Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
-- Шарҳ:
Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана Шунда унинг зикри аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.
Бу ҳадиси шарифда
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»нинг фазли қанчалар улуғ экани баѐн қилинмоқда.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик — ибодатга сазоворликни манфий қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» илоҳлиқ яъни, ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.
Уламолар «Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни қисқача қилиб «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илаҳа иллАллоҳу»ни айтди, деб англаш лозим.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтмагунча уни айтишга қодир кишининг иймони дуруст бўлмайди.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.
Пайғамбарликларини «Лаа илаҳа иллаллоҳу» азон ва иқоматнинг жузъи, яъни, бир қисмидир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу» энг афзал зикрдир.
«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт
🍀
#Хадис_1332
ИСТИГФОР НАЖОТ ЙУЛИ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган).
Баъзи муҳаддислар ривоят санадидаги Ҳакам ибн Мусъаб туфайли бу ҳадисни заиф, деганлар.
Аммо Ҳоким ва Аҳмад Муҳаммад Шокир: “Бу ҳадис санади саҳиҳ”, деган.
-- Шархи.
Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради.
Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади.
Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади.
Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ѐрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди.
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади.
Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин”.
Ойлик маоши кечикаѐтган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаѐлига келмаган томондан ризқлантиради.
Қарзга ботган ѐки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади.
Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ѐки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади.
Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисѐр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди.
Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади. Бойми, камбағалми, ѐшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож.
Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаѐтда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунѐда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп.
Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин.
Аллоҳ бизга шундай имконият берган.
Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.
Манба:
Саловатлар ва Зикрлар китоби


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев