айюб «қандай ҳам буюк инъом этувчи-я, бизга
қандай ҳам яхши нарса инъом этибдилар-а», деди. Абу Айюб
«Бизга бу қиз билан яхши муносабатда бўлишимизни тавсия
қилдилар», деди. Умму Айюб «Қандай қилиб Росулуллоҳ нинг
тавсияларини бажарамиз?», деб сўради. Абу Айюб деди: «Аллоҳга
қасамки, Росулуллоҳнинг тавсияларини бажариш учун энг яхши
иш қизни озод этиш, деб биламан». Аёли «Жуда тўғри қиласиз,
камлик кўрманг», деди. Шундай қилиб, қизни озод қилдилар.
Бу айтганларимиз Абу Айюб Ансорийинг тинчлик ҳаётидан бир
қисми. Агар унинг урушдаги ҳаётидан баъзи кўринишларга
тўхталадиган бўлсангиз, ажойиб ишларига гувоҳ бўласиз.
Дарҳақиқат, Абу Айюб Ансорий бутун ҳаётини ғозий бўлиб
ўтказди. Ҳатто айтиладики, Абу Айюб Росулуллоҳ замоналаридан
бошлаб, Муовия замонигача бўлган вақтда мусулмонлар олиб
борган ғазотларнинг ҳар бирида қатнашган, фақат бир вақтда
иккита ғазот бўлган бўлса, бирида қатнашиб, иккинчисида
қатнашолмаган.
Унинг сўнгги ғазоти Константинопол ғазоти бўлди. Муовия ўз
ўғли Язид қўмондонлиги остида айни ғазотга қўшин тўплаётган
пайтда, Абу Айюбнинг ёши ўтиб қолганди. Ўшанда у саксон ёшни
қоралаб қолган эса-да, бу ёш уни Язид байроғи остига киришдан
ва Аллоҳ йўлида ғазот қилиб, денгиз тўлқинларида жавлон
урушдан тўсолгани йўқ. Лекин душман билан тўқнашув
бошланганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, Абу Айюбнинг мазаси
қочиб, жангни давом эттиролмай қолди. Язид унинг ҳолидан хабар
олгани келди ва «нима эҳтиёжингиз бўлса айтинг, Абу Айюб?»,
деб сўради. У деди: «Мендан мусулмон лашкарларимизга салом
айтинг. Уларга – Абу Айюб сизга салом йўллади ва душман
тупроғининг энг сўнгги бурчагигача кириб боришингизни, Абу
Айюбни ҳам ўзларингиз билан кўтариб бориб, уни
Константинопол деворлари остига дафн қилишингизни васият
қилди, деб айтинг». Абу Айюб шундай дея, сўнгги покиза
нафасини олди.
Мусулмон лашкарлар Росулуллоҳ нинг дўсти васиятини
қабул қилдилар, душман аскарларига қарши қаттиқ ҳамла қилиб,
Константинопол деворларигача етиб бордилар. Абу Айюбни ҳам
қўлларида кўтариб бордилар ва ўша ерга қабр кавлаб, дафн
қилдилар.
Аллоҳ Абу Айюб Ансорийни раҳмат қилсин. У салкам саксон
ёшида фақат бир нарсани орзу қилди, у ҳам бўлса, туёқлари
остидан чанг чиқувчи тулпорга миниб, Аллоҳ йўлида ғазот қилиш
ва шу йўлда ҳалок бўлиш орзуси эди.
2. MIDDLE EAST EYE ЖУРНАЛИ: АРАБ БАҲОРИ САККИЗ ЙИЛДАН КЕЙИН ҲАМ ҲАМОН ТИРИКДИР
Лондонда чиқадиган Middle East Eye журнали академик Ален Габоннинг
мақоласини чоп этди. Унда Габон айтадики, 2011 йилдаги қўзғолонлар
сабабли минтақанинг сиёсий харитаси аянчли аҳволга тушиб қолди. Вазият Муҳаммад Буазизий 2010 йил 17 декабрда ўзини ёққанидан олдинги вазиятдан анча ёмондир. Ёзувчи яна айтдики, Миср бугун Ҳусни Муборакдан ҳам ёмонроқ диктатор зулмидан азоб чекмоқда... Саудия, Амирликлар ва Баҳрайн мутлақ қироллик бошқаруви остидадир... Яман халқи эса, фуқаролар уруши, очарчилик ва касалликлар остида парчаланди...
Шунингдек, Ливия ва Сурия парчаланиб вайрон бўлди.
Габон яна айтади: «Ироқ Америка босқинидан саккиз йил ўтиб ҳамда 2003 йил Америка уруши қўзғаган зўравонлик тўлқинларидан кейин тузалгани йўқ»... «Исроил Фаластин муаммоси Исроил ва унинг иттифоқчилари Фаластин давлатининг тикланишига қарши чиқиши ва яҳудийлар олий ирқдир, деган фикрда қаттиқ туриб олиши ҳамда Трамп маъмурияти Исроилни қўллаб-қувватлаши туфайли боши берк кўчага кириб қолди».
Габон «Афтидан барча томонлар фаластинликлардан бутунлай воз кечган кўринади», дея ўз сўзига изоҳ беради.
Габон яна давом этиб шундай дейди: «Ушбу қайғули тарихий натижанинг
сабаби Суриядаги Асад каби ҳукумат етакчилари уюштирган шафқатсиз
репрессия ёки Мисрдаги қуролли кучлар олий кенгаши бошқараётган
давлатнинг қўзғолончиларга қарши қилаётган репрессиясидир». Тадқиқотчи яна давом этади: «Улар бу абадий жанг эканини тушунишди»,
«Қўзғолончилар миллионлаган бўлса-да, имконият, куч, заковат ва
ваҳшийликка эга фаол кучлар устидан ғалаба қилиши қийиндир.
Қўзғолончиларнинг ўзлари, жонлари, ва шижоатидан бошқа имконияти йўқ.
(Бу ажабланарли ҳолат, лекин қурол қаршисида кучсиздир). Габон яна
айтади: «Араб баҳорининг муваффақиятсизликка юз тутишининг иккинчи
сабаби мухолафатнинг ўзига, кучи ва имкониятига ортиқча даражада
ишонганидир...».
Ёзувчи қўшимча қилиб айтадики, вазият ачинарли бўлса-да, лекин ҳозир
санаб ўтган юртларнинг аксариятида умид бор. Шунинг учун кўпчилик
таҳлилчилар, шу жумладан ташқи сиёсат билимдонлари айтганидек, араб баҳори ўзини оқламади ва тўла муваффақиятсизликка юз тутди, дейиш хатодир.
Биринчидан: диктаторларнинг чоралари ва оддий ютуқларига эътибор бермаслик лозим.
Иккинчи: миллионлаган кишилар эркинлик ва халқ хўжайинлиги таъмини тотишга сабаб бўлган араб баҳори тажрибаси халқни илҳомлантирувчи асос бўлиб қолаверади.
Учинчидан: араб халқи бирор нарса қилишга қодир эмас, деган тушунча хато экани аён бўлди.
Тўртинчи: ушбу репрессив режимлар қоғоздаги йўлбарслар экани ҳамда
уларга қарши чиқиб, устидан ғалаба қилиш мумкинлиги кўринди.
Ал-Ваъй: Ғарб, ундаги масъуллар ва тадқиқотчилар исломий Халифалик
қайсидир бир жойда тикланишидан ташвиш қилиб яшашмоқда. Ҳа, бу хаёл эмас...
Мусулмонларнинг рошид Халифалиги Аллоҳнинг изни ила тикланади
ва олам етакчилигини қайта қўлга олади. Бу ёлғон бўлмаган ваъдадир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев