#Ҳадис_260
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким гаплари эшитилишини хоҳламаган қавмнинг гапини пойласа, эшитишга уринса, қиёмат куни қулоғига эритилган қўрғошин қуйилади”
(Табароний ривояти).
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_261
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди:
Умрини қандай кечирди,
йигитлик даврини нима билан ўтказди,молини қаердан топдию қаерга қандай сарфлади ва билган нарсаларига амал қилди»дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_262
Муъоз ибн Жабал родиаллоху анхудан ривоят килинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_263
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ким Қасддан менинг номимдан ёлғон гапирса, ўрнини дўзахдан тайёрлайверсин" дедилар.
(Муслим 3, Ахмад 2/519 ривоят қилишган).
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_265
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва салам шундай дедилар.
"Умматимнинг охрида шундай кишилар пайдо бўладики, улар сизларга сизлар ҳам, оталарингиз ҳам эшитмаган гапларни айтишади. Ўшалардан узоқлашинглар"
(Муслим ривояти)
Бошқа бир ривоятда
Абу Хурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам шундай дедилар.
"Охир замонда дажжол каззоблар бўлади.
Улар сизларга сизлар ҳам, оталарингиз ҳам эшитмаган гапларни айтишади. Улардан сақланинглар, сизларни адаштириб, фитнага солиб қўйишмасин!"
(Аҳмад 2/349 ва Муслим 7 ривоят қилишган)
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_266
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам айтилар:
"Кимики Биринчи Такбир билан, қирқ кун жамоатда Аллоҳ учун (ихлослик билан) ибодат қилса икки (нарсада) нажот ёзилади: Дўзахдан қутилиш ва Мунофиқликдан қутилиш".
(Ахмад 3/155, Термизий 241 ва бошқалар ривоят қилишган).
🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳадис_267
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саламнинг хузурларига Нуъмон ибн Қавқал келиб
"Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, Фарз намозларни ўқисам, ҳаромни ҳаром десам, ҳалолни ҳалол десам, жаннатга кираманми? деди
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам "Ҳа" дедилар"
(Ахмад 3/316, Муслим 16).
🍀🍀🍀🍀🍀


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев