
#Ҳадис_336
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар бирин-кетин келиб, бомдод ва аср намозларида жамланишади. Кечқурун тунаб қолган фаришталар Аллоҳ ҳузурига чиқишганда, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: "Бандаларимни қандай ҳолатда ташлаб келдиларингиз?" - деб сўрайди. Фаришталар: "Улар биз борганимизда ҳам, уларни тарк қилганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди", дейишади".
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)
🌺
#Ҳадис_337
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон ал-Ансорий оталаридан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
🌺
#Ҳадис
Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Қиёмат куни қабр ёрилганда Қуръон соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади».
Имом Аҳмад ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Асар_18
وعن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : (عجبت لرجل لا يطلب الغنى بالباءة ، والله تعالى يقول في كتابه : (إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ) النور/32 . عزاه السخاوي في «المقاصد الحسنة»
(ص/149) لعبد الرزاق ، عن معمر ، عن قتادة ، أن عمر قال : وذكره . وقتادة عن عمر : منقطع .
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди:
"Никоҳ билан (келувчи) бойликка умид қилмайдиганлар мени ажаблантиради.
Ахир Аллоҳ айтганку:
"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир .
(Нур: 32)"
(Абдурраззоқ 10393, Қуртубий 12/241).
🌷
#Асар_19
سُئِلَ عُمَرُ عَنِ التَّوْبَةِ النَّصُوحِ فَقالَ: التَّوْبَةُ النَّصُوحُ أنْ يَتُوبَ العَبْدُ مِنَ العَمَلِ السَّيِّئِ ثُمَّ لا يَعُودُ إلَيْهِ أبَدًا
Умар ибн ал Хаттоб розияллоҳу анҳудан
"ХОЛИС ТАВБА" [1] нима деб сўралганда, у киши "Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир" деб жавоб бердилар.
(Ибн Абу Шайба 34491)
[1] Тахрим сураси 8 оят.
🌷
#Асар_20
الفقر الحقيقي هو الإفلاس من الباقيات الصالحات
Шайх ас Саъдий рохимахуллоҳ:
"Хақиқий қашоқлиқ абадий хайрли ишларидан айрилишдир" дедилар.
(ал Муаллафат 6/178)
🌷
#Ҳадис_1010
КИЗ ФАРЗАНДЛАРНИ ФАЗИЛАТИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса ѐки учта синглиси бўлса, ѐхуд икки қизи, ѐки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар».
(Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбиясига қанчалик савоб олган бўлса, сингиллари тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34
🌷
#Ҳадис_1011
ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУНГИ ТАСБЕҲ ВА ЗИКР
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим». Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга назар сола бошлади. Шунда Абон унга: «Нимага менга назар солмоқдасан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган бу кунда ғазабим чиқиб тургани учун уни айтишни унутдим», деди».
(Сунан» эгалари ривоят қилишган).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев