#Ҳадис_274
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
Хофиз аль Мунзир "Бу Хадисни Абу Бакр Ибн Мардавайх ўзларини тафсирларида яхши иснод билан келтирганлар" деганлар.
«Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб» 1/354.
🌹☘️🌹☘️🌹☘️
#Ҳадис_275
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кӯрсатилинади».
Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, чириб кетган бўлсангиз қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кӯрсатилади?», дейишди.
(Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар.
Аҳмад 4/8, Абу Довуд 1047 ва 1531, ан Насойи 3/91-92, Ибн Можаҳ 1085 ва 1636, ад Дорими 1572, аль Ҳоким 1/278 келтиришган.
Саҳиҳ Ҳадис
«Саҳиҳ аль жомий ас соғир» 2212, «Фадлю соляти аля набийй» 22.
🌹☘️🌹☘️🌹☘️
#мункар_хадис
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар:
"Ким ҳар куни юз марта "Лаа илааҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", – деса, фақирликдан омонда ва қабр ёлғизлигидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини тақиллатган бўлади".
(Дайламий, Рофеъий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган)
------------
Юқоридаги зикр қилинган ҳадис ҳозирги кунларда ижтимоий тармоқлар ва шу каби уяли телефон хабарлар орқали ҳам тарқалиб қолибди.
Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда, уламоларнинг мазкур ҳадис юзасидан айтган қуйидаги сўзларини келтириб ӯтамиз.
Ушбу ҳадис икки «Саҳиҳайн»да, яъни, икки саҳиҳ асар – «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам «Саҳиҳи Муслим» китобларида ҳам ривоят қилинмаган.
Бошқа ҳадис китобларда ва на сунан ва муснадларда келтирилмаган, балки у жуда заиф ҳадис(яъни, амал қилишга яроқсиз) бўлиб, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғри суннатларини ҳимоя қилиш йўлида ва мусулмонларни бу ҳадисдан огоҳлантириш мақсадида тарқатиш мумкин, холос.
Ушбу ҳадисни қуйидаги олимлар заиф деб ҳукм қилишган:
1) Имом Дорақутний «Ал-Илал» китобида 308-ҳадис;
2) Ал-Ҳофиз Ал-Ироқий ўзининг «Ал-Муғний сафари ҳақида» китобида, 1181-ҳадис;
3) Ҳофиз Абу Наим Ал-Асфаҳоний «Ҳилятул-авлия» китобида 8/280;
4) Аллома Ибн Қаййим «Ҳадиул-арваҳ» китобида, 44-бет;
5) Ҳофиз ибн Ражаб, «Калимат ул-ихлос» китоби, 65-бет.
Шунингдек, бир қатор замондош ҳадисшунос уламолар ҳам бу ҳадисни мункар (яъни ривоят қилишга ярамайдиган) ҳадис дейишган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
🌹☘️🌹☘️🌹☘️


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев