
#Ҳадис_1013
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
-- Шарҳ:
Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана Шунда унинг зикри аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.
Бу ҳадиси шарифда
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»нинг фазли қанчалар улуғ экани баѐн қилинмоқда.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик — ибодатга сазоворликни манфий қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» илоҳлиқ яъни, ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.
Уламолар «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни қисқача қилиб «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илаҳа иллАллоҳу»ни айтди, деб англаш лозим.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтмагунча уни айтишга қодир кишининг иймони дуруст бўлмайди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.
Пайғамбарликларини «Лаа илаҳа иллаллоҳу» азон ва иқоматнинг жузъи, яъни, бир қисмидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» энг афзал зикрдир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35
🌾🌾
#Асар_21
سئل سعيد بن جبير: ما عَلامَةُ هَلاكِ النّاسِ؟ قالَ: إذا هَلَكَ عُلَماؤُهُمْ
Саъид ибн Жубайр рохимаҳуллоҳдан сўрашди:
"Инсонлар халокати нимадан?"
Улар: "Қачонки уларнинг Олими вафот этса" деб жавоб бердилар.
(ад Доримий 247)
🌾🌾
#Асар_18
وعن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : (عجبت لرجل لا يطلب الغنى بالباءة ، والله تعالى يقول في كتابه : (إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ) النور/32 . عزاه السخاوي في «المقاصد الحسنة»
(ص/149) لعبد الرزاق ، عن معمر ، عن قتادة ، أن عمر قال : وذكره . وقتادة عن عمر : منقطع .
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди:
"Никоҳ билан (келувчи) бойликка умид қилмайдиганлар мени ажаблантиради.
Ахир Аллоҳ айтганку:
"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир"
(Нур: 32)"
(Абдурраззоқ 10393, Қуртубий 12/241).
🌾🌾
#Асар_19
سُئِلَ عُمَرُ عَنِ التَّوْبَةِ النَّصُوحِ فَقالَ: التَّوْبَةُ النَّصُوحُ أنْ يَتُوبَ العَبْدُ مِنَ العَمَلِ السَّيِّئِ ثُمَّ لا يَعُودُ إلَيْهِ أبَدًا
Умар ибн ал Хаттоб розияллоҳу анҳудан
"ХОЛИС ТАВБА" [1] нима деб сўралганда, у киши "Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир" деб жавоб бердилар.
(Ибн Абу Шайба 34491)
[1] Тахрим сураси 8 оят.
🌾🌾
#Асар_20
الفقر الحقيقي هو الإفلاس من الباقيات الصالحات
Шайх ас Саъдий рохимахуллоҳ:
"Хақиқий қашоқлиқ абадий хайрли ишларидан айрилишдир" дедилар.
(ал Муаллафат 6/178)
🌾🌾
#Ҳадис_352
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят:
Бизга барча ишлари ва сўзлари ҳаққу рост бўлган ва Аллоҳ тарафидан ҳақ
ваъда олишга мушарраф бўлган зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам қуйидаги ҳадисни айтганлар:
"Ҳақиқатда сизлардан ҳар бир
кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув
("нутфа") ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат ичида
лахта қон ("алақа") ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт ичида бир
парча гўшт ("музға") ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта
юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу
инсоннинг тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани - ризқи, ажали,
амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш фармон қилинади.
Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, сизлардан
бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан
жаннат ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда унинг
китобидаги ёзув вақти етиб, у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўяди-
да, дўзахга кириб кетади. Сизларнинг яна бировингиз дўзах аҳлининг
амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаҳаннам ўртасида бир
газгина масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув ғолиб келиб, у
инсон жаннат аҳли амалини қилади-да, жаннатга кириб кетади".
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев