
|
Эй биродарим! Аллоҳ сени кўп яҳшиликдар билан сийласин. Биласанми бир ҳақиқатни? У ҳам бўлса бизни асло Роббимизга ношукур бўлишга асло ҳаққимиз йўқ.
Чунки Аллоҳ бизни кўп неъматлари билан сийлади. Ўзинга бир қарагин, уйинга бир қара, дастурхонинна бир қара? Нима камчилигин бор? Ўзимизга бир саволни қўяйлик? Нима бўлар эди агар биз ҳам кечаю кундуз бир ҳил таом еяверсак? Нима бўлар эди агар биз ҳам қуруқ ҳурмо ва сув билан яшасак? Менммча жуда қаттиқ озиб кетар эдик, ахволимиз оғирлашиб ноумид бўлишни бошлар эдик. Бир тасаввур қилгин биродар нима бўлар эди бутун умр тоза ундан нон емай ўтиб кетсак? На олма анор, на банан ва турлик ҳил нози неъматларини кўрмай тотмай ўтиб кетсак? Бир тасаввур қилчи ахволимиз нима бўлар эди Рамазонда саҳарлик ва ифторликга фақат сув ва хурмодан бошқа хеч нима бўлмаса домий равишда? Жазирама иссиқда узун кун давомида рўза тутиб сўнг ифторга сув ва қуриган хурмодан бошқа хеч нима топмасак нима бўлар эди? Бир ўйлаб кўрдингми?
|
Тасаввур ҳам қила олмайсан буни!
|
Лекин Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва ул зот саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мўътабар сахобелари Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин шундай ҳаёт кечиришган. Уларни кунлик таоми хўл ёки қуриган хурмо, ёки арпа унидан бошқа ҳеч нима бўлмаган.
🍀
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони саҳобаларига бўлиб, ҳар бир кишига етти бўлакдан бердилар. У менга еттита хурмо берди, улардан бири қуруқ ва пишмаган эди, лекин улар орасида мен учун ундан қадрлироқ нарса йўқ эди, чунки уни чайнаш мен учун қийин эди.
|
Абу Ҳозим разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Мен Саҳл ибн Саъддан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тозаланган оқ ундан нон еганмилар?» — деб сўрадим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ Таоло одамларга юборганидан бошлаб, уни дунёдан олиб кетгунича оқ нонни кўрмаганлар», деб жавоб бердилар.
|
Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида сизда элак бормиди?” деб сўрадим.
|
У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таоло уни одамларга юборганидан то бу дунёдан олиб кетгунича элакни кўрмаганлар”, деб жавоб берди.
|
Мен сўрадим: "Унни элакдан ўтказмасдан қандай қилиб арпа ер эдинглар?"
|
У жавоб берди: "Биз уни майдаладик, устига пуфладик ва учиб кетган нарса учиб кетди, қолганларидан эса хамир қориштирдик ва нон пиширдик, кейин едик".
|
Ривоят қилинишича, олдиларида қовурилган қўзичоқ ётган (бир неча) одамлар ёнидан ўтиб кетаётган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни таклиф қилишди, лекин у овқатдан бош тортиб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арпа нонига тўймай бу дунёни тарк этдилар", дед.
|
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон (юқори) дастурхонда, на ликопчалардан (ҳар хил газаклар) / сукружа/, на майин ундан қилинган нонларни емасдилар».
|
Ровийлардан бири деди: "Мен Қатодадан: "Улар нима устида ер эдилар?" деб сўрадим.
|
У: «Суфра» (ерга ёйилган чарм тўшак) устида», деб жавоб берди.
|
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларидан то вафот этгунларича унинг оила аъзолари уч кун кетма-кет буғдой нонига тўймасдилар".
|
(Имом Буҳорий саҳиҳларидан олинди).
|
Эй биродарим энди яҳшилаб бир тафаккур қил ушбу ҳадислар ҳақида? Аллоҳ сенга инъом этган нози неъматлар ҳақида бир тафаккур қил? Атрофинга бир қара? Олдингдаги ва ўзингдаги Аллоҳ берган неъматларга бир қара? Ёки сен ҳам ҳудди шундай ҳаётдамисан? Сен ҳам доим фақат қуруқ ҳурмо, таъмсиз сувдамисан? Ёки сен ҳам саҳарлик ва ифторликга фақат хурмо ва сувдан бошқа нарса топа олмаяпсанми? Қасам Аллоҳга ундай эмас а? Ҳа ундай эмас.
|
Роббинга кўп шукур айт эй биродар, чунки сени Роббинг сенга кўп неъматлар ато этди. Турлик ҳил нози неъматлар, турлик ҳил устибошлар, турлик ҳил мева чевалару ёғлар ва гўштлар устидасан. Буларни санасвнг адоғи йўқ. Бас шундай экан Роббинга кўп шукур айтгин ва У сенга ато этган кўплаб неъматлари учцн Унга кўп ибодат қилгин шоядки Роббинг сенга рахм қилса. Асло ношукур бўлмайлик. Ношукур бўлишга ҳаққимиз йўқ.
|
Аллоҳ Таоло айтади: "Менга шукр қилинг ва Менга ношукрлик қилманг" (Бақара: 152)
|
Аллоҳ Таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар! Биз сизга ризқ қилиб берган ҳалол неъматлардан енглар ва Унинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангиз Аллоҳга шукр қилинглар" (Бақара: 172).
|
Аллоҳ Таоло деди: "Сизда мавжуд бўлган барча неъматлар Аллоҳдандир" (Наҳл: 16).
|
Ва яна Аллоҳ Таоло айтади: "Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик синовдан ўтказди ва уни эшитадиган ва кўрадиган қилдик. Биз уни шукр қилувчи ёки ношукр йўлига ҳидоят қилдик". (Инсан: 2-3).
|
Эй биродарим! Ҳеч қачон ношукур бўлмайлик. Асло бунга ҳаққимиз йўқ. Чунки бизларни Аллоҳ жуда ҳам кўп неъматлари билан сийлади.
|
Убайдуллоҳ ибн Миҳсон ал-Ансорий ал-Хатмий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Айтиш мумкинки, сизлардан тонгни хотиржамлик билан,(ҳафсиз ҳолда, тану жони) соғ-саломат бўлиб, бир кунга етадиган овқати билан қарши олган кишига бутун дунё неъмати берилибди”.
|
Термизий (2346) ривоят қилган. Шайҳ Алъбоний саҳиҳ деган.Қаранг: “Таҳриж Мишкатул-масабиҳ” (5119), ас-саҳиҳа” (2318).
|
🍀
Аллоҳ Таоло айтади: "Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, уларни санай олмайсиз" (16:18).
|
Аллоҳ Таоло айтади: "Менга шукр қилинг ва менга ношукрлик қилманг" (Бақара:152).
|
Ва яна Аллоҳ Таоло бандаларини тарбия қилиб Ўз Пайғамбарларидан бири Сулаймон (алайҳиссалом )нинг сўзини келтиради: "Бу Парвардигоримнинг неъматларидандир, мени шукр қилишимни ёки ношукрлик қилишимни синаш учундир. Ким Аллоҳга шукр қилса, ўзи учун шукр қилади. Ким ношукрлик қилса, албатта Парвардигорим беҳожат ва саховатли зотдир".
(Намл: 40).
|
Аллоҳ Таоло яна шундай деган: "Агар шукр қилсангизлар, албатта, ризқингизни зиёда қиламан. Агар ношукрлик қилсангизлар, албатта, азобим қаттиқдир!". (Хужурот: 7).
|
Қатода ушбу оятнинг тафсирида шундай деган: "Аллоҳнинг ҳаққи борки, у Ундан сўраганга беради, ва Унга шукр қилганга ризқини зиёда қилади. Аллоҳ неъматлар берувчидир ва У шукр қилувчиларни севади. Бас, Унинг неъматлари учун Аллоҳга шукр қилинглар". Қаранг: Ибн Аби Ҳотим "ат-Тафсир" (12217).
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳ Таоло Қиёмат Кунида айтади: “Эй Одам фарзанди! Мен сенга отлар ва туяларни бўйсундирдим, аёлларга уйланишни осонлаштирдим, қийинчиликлардан халос қилдим ва сени хўжайин қилдим. Хўш, бунга яраша шукринг қани?”.
|
Аҳмад (2/492), Ибн Мандаҳ ат-Тавҳидда (606). Ҳадис саҳиҳ ва унинг асоси Муслимда (2968) келтирилган.
|
Абу Ҳурайра ва Синон ибн Санн ал-Асламий (розиёллоҳу анҳу) лар Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам.)нинг шундай деганларини ривоят қилишган:
|
“Овқат ****, шукр қиладиган киши рўза тутиб, сабр қиладиган кишига ўхшайди”.
|
Аҳмад (2/284), Термизий (2486), Ибн Можа (1764, 1765). Ҳадис саҳиҳдир. Саҳиҳ ал-Жомиъга (2179, 3942, 3943) қаранг.
|
Имом Санъоний ушбу ҳадисга шарҳ бериб, шундай деган: "Фақат Аллоҳга шукр қилиш рўза ва сабрнинг мукофотига тенг келади, чунки овқат ейишнинг ўзи ҳеч қандай мукофот келтирмайди. Ушбу (хадис) да миннатдорчиликнинг катта даражаси айтилмоқда." Қаранг: "Ат-Танур" (7/172).
|
Абдуллоҳ ибн Ғаннам (Аллоҳ ундан рози бўлсин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганларини ривоят қилади:
|
“Кимки эрталаб: “Эй Аллоҳим! Бугун эрталаб менга ёки бошқа бирор яратганинга берилган ҳар бир неъмат фақат Сендандир, Сенинг шеригинг йўқ! Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин!” деб айтса, ўша кун учун миннатдорчилик билдирган бўлади. Ва кечқурун буни айтган киши ўша кеча учун миннатдорчилик билдирган бўлади".
|
Абу Довуд (5073), Насоий “ас-Сунан ал-Кубро” (9835), Ибн Аби Дуня “аш-Шукр” (166). Бу ҳадисни Ибн ал-Қоййим, Ибн Муфлиҳ, Ибн Ҳажар, Садруддин Мунавий ва Ибн Боз ҳасан деб таснифлашган. Қаранг: “Зод ал-маъад” (2/443), “ал-Адаб аш-шаръийя” (3/245), “Натўиж ал-афкор” (2/378), “Кашф ал-манаҳиж” (2/315), “Фатовои Ибн Боз” (26/30).
|
اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بي مِنْ نِعْمَةٍ، أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَريكَ لَكَ، فَلَكَ الحَمْدُ، وَلَكَ الشُّكْرُ
|
Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ва би-аҳадин мин холқика фа-минка ваҳдака ла шарика лак, фа-лакал-ҳамду ва лака-ш-шукр.
|
Кечқурун учун: "асбаҳа" сўзининг ўрнига: "амса" талаффуз қилиниши керак.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев