......
.
КЕЧАЮ КУНДУЗ ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАМДА КЕЧАСИ ВА КУНДУЗИ ТАҲОРАТДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА
.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ عِنْدَ صَلَاةِ الْفَجْرِ: «يَا بِلَالُ، حَدِّثْنِي بِأَرْجَى عَمَلٍ عَمِلْتَهُ فِي الْإِسْلَامِ، فَإِنِّي سَمِعْتُ دَفَّ نَعْلَيْكَ بَيْنَ يَدَيَّ فِي الْجَنَّةِ». قَالَ: مَا عَمِلْتُ عَمَلًا أَرْجَى عِنْدِي أَنِّي لَمْ أَتَطَهَّرْ طُهُورًا فِي سَاعَةِ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ إِلَّا صَلَّيْتُ بِذَلِكَ الطُّهُورِ مَا كُتِبَ لِي أَنْ أُصَلِّيَ. قَالَ أَبُو عَبْدِ اللهِ: دَفَّ نَعْلَيْكَ يَعْنِي تَحْرِيكَ
.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози олдидан Билолга: «Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда шиппагингнинг товушини эшитдим», дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат қилсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», деди». Абу Абдуллоҳ айтади: «“Шиппагингнинг товушини” дегани «унинг ҳаракати товушини» демакдир».
عُثْمَانَ أَخْبَرَهُ: أَنَّهُ رَأَى عُثْمَانَ بْنَ عَفَّانَ دَعَا بِإِنَاءٍ، فَأَفْرَغَ عَلَى كَفَّيْهِ ثَلَاثَ مِرَارٍ فَغَسَلَهُمَا، ثُمَّ أَدْخَلَ يَمِينَهُ فِي الْإِنَاءِ فَمَضْمَضَ، وَاسْتَنْشَقَ، ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَيَدَيْهِ إِلَى الْمِرْفَقَيْنِ ثَلَاثَ مِرَارٍ، ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ، ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلَاثَ مِرَارٍ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ نَحْوَ وُضُوئِي هَذَا، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ، لَا يُحَدِّثُ فِيهِمَا نَفْسَهُ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ
Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон қуйидагиларни кўрганини хабар қилади: «Усмон ибн Аффон идишда сув келтиришни сўради. Кейин икки қўлига уч марта сув қуйиб, уларни ювди. Сўнг ўнг қўлини идишга солиб, оғзини чайди ва бурнига сув олди. Кейин юзини уч марта ва икки қўлини тирсаклари билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиғигача уч марта ювди ва бундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шу таҳоратим каби таҳорат қилса, кейин икки ракат намоз ўқиса-ю, унда ўзи билан ўзи гаплашмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар».
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
======================================
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бир мусулмон ўзининг мусулмон биродарини касалини кўргани борса, жаннат мевалари ичида бўлади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
======================================
Ҳакимларнинг биридан: “Бахилликдан ҳам кўра хунукроқ нарса борми?”, деб сўралди. Шунда у: “Ҳа, сахий киши қилган саховатини ва ўша саховатни кимга қилганини гапириб юришидир”, деб жавоб берди.
“Ҳикматлар чашмаси”дан
====================
Бир куни Асма бинти Умайс розияллоҳу анҳо кўргани келди. Фотима розияллоҳу анҳо Асмага секингина:
«Аёлларга қилинадиган нарсани ёқтирмайман. Устига бир кийимни ташлаб қўйилади. Бу уни васф қилиб туради», дедилар.
«Эй Расулуллоҳнинг қизи, мен сенга Ҳабашистонда ўзим кўрган нарсани кўрсатайми?» деди.
Асма Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан эди.
Фотима розияллоҳу анҳо:
«Қани, кўрсат-чи», деди.
Асма хурмонинг хўл шохидан олиб келишни сўради. Уни эгиб сўрининг устига ўрнатиб, тобут қилиб кўрсатди. Сўнгра унинг устига кийим ташлади.
Буни кўрганда Фотима розияллоҳу анҳо табассум қилди. Ўша кундан бошқа вақтда табассум қилмаган эди. Кейин Асмага синиқ овоз билан:
«Бу қандоқ ҳам яхши ва қандоқ ҳам гўзал! Аёл киши эркак кишидан ажраб туради. Сен мени сатр қилганингдек, Аллоҳ сени сатр қилсин. Агар ўлсам, мени Али билан сен ювгин. Бошқа ҳеч ким устимга кирмасин», деди» (Ибн Саъд. «Тобақот»).
Яъни, ўлганларидан сўнг ҳам бегона кўзлардан сақланишни истадилар... Қаранг бу аёлда қанчалик ҳаё ва иффат мужассам, Субҳаналлоҳ. Бир тасаввур қилиб қўринг-а, ҳатто ўлимларидан сўнг ҳам таналарини бегона назардан сақлашга бўлган ҳаракатлари... Аллоҳ таоло бизнинг аёлларга ҳам Фотима розияллуҳу анҳо ва бошқа салаф солиҳа аёлларнинг иймони даражасига етишни насиб қилсин. Ҳамда бизнинг аёллар ҳам умматнинг энг яхши аёллари каби солиҳ амаллари билан динимизга хисса қўшсин!
======================
Одамлар сиздан ҳар қандай неъматни тортиб олишлари мумкин, фақат иймон неъматини тортиб ололмайдилар. Кимга иймон неъмати берилган бўлса, унга хотиржамлик берилибди. Энди кимки хотиржамликни қўлга киритган бўлса, барча неъматларни қўлга киритибди.
Шайх Абдулазиз Тарифий
====================
Аллоҳ бандага ато қилган нарсанинг энг чўққиси бахт саодат эмас. Бахт саодат вақтинча берилган, йўқ бўлиб кетувчи бир ҳис туйғу, холос.
Аллоҳ ато қилган нарсанинг энг чўққиси –розилик ҳиссидир. Бу – қазои-қадарнинг яхши-ёмонига ҳамда ризқ тақсимотига розиликдир.
======================
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллолоҳу алайҳи вассалам:
«Фақат мўминлар суҳбатида бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин» , дедилар.
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)
=====================
ЖАНОЗАСИ ЎҚИЛГАН ИЛК МУСУЛМОН.
Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақабада байъатлашган илк мадиналик саҳобалардан. Тўлиқ исми Абу Умома Асъад ибн Зурора ибн Удас бўлиб, ансорийлар ва Ҳазраж қабиласининг етакчиларидан биридир. Исломнинг Мадинада ёйилишида муносиб хизмат кўрсатган Асъад ҳижратдан бироз вақт ўтиб, Бадр жангидан аввалроқ шаввол ойида вафот этди.
Мадиналик араблар яҳудийлар билан ёнма-ён яшаганлари боис, пайғамбарлик борасида озми-кўпми билимга эга эдилар. Яҳудийлар тез орада сўнгги пайғамбар келиши ва барча унга эргашишини айтишар, бу ташрифни интиқлик билан кутишарди. Бинобарин, Асъад ҳам пайғамбарни кутиб олишга маънан ва руҳан тайёр эди. Ҳатто баъзи манбаларда унинг ҳанифлардан эканлиги айтилади. Хусусан, Ибн Саъднинг айтишича, Асъад Тангри бир эканлигини гапириб, дўсти Абул Ҳайсам билан тавҳид борасида баҳс-мунозара қиларди.
Асъад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан илк маротаба кўришганида нубувватнинг ўн биринчи йили, ҳаж мавсуми эди. У беш нафар ҳазражлик ҳамроҳлари билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ақабада учратди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг кимлигини билгач, суҳбатлашишни истадилар. Мадиналиклар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ тутишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даставвал уларга ўзларини танитдилар, сўнгра Қуръондан бир-икки оят ўқиб бердилар. Зукко мадиналиклар бу инсон яҳудийлар айтган сўнгги пайғамбар эканлигига ишонч ҳосил қилиб: “Унга эргашишда яҳудийлар биздан илдамлик қилишмасин”, дедилар ва мусулмон бўлдилар. Хайрлашаётиб, бир йилдан кейин худди шу жойда кўришишга ваъдалашдилар.
Мадинага қайтишгач, Асъад дастлаб дўсти Абул Ҳайсамни Исломга чақирди. Дўсти ҳам ортиқча тараддудсиз мусулмон бўлди. Оз муддатда Ҳазраж ва Авс қабилаларидан бир неча киши Исломни қабул қилди.
Ваъдага мувофиқ бир йилдан сўнг Ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашув бўлди. Ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, мадиналик олтовлоннинг ёнида яна етмиш олти киши бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилишди. Ушбу воқеа тарихга биринчи Ақаба байъати бўлиб кирди. Орадан бир йил ўтиб худди шу ерда яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган учрашув иккинчи Ақаба байъати дея ном олди. Бу гал ҳам илк байъат қилган одам Асъад ибн Зурора эди. Айни шу куни маккаликларнинг Мадинага ҳижрат қилиши келишиб олинди.
Ҳижратнинг тўққизинчи ойида, Масжиди Набавий қурилишида вафот этган Асъад Бақиъ қабристонига қўйилган илк ансорий саҳоба бўлди (баъзи ривоятларда илк мусулмон). Яъни, вафотидан сўнг ҳам биринчи бўлиш анъанасини давом эттирди. У, зотан, Мадинада илк жума намозига имомлик қилган инсон ҳам эди. Гарчи ҳижратдан кейин узоқ яшамаган бўлса-да, фидокорлик ва ихлос бобида барчага ўрнак бўларли эди ҳаёти.
Асъад ибн Зурорадан Кабша, Ҳабиба ва Фариа исмли қизлар қолган.
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!
======================
Сенга зулм қилган кишини кечирмасанг, охиратда унинг яхшиликларини қўлга киритасан. Лекин кечириб юборсанг, ажрингни Аллоҳ таолодан оласан!
Қай бири улканроқ?
Аллоҳ таоло «Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир», деган (Шўро сураси, 40-оят ).
======================
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидур», - дедилар».
Шақиқ розияллоҳу анҳу Абдуллоҳдан қуйидагиларни эшитган экан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга мол тақсим қилиб бердилар. Одатда қандай тақсим қилган бўлсалар, шундай тақсимладилар.
Шу пайт ансорийлардан бир киши:
«Аллоҳнинг номи билан қасамки, мана шу тақсимлашда Аллоҳ Азза ва Жалланинг розилигини ирода қилинмади», деди.
«Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман», дедим ва ҳузурларига борсам, у Зот саҳобаларнинг орасида ўтирган эканлар. Бас, қулоқларига секин айтдим. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда оғир ботди. Юзлари ўзгариб кетди. Ғазаблари қўзиди. Бу ҳолатларини кўриб, «Айтмасам бўлар экан», - дедим.
Сўнгра У зот:
«Мусога бундан ҳам кўпроқ озор беришган, лекин у сабр қилган», дедилар».
Ал адаб ал муфрад
=====================
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Расулоллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар , бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимми билганингизда , оз кулиб , кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расуллолоҳ соллолоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ пиқ йиғлашди.
(Муттафақун алайҳ)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев