
#Ҳадис_340
Булутли кунларнинг бирида Бурайда деди:
"Аср намозини барвақт (вақти кириши биланоқ) адо этинглар. Чунки, дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
"Ким аср намозини тарк қилса амали ҳабата бўлади"
(Бухорий ривояти)
🌿🌿
#Ҳадис_341
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Бир киши йўлда кетаётиб, қаттиқ исиди. Шунда бир қудуқ топиб, унга тушди ва (сув) ичди. Сўнг чиқиб, (не кўз билан қарасаки), бир ит ҳансираб, чанқоқдан ер тишлаётганди. Шунда ушбу киши: "Дарҳақиқат, ушбу итга менга етганчалик чанқоқлик етибди", дедида, қудуққа тушиб, маҳсисини сувга тўлдирди. Сўнг тишида тишлаб, (юқорига) кўтарилиб, итни суғорди. Сўнг Аллоҳ унга ташаккур билдириб, уни мағфират қилди". (Саҳобалар): "Эй Росулуллоҳ, ҳайвонларда ҳам биз учун ажр борми?", дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳар бир ҳўл жигарда (яъни, тирик жонда) ажр бор", дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
🌿🌿
#Ҳадис_342
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар:
“Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин”.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар:
“Кун ботса, тонгни кутма.
Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил”.
(Имом Бухорий ривоятлари)
🌿🌿
#Ҳадис_343
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Жума куни ўн икки соат бўлиб, ушбу (соатлар)да мусулмон банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта унга уни (сўраганини) беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар”.
(Абу Довуд, Насоийлар ривоят қилишган.)
🌿🌿
#Ҳадис_344
أَبِي مَسْعُوْدٍ عُقْبَةَ بِنْ عَمْرٍو الأَنْصَارِي الْبَدْرِي رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ :
قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :
إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّبُوَّةِ الأُوْلَى، إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ.
رواه البخاري
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий Бадрий разияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Одамлар орасида аввалги Пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: агар уялмасанг,
хоҳлаган ишингни қил!"
(Бухорий ривоятлари)
🌿🌿
#Ҳадис_345
عَنْ أَبِي عَمْرو، وَقِيْلَ : أَبِي عَمْرَةَ سُفْيَانُ بْنِ عَبْدِ اللهِ الثَّقَفِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُوْلَ اللهِ قُلْ لِي فِي اْلإِسْلاَمِ قَوْلاً لاَ أَسْأَلُ
عَنْهُ أَحَداً غَيْرَكَ . قَالَ : قُلْ آمَنْتُ بِاللهِ ثُمَّ اسْتَقِمْ رواه مسلم
Абу Амр (ёки Абу Амра) Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедим:
- Ё Расулуллоҳ! Менга Исломда шундай бир сўз айтингки, у ҳақда бошқа ҳеч кимдан сўрамай.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга иймон келтирдим, деб айтгин-да, сўнгра тўғри йўлда юр!.
(Муслим ривоятлари)
🌿🌿
Бир куни Расулуллоҳ ﷺ менинг олдимга кирдилар. Шунда кўзлари тўкилган урвоқларга тушиб қолиб, дарҳол уларни териб олдилар. Сўнгра дедилар: «Эй Ойша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўл, зеро, камдан-кам ҳолларда (неъматларга ношукр бўлган) хонадонларга неъматлар қайта берилади» дедилар
Ибн Можа ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
🌿🌿
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев