
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида салом бериб
(бўлгач):
«Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.)
Ибн Можа ривояти.
--------%%%%--------
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
.
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
Маъноси:
“Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”
Абу Довуд ривоятлари.
--------%%%%---------
Абу Саъид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади”, дедилар” ...
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Тил инсоннинг жисман энг кичик, аммо масъулият ва вазифаси жиҳатидан катта эътиборга лойиқ аъзосидир. Уни фақат хайрли, яхши муомалада ишлатиш ва ёмон, дилозор сўзларни айтишдан сақлаш лозим. Муҳаммад (алайҳиссалом) тилни ножўя сўзлардан асрашга, имкон қадар сукут сақлашга буюриб:
“Ким Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтирган бўлса, фақат яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин”, дея марҳамат қиладилар.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ҳазрат Умарнинг қилган бу ишлари ҳақида сўралганида: «Таровеҳ суннати муаккададир. Уни Умар ўзидан чиқарган эмас. У бу ишда бидъатчи эмас. Унинг асли бор бўлгани учун амр қилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан аҳд бўлган», деганлар.
-------%%%-------
АЛЛОҲ ТАОЛО ДУОЛАРНИ ИЖОБАТ ҚИЛУР
«Роббингиз: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман... деди»
(Ғофир сураси, 60-оят)
Баъзилар: «Одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган нарсасини бериши ҳам мумкинми?» дейдилар.
Бу саволга учта жавоб бор:
Биринчидан, дуони ижобат қилиш ҳақида оят сўровчига бир нарса беришни ўз ичига олмаган. Оят дуо қилувчига ижобат қилишини ўз ичига олган. Дуо қилувчи эса сўровчидан умумийроқ маънодаги шахсдир. Шунинг учун ҳам дуонинг ижобат қилиниши сўровни беришдан кўра умумийроқдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар кеч Роббимиз таборака ва таоло туннинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва:
«Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилувчи билан сўровчининг, ижобат билан атонинг орасини фарқламоқдалар.
Иккинчидан, дуони ижобат қилиш сўралган нарсани беришдан кўра кенг ва умумийдир.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради: ё сўраганини тезда беради, ё ўшанинг мислича яхшиликни унинг учун сақлаб қўяди, ё ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», дедилар.
«Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз», дейишди.
«Аллоҳ кўпайтирувчироқ», дедилар.
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган. Заҳабий саҳиҳ деган.
Учинчидан, албатта, дуо талаб қилинган нарсага эришишни тақозо қилувчи сабабдир. Сабабнинг эса шартлари ва монеълари бор. Қачон шартлар ҳосил бўлиб, ман қилувчилари йўқ бўлса, талаб қилинган нарсага эришилади. Гоҳида бошқаси - дуо қилувчи учун хайрлироқ нарса ҳосил бўлиши ҳам мумкин.
«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев