
------
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламга солавот айтиш — динимиздаги муҳим амрдир. Барча уламоларнинг иттифоқига кўра, умрида ҳеч бўлмаганда бир марта Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламга солавот айтиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга солавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Араб тилида «солавот» сўзи «солат»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «солат» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «солат» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи васалламга солавот айтишининг маъноси у зот соллаллоҳу аълайҳи васалламга ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.)
(Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф)
Солавот, тўлиқ маънода мақташ ва улуғлаш деганидир. Шундай экан, «Аллоҳумма солли ъалā саййидинā Муҳаммад» демак: «Эй Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи васаллам)ни дунёда зикрини улуғ ва шарафини бардавом қилиб, охиратда унга ажр ва савобларни зиёда қилиб, уни умматларига шафоатчи қилгин», — деган маънони билдиради. Ҳар вақтда, Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламга солавот ва салом айтиш лозим.
Ҳадисларда шундай марҳамат қилинган:
«Ким менга бир марта солавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн маротаба раҳмат йўллайди, унинг ўн гуноҳи кечирилади ва даражаси ўн поғона кўтарилади.»
«Қиёмат куни олдимдан жуда кўп қавмлар ўтади, мен уларни менга кўп солавот айтганликлари билан таниман».
«Ким қабрим ёнида менга солавот айтса, мен эшитаман. Узоқда бўлиб менга солавот келтирса, у айтган солавот менга етказилади».
«Аллоҳ таоло вазифалантирган, ер юзида айланган баъзи фаришталар борки, улар умматимнинг айтган солавотларини менга етказадилар».
«(Хусусиятла) муборак кун ва кечаларда менга кўп солавот айтинглар. Чунки шундай пайтларда айтиладиган солавотлар сабабли муродларингиз ҳосил бўлади».
«Бирор мусулмон менга солавот айтса, унинг солавотини бир фаришта олиб менга етказади ва: “Фалончи фалон тарзда солавот айтди” дейди».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев